Catherine Cornaro
Cатҳерине Cорнаро (италянча: Cатерина Cорнаро; юнонча: Αικατερίνη Κορνάρο; 1454-йил 25-ноябрда туғилган – 1510-йил 10-июлда вафот этган) – Кипр Қироллигининг сўнгги монархи. Қуддус қироличаси ва Арманистон қироличаси унвонларига ҳам эга. Кипр қироли Жамес ИИ га турмушга чиқиш орқали Кипр қироличаси бўлган, кейинчалик эса 1473–1474-йилларда ўғли Жамес ИИИ вояга етгунга қадар Кипрнинг муваққат қироличаси сифатида мамлакатни бошқарган. Ўғлининг вафотидан сўнг Кипр устидан тўлиқ ҳукмронлик ваколатига эга бўлган ва 1474-йил 26-августдан 1489-йил 26-февралга қадар ҳукмронлик қилган. Қирол Жамес ИИ нинг вафотидан кейин Венеция Республикаси Кипр устидан назоратни қўлга киритиши учун Cатҳерине Cорнаро „Муқаддас Маркнинг қизи“ деб эълон қилинган[1].
| Cатҳерине Cорнаро | |
|---|---|
|
Гентиле Беллини томонидан ишланган портрет, тахминан 1500-йил | |
| Кипр Қироличаси | |
| Салтанат | 1474-йил 26-август – 1489-йил 26-феврал |
| Ўтмишдоши | Жамес ИИИ |
| Давомчиси | монархия бекор қилинган |
| Кипрнинг муваққат маликаси | |
| муваққат ҳокимият | 1473-йил 10-июл – 1474-йил 26-август |
| монархия | Жамес ИИИ |
| Кипр маликаси (ҳукмдор эри орқали тахтда бўлган) | |
| муддатли | 1472-йил ноябр – 1473-йил 10-июл |
| Турмуш ўртоғи | Жамес ИИ |
| Фарзандлари | Жамес ИИИ |
| Уй | Cорнаро |
| Отаси | Марcо Cорнаро |
| Онаси | Фиоренза Cриспо |
Ҳаёти
Cатҳерине Cорнаро 1454-йил 25-ноябрда туғилган. Cатерина номи билан ҳам танилган. У Муқаддас Рим империяси рицари (Cавалиэре дел Саcро Романо Имперо), венециялик Марcо Cорнаро ва ва Фиоренза Cриспонинг қизи бўлган. Cатҳерине „Падре делла Патриа“ (Ватан отаси) фахрий унвонига эга бўлган Муқаддас Рим Империяси рицари Нобил Ҳуомо Гиоргио Cорнаронинг (1452–1527-йил 31-июл) синглиси эди[2]. Онаси Фиоренза Cриспонинг келиб чиқиши юнон миллатига мансуб бўлган. Cатҳерине, шунингдек, Жоҳн Комненоснинг набираси эди[2].
Cорнаролар оиласидан тўрт нафар дож яъни сайланган ҳукмдорлар етишиб чиққан[3]. Уларнинг оиласи Кипр билан, айниқса, савдо ва тижорат соҳасида узоқ йиллик алоқаларга эга бўлган[3]. Лимасол вилоятидаги Эпископи ҳудудида Cорнаролар оиласи бир нечта қанд заводларини бошқарган ва Кипр маҳсулотларини Венецияга экспорт қилган[4].
Cатҳерине Cорнаронинг сурати Беллини, Албречт Дüрер, Тициан ва Гиоргионе каби таниқли рассомлар томонидан ишланган[5].
Манбалар
- ↑ Wиллс, Гаррй. Вениcе, Лион Cитй (Неw Ёрк, Симон анд Счустер, 2001), 136.
- ↑ 2,0 2,1 Стратҳерн, Паул. Тҳе Спирит оф Вениcе: Фром Марcо Поло то Cасанова (эн). Рандом Ҳоусе, 2012 — 140-бет. ИСБН 978-1-4481-3960-6.
- ↑ 3,0 3,1 Де Гиролами Ченей 2013.
- ↑ МcНеилл 1974.
- ↑ „Гиоргионе: Портраит оф Cатерина Cорнаро, Қуээн оф Cйпрус“. www.боглеwоод.cом.