Carmen Kass
Кармен Касс (талаффузи: Кармен Касс; 1978-йил 14-сентябр, Паиде) — эстониялик топ-модел, актриса ва сиёсатчи. Рес Публиcа партиясининг аъзоси, 2000-йилда Европа парламентига номзод бўлган. 2004-йилда Эстония шахмат иттифоқи президенти этиб сайланган ва шахмат мусобақаларида қатнашан[1].
| Cармен Касс | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1978-йил 14-сентябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | топ-модел, актриса, сиёсатчи, шахматчи |
| Турмуш ўртоғи | Эриc Лоброн |
| Ота-онаси | Виктор Касс, Коиду Пõдер |
| Моделлик | |
| Бўйи | 178 см |
| Соч ранги | малла |
| Кўз ранги | яшил |
Биографияси
Касс Таллинда туғилган ва Жäрва уезди Паиде яқинидаги Мао қишлоғида ўсган. Касс, опаси Виктория ва акаси Куттини онаси Коиду Пõдер тарбия қилган[2]. Отаси Виктор Касс Пõлвада шахмат ўқитувчиси бўлган[3]. Cармен бир нечта гўзаллик танловларининг, жумладан „Мисс Паиде“ ва „Мисс Ланд оф Жäрва“ танловларининг ғолиби бўлган[1].
Фаолияти

Касс 14 ёшида бўлганида уни супермаркетда миланлик моделлар скаути топади. Касснинг онаси, официант бўлиб ишлаган ва қизининг уч ой давомида Миланда бўлишига рухсат беришдан бош тортиши сабабли Касс ҳужжатларда онасининг имзосини қалбакилаштиради[1]. Модел бўлишга биринчи уриниш муваффақияциз тугайди ва бир мунча вақт ўтгач, Касс Миланни тарк этади.
18 ёшида Парижга кўчиб ўтади. Бу ерда Cармен тез орада шуҳрат қозонади ва сурати Вогуэнинг Америка, Франсуз, Буюк Британия, Италия, Элленинг Австралия , УК Имаге, Мадам Фигаро ва Нумеронинг Франсиядаги журнал муқоваларида пайдо бўлади[4]. Касснинг биринчи сурати 1997-йил ноябр ойида Вогуэнинг Франсиядаги журналида чоп этилган.
Анна Wинтоур Касснинг фаолиятида катта рол ўйнаган[5]. 1999-йилга келиб Касс аллақачон Марc Жаcобс, Мичаэл Корс, Cалвин Клеин, Ралпҳ Лаурен, Донна Каран ва Долcе & Габбана каби етакчи дизайнерларнинг модалар намойишларида қатнашган. Cалвин Клеин, Чанел, Гуccи, Донна Каран, Дсқуаред2, Версаcе, Гивенчй, Фенди, Мах Мара, Валентино, Ралпҳ Лаурен, Нарcисо Родригуэз ва ҳатто Генерал Моторсинг рекламаларида суратга тушган[6]. 2000-йилда Гиселе Бундчендан сўнг „ВҲ1 /Вогуэ йил модели“ мукофотини қўлга киритади[7].
Фақат 2007-йилда Касс ўнта машҳур дизайнерларнинг реклама кампанияси юзига айланади. Ўша йили Касс Мах Фаcторнинг модели ва матбуот котиби бўлади[8][9].
Касс кетма-кет 10 йил давомида Мичаэл Корснинг музаси ва брендининг юзи бўлган[10]. Касс, шунингдек, кетма-кет 17 йил давомида Нарcисо Родригуэз парфюмининг юзи ҳам бўлиб келган.
1999-йилги Виcториаъс Сеcрет намойишини очган ва ёпган, шунингдек, 2000, 2002, 2003 ва 2008-йилларда ушбу бренднинг юзи бўлган[11][12].
Касс Гиселе Бундчен билан бирга „Ҳероин чиc“ даврини якунлаган моделлардан бири саналади.
Ню-Ёркда яшаган пайтида Леэ Страсберг театр ва кино институтида таҳсил олган[13]. 2004-йилда Касс эстониялик „Тäна ööсел ме эи мага“ филмида бош аёл ролини ўйнайди[14]. Шунингдек, Зооландер филмида эпизод роллардан бирини ўйнаган.
2010-йилда ўрта мактабни тугатиб, олий маълумотга эга бўлишини эълон қилади[15].
2004-йилги сайловларда Рес Публиcа партиясидан Европа парламентига номзод бўлган. 2315 овоз тўплаган.
Шахсий ҳаёти
2004-йилдан 2014-йилгача Касс германиялик шахмат гроссмейстери Эриc Лоброн билан яқин муносабатда бўлган. Касс эстон ва инглиз тилларини, шунингдек, рус ва италян тилларини яхши билади. Унинг жияни Антонио Себастиан Касс ҳам модел[16], ҳам мусиқачидир[17].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Турнир в Майнце. Статья о Кармен Касс“ (эн). чессбасе.cом. 2012-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 9-феврал.
- ↑ „Ээсти име: Cармен Касс“. Ээсти Пäэвалеҳт (2000-йил 3-ноябр). 2015-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-ноябр.
- ↑ „Cармен Касси иса: "Олен мõтетес когу аэг ластега!"“. Õҳтулеҳт (2003-йил 10-октябр). 2014-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-август.
- ↑ „Cармен Касс биограпҳй“. 2016-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-август.
- ↑ Ирванец-Голдманн, Жекатерина. „Эстониа’с топ интернатионал моделс“. Эстониан Wорлд (2013-йил 8-октябр). 2017-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-май.
- ↑ „Профиле оф Cармен Касс“. Фашион Модел Диреcторй. 2007-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 2-июл.
- ↑ Лаанем, Тиина. „Кури ээсти тüдрук Cармен Касс“ (эт). Äрилеҳт. Ээсти Пäэвалеҳт (2000-йил 24-октябр). 2011-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-май.
- ↑ „Меэт Мах Фаcтор'с Модел“. Мах Фаcтор. 2009-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-апрел.
- ↑ „Мах Фаcтор'и моделл он Cармен Касс!“. Идеаалкосмеэтика. 2011-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-апрел.
- ↑ „Архивированная копия“. 2020-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-май.
- ↑ Таэл, Триин. „Ҳеиди Клум жа Cармен Касс сäрасид Виcториа'с Сеcрети песуšõул“ (эт). Õҳтулеҳт (2008-йил 19-ноябр). 2012-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-май.
- ↑ Мичелсон, Тармо. „Cармен Касс теэнис üҳе õҳтуга колм милжонит кроони“ (эт). Õҳтулеҳт (2003-йил 14-январ). 2012-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-май.
- ↑ Килумец, Маргит. „Куи вана он Касси ҳинг?“ (эт). Ээсти Наине (2004-йил 3-июн). 2011-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-май.
- ↑ Кулли, Жаанус. „"Тäна ööсел ме эи мага" эсилинастуб жуба мäрцис“ (эт). СЛ Õҳтулеҳт (2004-йил 11-феврал). 2012-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-май.
- ↑ „Кармен Кассь пообещала закончить среднюю школу“ (ру). 2012-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 25-август.
- ↑ „Моделлисаате Антонио: ма поле кунаги уҳкустануд, эт му тäди он Cармен Касс“ (эт). Элу24. Постимеэс (2015-йил 21-декабр). 2017-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-май.
- ↑ „Моделлисаате Антонио авалдас религиоонист пажатава рäппсингли“ (эт). Элу24. Постимеэс (2016-йил 3-феврал). 2023-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-феврал.