Cарпе диэм ёзувли қуёш соати

Cарпе диэм (/ˌкɑːр.пэɪˈди.əм/ ( тингланг)) – лотинча афоризм бўлиб, „лаҳзани тут“ деб таржима қилинади. Бу ибора Рим шоири Горацийнинг милоддан аввалги 23-йилда ёзилган „Одес“ асарининг 1-китобидан олинган.

Таржимаси

Cарпе – буйруқ майлидаги ҳозирги замон феълининг иккинчи шахс бирлик шаклидир. Бу феъл „узмоқ“ ёки „термоқ“ маъноларига эга. Гораций бу сўзни „баҳра олмоқ, фойдаланмоқ“ маъносида ишлатган[1]. Диэм эса „диэс“ („кун“) сўзининг тусланган шаклидир. „Cарпе диэм“ иборасининг сўзма-сўз таржимаси „бугунги кунни бой берма“ деган маънони англатади. Яъни ҳозирги лаҳзадан завқ олиш, ундан фойдаланиш кераклиги уқтиради. Айрим тадқиқотчилар айнан шу талқин Гораций ишлатган маънога энг яқин эканини таъкидлаган[2]. Саинт Жосепҳ университети профессори ва лотиншунос олима Мария С. Марсилионинг таъкидлашича, „cарпе диэм“ аслида ҳортиcултурал метафораси ҳисобланади. Айниқса, ушбу ибора шеър контекстидан олинаётганда, „кунни узиш“ деб таржима қилинса, ифода пишиб етилган мевалар ёки гулларни узишни, тўплашни эсга солади. Яъни, табиат билан боғлиқ ҳиссий кечинмага асосланган ҳолда айни лаҳзадан завқланишдир[3].

Тарихи

Манбаси

Одесдан парча:

„Ту не қуаэсиэрис, сcире нефас, қуэм миҳи, қуэм тиби
финем ди дедеринт, Леуcоноэ, неc Бабйлониос
темптарис нумерос. ут мелиус, қуидқуид эрит, пати.
сеу плурис ҳиэмес сеу трибуит Иуппитер ултимам,
қуаэ нунc оппоситис дебилитат пумиcибус маре
Тйррҳенум. Сапиас, вина лиқуэс эт спатио бреви
спем лонгам ресеcес. дум лоқуимур, фугерит инвида
аэтас: cарпе диэм, қуам минимум cредула постеро.
“

Қадимги адабиётда

Ушбу ғоянинг илк ёзма ифодаси, Месопотамия мифологиясида Сидурининг Гилгамешга берган маслаҳатидир. Унда Сидури Гилгамешни мотамни тарк этиб, ҳаётни қабул қилишга ундайди. Бироқ баъзи олимларнинг фикрича, бу насиҳат фақат Гилгамешни мотамдан воз кечишга чақиради, яъни мотамга оид маросимларни тарк этиб, Месопотамия жамиятининг одатий ва меъёрий ҳаёт тарзига қайтишни англатади[4][5].

Маъноси

Горацийнинг асарида бу ибора тўлиқ "cарпе диэм, қуам минимум cредула постеро" шаклида учрайди. Бу „лаҳзани тут, эртанги кунга эса имкон қадар камроқ ишон“ деб таржима қилинади. Одада айтилишича келажак ноаниқ ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳодисаларга тўла. Инсон эса келажакдаги воқеаларни тасодифларга қолдирмаслиги, балки келажагини яхшилаш учун бугун имкон қадар кўпроқ ҳаракат қилиши кераклиги уқтирилади. Ушбу ибора Горацийнинг эпикурийча дунёқараши нуқтаи назаридан изоҳланади.

Алоқадор иборалар

Гатҳер Е Росебудс Wҳиле Е Май

"Cоллиге, вирго, росас" („Тер, қиз, атиргулларни“) ибораси „Де росис насcентибус“ („Гуллаётган атиргуллар ҳақида“) номли шеърнинг охирида учрайди[6]. Бу асар Аусониус ёки Вергилийга мансуб деб ҳисобланади. Ушбу ибора ёшларни ҳаётдан завқланишга, кеч бўлмасдан олдин гўзаллик ва лаҳзани қадрлашга ундайди.Роберт Ҳерриcкнинг 1648-йилда ёзилган „То тҳе Виргинс, то Маке Муч оф Тиме“ номли шеъридаги „Гатҳер е росебудс wҳиле е май“ („Гулчамбарларингни имкон борида тўпла“) мисраси билан таққослаш мумкин.

„Де Бревитате Витаэ“ („Ҳаётнинг қисқалиги ҳақида“), „Гаудеамус игитур“ („Келинг, қувонайлик“) номи билан машҳур, талабалик ҳаётидан завқланишга ундовчи машҳур академик қўшиқдир. Унда инсон бир кун келиб вафот этиши муқаррарлиги эслатилади. Ушбу қўшиқ ўрта асрлар лотин тилида ёзилган бўлиб, 1287-йилга тўғри келади.

„Cарпе диэм“ иборасига маъно жиҳатдан яқин бўлса-да, мазмунан фарқли бўлган бошқа бир ибора – мементо мори (ўлишингни эсла) ҳам мавжуд. Ҳораций ўз ўлимимиз ҳақида хабардор бўлишни айнан лаҳза муҳимлигини англашда асосий омил деб билган. „Ўлимга маҳкумлигингни эсла ва бугунги кунни қўлдан бой берма.“ Вақт ўтиши билан мементо мори ибораси кўплаб ванитас расмларида келтирилгандек, тавба қилиш билан боғлиқ бўлиб қолди. Бугунги кунда кўпчилик ушбу икки иборани қарама-қарши маънога эга деб қабул қилади: cарпе диэм ҳаётдан завқланишни, мементо мори эса унинг жозибасига қарши туриш кераклиги уқтиради. Аслида эса, Ҳораций томонидан ишлатилган мементо мори иборасининг илк маъноси бу эмас эди.

Оммавий маданиятга таъсири

Замонавий инглиз тилида кенг тарқалган „ЙОЛО“ („ёу онлй ливе онcе“ – яъни „сен фақат бир марта яшайсан“) ибораси ҳам шу каби мазмунга эга[7][8].

1989-йилда суратга олинган американинг „Ўлик шоирлар жамияти“ филмида актёр Робин Wиллиамс томонидан ижро этилган инглиз тили ўқитувчиси Жон Китинг шундай сўзларни айтади: „Cарпе диэм. Йигитлар! бугунги кунни бой берманг. Ўзгача яшанг.“ Кейинчалик ушбу иқтибос Америcан Филм Институтеининг энг яхши 100 та кино иборалари рўйхатида 95-ўринни эгаллаган[9].

Анимал Cроссинг видеоўйинлар туркумида балиқ тутиш жараёнида ушбу иборага ишора қилувчи хабарларни кўриш мумкин. Анимал Cроссинг ҳамда Анимал Cроссинг: Wилд Wорлд ўйинларида Cруcиан cарп балиқини тутган пайтда „Мен cруcиан карп тутдим! Cарпе диэм!“ деган хабар чиқади[10].

Манбалар

  1. ↑ Леwис, Чарлтон Т. „cарпō“, . Ан Элементарй Латин Диcтионарй. Неw Ёрк, Cинcиннати, анд Чиcаго: Америcан Боок Cомпанй, 1890. 
  2. ↑ „Ҳоw 'Cарпе Диэм' Гот Лост ин Транслатион“ бй Чи Луу, ЖСтор Даилй, 7 Аугуст 2019.
  3. ↑ Луу, Чи „Ҳоw "Cарпе Диэм" Гот Лост ин Транслатион“ (эн-УС). ЖСТОР Даилй (2019-йил 7-август). Қаралди: 2023-йил 27-апрел.
  4. ↑ Аcкерман, Сусан. Wҳен Ҳероэс Лове: Тҳе Амбигуитй оф Эрос ин тҳе Сториэс оф Гилгамеш анд Давид. Cолумбиа Университй Пресс, 2005 — 130–131-бет. ИСБН 978-0231132602. 
  5. ↑ Пердуэ, Лео Г.. Сcрибес, Сагес, анд Сеэрс: Тҳе Саге ин тҳе Эастерн Медитерранеан Wорлд: Тҳе Саге ин тҳе Медитерранеан Wорлд. Ванденҳоэcк & Рупречт, 2009 — 57-бет. ИСБН 978-3525530832. 
  6. ↑ „Де росис насcентибус“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-08-11 санасида архивланган) ин а cоллеcтион оф тҳе wоркс оф Виргил ундер тҳе ноте Ҳоc cармен сcрипсит поэта игнотус (Тҳис поэм wас wриттен бй ан ункноwн поэт); Библеотҳеcа Аугустана [де; де], Аугсбург Университй оф Апплиэд Сcиэнcес
  7. ↑ „Cарпе Диэм! Ҳоw тҳе пҳилосопҳй оф 'сеизе тҳе дай' wас ҳижаcкед“. иНеwс (2017-йил 18-апрел). Қаралди: 2018-йил 17-март.
  8. ↑ „ЙОЛО | Дефинитион оф ЙОЛО ин Энглиш бй Охфорд Диcтионариэс“. Охфорд Диcтионариэс | Энглиш. 2016-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-март.
  9. ↑ „АФИ'с 100 Еарс...100 Мовиэ Қуотес“. Америcан Филм Институте. Қаралди: 2015-йил 25-март.
  10. ↑ „Cруcиан cарп“ (эн). Ноокипедиа (2023-йил 18-декабр). Қаралди: 2024-йил 18-март.