Carmona fathi
Cармона фатҳи – 712-йилда Мусо бин Нусайр бошчилигидаги Умавийлар қўшини томонидан Cармона шаҳрининг муваффақиятли босиб олиниши.
| Cармона фатҳи | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
Вестгот қироллиги
|
Умавийлар халифалиги
| ||||||
Тарихи
Араб манбаларига кўра, 712-йил июл ойида Умавийлар саркардаси Мусо ибн Нусайр 18 000 араб қўшини билан Гибралтар бўғозидан ўтиб, Испанияга кириб келган. Ториқ ибн Зиёднинг эришган ютуқларидан хабар топган Мусо унга ҳавас қилиб, бу муваффақиятларда ўзи ҳам иштирок этишга қарор қилган. Алгеcирасга етиб келганидан сўнг, Жулиан бошчилигидаги вестгот йўлбошловчилари Мусони ҳали босиб олинмаган муҳим шаҳарларни забт этишга етаклади. Шундан сўнг, Умавийлар Мадина-Сидония шаҳрига етиб келишди ва шаҳар ҳеч қандай қаршилик кўрсатмасдан уларга таслим бўлди[1][2].
Вестгот йўлбошловчилари Мусони Cармона шаҳрига етаклаб борди. Шаҳарнинг Испаниядаги энг мустаҳкам ҳудуд эканлиги, шу сабабли уни тўғридан-тўғри ҳужум уюштириш ёки қамал орқали эгаллаб олиш қийин бўлиши ҳақида огоҳлантирди. Умавийлар шаҳарга етиб келгач, йўлбошловчилар Мусога шаҳарга фақат сирли усул билан кириш мумкинлигини айтди. Шундан сўнг, Мусо бир режа тузди. Жулианнинг қуролланган одамларини шаҳарга юбориб, уларни жангдан қочган аскарлар сифатида тақдим этди. Жулианнинг одамларидан баъзилари Кордова дарвозасига етиб бориб, нима бўлгани ҳақида сўзлаб берди ва шаҳар гарнизони ўз дарвозаларини уларга очиб берди. Шундан сўнг, тунда Мусо отлиқ қўшинини шаҳарга юборди. Йўлбошловчилар дарвозаларни очиб, мусулмонларга кириш имконини берди ва улар соқчиларни ўлдиришди. Шундай қилиб, Cармона шаҳри мусулмонлар қўлига ўтди[3][4][5].
Cармона шаҳри мусулмонлар қўлига ўтиши билан Севилла шарқидаги бутун ҳудудда вестготларнинг қаршиликлари барҳам топди, бу эса Мусога Севилла томон ҳаракатланиш имконини берди[6].
Манбалар
Адабиётлар
- Давид Жамес (2012), А Ҳисторй оф Эарлй Ал-Андалус, Тҳе Акҳбар Мажму'а.[1]
- Реинҳарт Пиэтер Анне Дозй (1913), Спаниш Ислам, А Ҳисторй оф тҳе Мослемс ин Спаин.[2]
- Агҳа Ибраҳим Акрам (2004), Тҳе Муслим Cонқуэст оф Спаин.[3]