Carol Heiss
Cарол Элизабетҳ Ҳеисс (Женкинс) (инглизча: Cарол Элизабетҳ Ҳеисс (Женкинс) ,туғ.1940-йил 20-январ, Ню-Ёрк[1]) — аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида қатнашган америкалик фигурали учувчи. 1960-йилги Олимпия чемпиони, беш карра жаҳон чемпиони, тўрт карра АҚШ чемпиони. Энди фигурали учиш бўйича мураббий[2].
| Cарол Элизабетҳ Ҳеисс | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
20-январ 1940-йил Неw Ёрк АҚСҲ |
| Бўйи | 184 см |
| Спорт | |
| Қайси спорт | фигурали учиш |
| Мураббий(лар)и | Пер Брунет |
1960-йилда Скво водийси ўйинларида айнан у мусобақанинг очилишида Олимпия қасамёдини қабул қилган[3].
Биографияси
Cарол Ҳеисс Ню-Ёркнинг Қуээнс шаҳрида, Озон боғи яқинида туғилиб ўсган, у ерда у 6 ёшида конкида учишни бошлаган. Пер Брунет томонидан ўқитилган. Шунингдек, Ҳеисс Ню-Ёрк университетида ўқиган ва уни тамомлаган[4]. 1951-йилда Cарол АҚШ болалар чемпионатида ғолиб чиқган. 1952-йилда у ўсмирлар ўртасидаги АҚШ чемпионатида биринчи бўлди. 1953- йилда эса у юқори дивизионга кўтарилди ва 1953-йилдан 1956- йилгача миллий чемпионатларда Тенли Олбрайтдан кейин иккинчи бўлди.
1956-йилда Ҳеисс Кортина д’Ампеззода (Италия) бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланма олди. У ерда у яна иккинчи бўлди, Олбрайт эса биринчи. Аммо ўша йилги Жаҳон чемпионатида у Тенлини мағлуб этди — бу Cаролнинг кетма-кет бешта жаҳон чемпионатидаги биринчи олтин медали бўлди[5].
1956-йилги Қишки Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпионатидан сўнг, Cарол Ҳеисс ҳаваскор спортдан профессионал шоуларни бошлашни хоҳлади. Аммо саратон билан оғир касал бўлган онаси, ўлимидан олдин (1956-йил) Cаролдан ҳаваскорлар сафида қолиб, унга Олимпия олтин медалини қўлга киритишни сўради. 1957 ва 1960-йиллар оралиғида Cарол аёллар конкида учиш бўйича жаҳон яккаликларида етакчилик қилди ва Скво водийси Олимпиадасида биринчи бўлиб, барча тўққиз ҳакамдан энг юқори балл олди[6].
1960-йилда Ҳеисс ҳаваскор фигурали учишдан нафақага чиққанидан сўнг, Ҳеисс „Оппоқ қор ва учта қўрғон“ филмида аёл бош ролни ўйнади[7].
Шахсий ҳаёти
Cарол эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида 1956-йилги Олимпия чемпиони — Ҳаез Алан Женкинсга турмушга чиқди[8].
1970-йилгача Ҳеисс вақти-вақти билан турли шоуларда иштирок этди. 1970-йилда у Огаё штатининг Акрон шаҳрида спортчиларни тайёрлашни бошлади ва кенг танилди. Тимоти Гейбл ва Мики Андо унинг шогирдлари эди.
Спорт ютуқлари
| Мусобақалар/мавсум | 1953-йил | 1954-йил | 1955-йил | 1956-йил | 1957-йил | 1958-йил | 1959-йил | 1960-йил |
| Қишки Олимпия ўйинлари | 2 | 1 | ||||||
| Жаҳон чемпионатлари | 2 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | ||
| Шимолий Америка чемпионати | 2 | 1 | 1 | |||||
| АҚШ чемпионати | 2 | 2 | 2 | 2 | 1 | 1 | 1 | 1 |
Манбалар
- ↑ ҳттпс://ру.фрwики.wики/wики/Cарол_Ҳеисс
- ↑ ҳттпс://ру.фрwики.wики/wики/Cарол_Ҳеисс
- ↑ ҳттпс://ру.фрwики.wики/wики/Cарол_Ҳеисс
- ↑ ҳттпс://ру.фрwики.wики/wики/Cарол_Ҳеисс
- ↑ ҳттпс://www.вашдосуг.ру/мск/персон/керол-ҳежсс/
- ↑ ҳттпс://www.вашдосуг.ру/мск/персон/керол-ҳежсс/
- ↑ Сноw Wҳите анд тҳе Тҳреэ Стоогес ИМДбда
- ↑ ҳттпс://www.вашдосуг.ру/мск/персон/керол-ҳежсс/