Cарриэ Жонес (2003-йил 4-сентябрда туғилган) — Уэлслик футболчи, „Манчестер Унитед“ ва Уэлс терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди[1]. У 2019-йилда 15 ёшида Уэлс терма жамоаси сафида дебют қилган.

Cарриэ Жонес
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 2003-йил 4-сентябр (2003-09-04) (23 ёш)
Таваллуд жойи Неwтоwн, Wалес
Амплуаси Мидфиэлдер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Манчестер Унитед
Рақами 24
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Неwтоwн Wҳите Старс
Берриэw Жуниорс
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2019-2020 Cардифф Cитй Ладиэс 9 (3)
2020- Манчестер Унитед 5 (0)
Миллий терма жамоа
Wалес У15
2018-19 Wалес У17 6 (0)
2019- Wалес 12 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 30-январ учун)

Ёшлик йиллари

Жонес 2003-йил 4-сентябрда[2] Уэлсда Андреw ва Жойcе Жонес оиласида туғилган. У Неwтоwн шаҳрида (Пауйс) ўсган ва катта опаси Маиа ва укаси Иоан бор.[3] У Неwтоwн ўрта мактабида ўқиган[4].

Жонес болалигида амакиваччалари билан Пауисдаги бувисининг фермасида футбол ўйнай бошлаган ва ёшлик фаолиятининг асосий қисмини маҳаллий ўғил болалар жамоаларида ўйнаган. У етти ёшида ўзининг биринчи ёшлик жамоаси — Неwтоwн Оқ юлдузларига қўшилди. Қизлар 12 ёшга тўлгунга қадар ўғил болалар жамоасида ўйнашни тақиқловчи қоида жорий қилинганидан кейин у клубни тарк этишга мажбур бўлган. Охир-оқибат бу қоида бекор қилинди ва Жонес ўғил болалар сафида ўйнашни давом эттирди. Кейинчалик у Беррю Жуниор Бойс жамоасида ўйнаган[3].

Клубдаги фаолияти

Cардифф Cитй Ладиэс

Жонес 2019-20-йилги мавсумда Англия аёллар миллий лигасининг жанубий жамоаси Cардифф Cитй Ладиэс жамоасига қўшилган[5]. У жамоа сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган[6].

Манчестер Унитед

2020-йил июн ойида Жонес Манчестер Унитедга кўчиб ўтиши ва клубнинг У21 ФА WСЛ Академияси жамоасига қўшилиши эълон қилинди[7][8]. дастлабки икки ўйинда у заҳирага киритилган лекин майдонга тушмаган, у биринчи жамоадаги дебютини 2021-йил 7- мартда 88-дақиқада Жессика Сигсворт ўрнига ФА WСЛ 3:0 ҳисобида Астон Виллага қарши ўтказилган ўйинда майдонга тушган[9].

2021-йилнинг 19-ноябрида Жонес „Манчестер унитед“ билан профессионал шартномасини яна бир йилга яъни 2023-йилгача имзолагани эълон қилинди[10].

Халқаро фаолияти

Илгари Уэлс терма жамоасини 16 ёшгача ва 17 ёшгача бўлганлар терма жамоасида сардорлик қилган[4][5].. 2019-йил 29-августда Эмма Жонс ўрнига 83-дақиқада заҳирадан майдонга тушиб Уэлс терма жамоасида дебют қилган. 15 ёшу 359 кунлигида УЭФА Аёллар ўртасидаги Евро-2021 саралашида Фарер оролларига қарши ғалаба қозонган[1][11]. Жонес ўтган йили тажриба ошириш машқлари сифатида катталар таркибига чақирилган эди, аммо ёш чеклови туфайли таркибга қўшила олмаган[5]. У 2021-йил 15-июн куни Шотландияга қарши ўртоқлик ўйинида (1:0) 77 дақиқа ўйнаб, иккинчи ўйинида илк бор асосий таркибда майдонга тушган.

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Англия кубоги Лига кубоги Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Cардифф Cитй Ладиэс 2019-20[6] WНЛ Жанубий 9 3 1 0 0 0 10 3
Манчестер Унитед 2020-21 WСЛ 2 0 2 0 0 0 4 0
2021-22 3 0 1 0 2 0 6 0
Жами 5 0 3 0 2 0 10 0
Карера жами 14 3 4 0 2 0 20 3

Халқаро

Уэлс
Йил Ўйин Гол
2019 1 0
2020 0 0
2021 6 0
2022 5 0
Жами 12 0

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Wомен'с Эуро 2021 қуалифиэр: Wалес эасе то виcторй овер Фароэ Исландс“. ББC Неwс (29-август 2019-йил). Қаралди: 29-август 2019-йил.
  2. ↑ „Cарриэ Жонес“. УЭФА. Қаралди: 2-сентабр 2019-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 Сандс, Катиэ. „Cарриэ Жонес: Тҳе 15-еар-олд счоолгирл wҳосе лифе ҳас такен ан эхтраординарй турн“. WалесОнлине. Медиа Wалес (24-август 2019-йил). Қаралди: 1-сентабр 2019-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 Гросвенор, Гавин. „Поwйс қуинтет репресент Wалес ин УЭФА Ундер 16с тоурнаменц“. Cоунтй Тимес. Қаралди: 1-сентабр 2019-йил.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Пеарлман, Мичаэл. „Cарриэ Жонес: Тоо ёунг то плай фор ҳер cлуб бут нот ҳер cоунтрй“. ББC Спорт (23-август 2019-йил). Қаралди: 29-август 2019-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Cарриэ Жонес – Плаер Стац 2019–20“. тҳефа.cом. 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июл.
  7. ↑ „Манчестер Унитед: Wалес теэнагер Cарриэ Жонес жоинс cлуб'с аcадемй“ (эн-гб). ББC Спорт (21-июн 2020-йил).
  8. ↑ „Дреам cоме труэ ас Жонес ҳеадс то Манчестер Унитед“ (эн). Cоунтй Тимес.
  9. ↑ „Унитед Wомен 3 Астон Вилла Wомен 0“. www.манутд.cом.
  10. ↑ „Арчивед cопй“. 19-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-ноябр 2021-йил.
  11. ↑ Wраcк, Сузанне. „Cарриэ Жонес: тоо ёунг то плай фор Cардифф бут сет то плай фор Wалес Wомен“. Тҳе Гуардиан (29-август 2019-йил). Қаралди: 29-август 2019-йил.