Cem Sulton
Cем Султон[2] (1459-йил 22-декабр — 1495-йил 25-феврал) — ХВ асрда Усмонийлар тахтига даъвогар шахс.
| Cем Султон | |||||
|---|---|---|---|---|---|
|
Cем Султон, Пинтуриcчио томонидан ишланган, тахминан 1502–1507-йиллар[1] | |||||
| Усмонли империяси тахтига даъвогар | |||||
| Салтанат | 1481-йил 28-май − 1481-йил 20-июн | ||||
| Қарши тараф | Боязид ИИ | ||||
| Караман санжекбейи | |||||
| Салтанат | 1474–1481 | ||||
| Кастамону санжекбейи | |||||
| Салтанат | 1469–1474 | ||||
| Туғилиши |
1459-йил 22-декабр Адрианопол саройи, Эдирне, Румелиа, Усмонийлар империяси | ||||
| Вафоти |
25-феврал 1495-йил (35 ёшда) Cапуа, Неапол қироллиги | ||||
| Дафн этилган жой | |||||
| Турмуш ўртоғи | Гулширин хотун | ||||
| Фарзандлари |
| ||||
| |||||
| Сулола | Усмонийлар | ||||
| Отаси | Меҳмед ИИ Фотиҳ | ||||
| Онаси | Чечак хотун | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
| Туғро |
| ||||
Cем Султон Меҳмед ИИ Фотиҳнинг учинчи ўғли ҳамда султон Боязид ИИ нинг ўгай укаси, султон Салим И нинг ўгай амакиси. Боязид томонидан мағлубиятга учратилгач, курашни давом эттиролмай Мисрга қочиб борган ва у ерда Мамлуклар ҳимоясида яшаган. Кейинчалик яна ҳокимиятни қўлга киритишга уриниб кўрган, аммо муваффақияцизликка учрагач, Родос оролига йўл олган. У ерда уни Госпиталер рицарлари қабул қилган ва сиёсий маҳбус сифатида ушлаб турган. Сўнгра Европага олиб кетилган ва охир-оқибат Рим папаси ҳимояси остида ушланиб, умрининг қолган қисмини, асосан, назорат остида, сургунда ўтказган.
Ёшлиги
Cем Султон 1459-йил 22-декабрда Эдирнеда туғилган. Унинг онаси Чечак хотун бўлган. Шаҳзодалар учун анъанага мувофиқ Cем 1469-йилда Кастамону вилоятига ҳоким этиб тайинланган[3]. 1474-йил декабр ойида Cем вафот этган акаси Мустафонинг ўрнига Конядаги Караман вилояти ҳокими бўлган[4].
Тахт ворислиги можароси
Султон Меҳмед ИИ Фотиҳ 1481-йил 3-майда вафот этган пайтда Боязид Сивас, Токат ва Амася вилоятларини, Cем эса Караман ҳамда Коня вилоятларини бошқарарди. Султон Меҳмед ИИ дан кейин тахт учун аниқ тайинланган ворис бўлмагани боис ҳокимият устидан Cем ва Боязид ўртасида тўқнашув авж олди.
Ислом ҳуқуқида дафн маросимини асоссиз кечиктириш тақиқланганига қарамай, Меҳмед ИИ нинг жасади Константинополга олиб келиниб, у ерда уч кун турди. Унинг бош вазири Караманли Меҳмед пошо яқиндагина вафот этган султоннинг истагини бажаряпман деб ўйлаган ҳолда бир режа тузди. Унга кўра, Cемнинг Конядаги қароргоҳи Боязиднинг Амасядаги қароргоҳидан яқинроқ бўлгани боис Cемни акасидан олдин Константинополга етиб келиб, тахтни эгаллаши учун имконият яратмоқчи бўлди.
Бироқ Боязид аллақачон катта таъсирга эга пошолар (уларнинг икки нафари унинг куёвлари эди), яничарлар ҳамда Меҳмед ИИ ва бош вазир сиёсатига қарши бўлганлар орасида сиёсий тармоқ яратиб улгурган эди. Караманли Меҳмед пошо режасини сир сақлашга уринишига қарамай, султоннинг ўлими ва бош вазир режасини яничарлар бўлинмаси фош этди. Улар Cемдан кўра Боязидни қўллаб-қувватлар, султоннинг ўлимидан кейин улар пойтахтдан четлатиб қўйилган эди. Натижада, яничарлар бўлинмаси қўзғолон кўтарди ва пойтахтга бостириб кириб, бош вазирни ўлдирди.

Караманли Меҳмед пошонинг ўлимидан сўнг, Константинополда яничарлар орасида катта тартибсизликлар бошланди, чунки воқеаларни назорат қиладиган на султон, на бош вазир бор эди. Вазият хавфини англаган собиқ бош вазир Исъҳоқ пошо Боязидни иложи борича тезроқ етиб келишга ундашни ўз зиммасига олди. Шу орада Ис’ҳоқ пошо эҳтиёт чораси сифатида Боязид етиб келгунга қадар унинг 11 ёшли ўғли шаҳзода Шаҳзода Коркутни регент деб эълон қилди[5].
Шаҳзода Боязид 1481-йил 21-майда Константинополга етиб келди ва султон Боязид ИИ деб эълон қилинди. Орадан атиги олти кун ўтиб, Cем 4 000 кишилик қўшин билан Инегöл шаҳрини эгаллади. Султон Боязид укасини ўлдириш учун вазир Аёс пошо қўмондонлигида қўшин юборди. 28-май куни Cем Боязиднинг қўшинини тор-мор этиб, ўзини Онадўли султони деб эълон қилди ва пойтахтни Бурсага кўчирди. У империяни ака-ука ўртасида бўлиб олишни, Европа қисмини Боязидга қолдиришни таклиф қилди. Боязид „ҳукмдорлар ўртасида қариндошлик бўлмайди“ дея ғазаб билан бу таклифни рад этди[6]. Шундан сўнг у Бурса томон юриш қилди. Усмонийлар тахти учун икки даъвогар ўртасидаги ҳал қилувчи жанг 1481-йил 19-июнда Ениşэҳир яқинида бўлиб ўтди. Жангда Cем енгилиб, оиласи билан Мамлуклар қўл остида бўлган Қоҳирага қочиб кетди.
Қоҳирада
Мамлук султони Қаитбай (ҳ. 1468–1496) Cемни Қоҳирада иззат-икром билан қабул қилди. Cем бундан фойдаланиб Маккага ҳаж сафарига борди. Шу тариқа у ҳаж зиёратини амалга оширган ягона Усмоний шаҳзодага айланди[6].
Қоҳирада Cем акасидан хат олди. Боязид тахт учун курашни тўхтатиши эвазига Cемга бир миллион ақча (усмоний пул бирлиги) таклиф қилди. Бироқ Cем буни рад этди ва кейинги йили Караман ҳукмрон хонадони вориси Қосим бег ҳамда Анқара санжакбейи ёрдами билан Онадўлида юриш бошлади. 1482-йил 27-майда Cем Коняни қамал қилди, бироқ тез орада мағлуб бўлиб, Анқарага чекинишга мажбур бўлди. У ҳаммасидан воз кечиб, Қоҳирага қайтмоқчи эди, аммо Мисрга борадиган йўлларнинг барчаси Боязиднинг назоратида эди. Шундан сўнг Cем акаси билан қайта музокара қилишга уринди. Боязид унга Қуддусда тинч яшаши учун маош таклиф қилди, аммо империяни бўлиб беришдан бош тортди. Шундан кейин Cем 1482-йил 29-июлда Родосга қочиб кетди.
Қамоққа олиниши

Госпиталер рицарлари
Родосга келгач, Cем Бодрум қал’асининг франсуз капитани Авлиё Жоҳн рицарларининг (Госпиталер рицарлари, оролдаги лотин католик ордени) буюк магистри Пиэрре дъАубуссондан ҳимоя сўради. 29-июл куни Cем Родосга етиб келиб, иззат-икром билан кутиб олинди. Янги султон Боязидни ҳокимиятдан ағдариш эвазига шаҳзода Cем Усмоний тахтини қайтариб олса, Усмонийлар империяси ва христиан олами ўртасида абадий тинчлик таклиф қилди. Бироқ Пиэрре дъАубуссон Боязид билан можарога киришиш оқилона иш эмаслигини англаб, яширинча Боязид билан алоқа ўрнатди ва у билан тинчлик шартномасини тузди. Сўнгра 1483-йил март ойида Cемнинг асирлиги бўйича алоҳида келишувга эришди. Пиэрре дъАубуссон султон Боязидга Cемни ушлаб туриш эвазига унинг таъминоти учун йилига 40 000 дукат тўлаш ваъдасини олди.
Шу тариқа рицарлар пулни олиб, Cемга хиёнат қилдилар. Шундан кейин Cем Родосда яхши муомала қилинадиган маҳбусга айланди. Кейин у Франсиядаги Пиэрре дъАубуссон қал’асига юборилди.
Франсияда
Cем 1482-йил 17-октябрда Венгрияга йўл оларкан, ўша пайтда Савойя герсоглиги таркибидаги Нис шаҳрига етиб келган эди. Аммо рицарлар вақтни чўзаётган эдилар. Унинг қамоқда сақланиши ҳақидаги келишув якунлангач, Cем амалда сиёсий босим воситаси сифатида ишлатилиши мумкин бўлган гаровга айланди. Усмонийлар мамлакатида тартибсизлик чиқариш учун унинг номи ва шахсидан фойдаланишни умид қилганлар қаторида Мамлук султони Қаитбай, Маттҳиас Cорвинус, Венгрия қироли ва Папа Инноcент ВИИИ бор эди. Авлиё Жоҳн рицарлари, венецияликлар, Неапол қироли ҳамда папалар Инноcент ВИИИ ва Папа Алехандер ВИ унинг Европада бўлишини христиан дунёсига қарши Усмонийларнинг тажовузларини тўхтатиб турувчи омил ва бир вақтнинг ўзида фойда олиш имконияти сифатида кўрган. Султон Боязид ИИ ўз навбатида Ғарбга элчилар ва жосуслар юбориб, ўз рақиби доимий равишда назорат остида ушлаб турилишини таъминлашга ҳаракат қилди. У ҳатто Cемни ўлдириб йўқ қилишга ҳам уринган[4].
Cем Савойя герсоглигида бир йил яшади. Мусулмон шахсни ўз ерларида қабул қилишни истамаган Франсия қироли Лоуис ХИ вафот этгач (1483-йил 30-август), Госпиталер рицарлари Cемни Лимузен (Д’Обюссоннинг ватани)га кўчирдилар. Cем кейинги беш йилини, асосан, Боурганеуфда ўтказди. Унга жуда яхши муносабатда бўлишди, аммо моҳиятан у бир асир эди (уни жойлаштириш учун мустаҳкам минора ҳам қурилган). Боязид ИИ Д’Аубуссонъс билан ҳам (Cемни Родосга қайтариш учун), янги франсуз монархи Карл ВИИИ вакиллари билан ҳам (уни Франсияда ушлаб туриш учун) музокара олиб борди. Венгрия қироли ва Папа Инноcент ВИИИ шаҳзодани ўз назорати остига олишга уринганида Папанинг қўли устун келди ва Cем 1489-йил 13-мартда Римга етиб келди.
Римда

Инноcент ВИИИ мамлукларнинг таклифларини рад этди ва Усмонийларга қарши салиб юришига ҳозирлик кўра бошлади, бироқ венгриялик Маттҳиас Cорвинус 1490-йил 6-апрелда вафот этгач, бу режанинг амалга ошрилиши кечиктирилди. Бу воқеалар Боязидни ташвишга солди. У Д’Обюссон билан боғланди ва 1490-йил декабрида Римга Мустафо бейни (кейинчалик бош вазир) юбориб, махфий келишув тузди. Султон Родос, Рим ёки Венецияга ҳужум қилмасликни, шунингдек, шаҳзодани қамоқда сақлаш эвазига Папага Cем учун йилига 40 000 дукат нафақа тўлашни (шундан 10 000 дукати Авлиё Жоҳн рицарларига ажратиларди) ваъда қилди. Афтидан, Cем Римдаги ҳаётни Франсиядагидан кўра ёқимлироқ деб билган ва Усмоний тахтини эгаллаш умидини йўқотган эди, бироқ у мусулмон юртида ўлим топишни хоҳларди. Аммо унинг бу истаги амалга ошмади[4].
Папа Инноcент ВИИИ Cемдан фойдаланиб Усмонийларга қарши янги салиб юришини бошлашга муваффақ бўла олмади[8]. Папа Cемни насронийликни қабул қилдиришга ҳам уринди, аммо муваффақият қозонолмади. Шунга қарамай, Cемнинг Римда бўлиши улар учун фойдали эди. Султон Боязид Болқон ярим оролидаги христиан давлатларига қарши ҳарбий юриш бошламоқчи бўлганида Папа унинг укасини озод қилиб юбориш билан таҳдид қиларди.
Cемни қамоқда ушлаб туриш эвазига Боязид Инноcент ВИИИ га 120 000 тож (ўша пайтда папалик даромадининг бошқа барча йиллик манбалари йиғиндисига тенг), Исо Масиҳнинг ёнини тешиб ўтган деб ишониладиган Муқаддас найза ёдгорлиги, 100 нафар мавр қули ва йилига 45 000 дукат тўловни амалга оширди. Римдаги Систина капелласи қурилиши билан боғлиқ харажатларнинг катта қисми ҳам айнан Усмонийлар империясидан олинган товон пуллари ҳисобидан қопланган[9].
Ўлими

1494-йилда Карл ВИИИ Италияга бостириб кириб, Неапол қироллигини эгаллашга уринди ва туркларга қарши салиб юришини ҳам эълон қилди. У Папа Алехандер ВИ ни Cемни топширишга мажбур қилди ва Cем 1495-йил 28-январда франсуз қўшини билан Римни тарк этди. Шаҳзода 24-феврал куни Неаполда вафот этди.
Cем Султонни қимматли гаровдан воз кечишга мажбур бўлган Папа заҳарлагани ҳақида миш-мишлар ҳам мавжуд[10].
Султон Боязид укаси Cемнинг вафоти муносабати билан уч кунлик умумхалқ мотамини эълон қилди. У Cемнинг жасадини исломий урф-одатларга кўра дафн қилиш учун ўз юртига қайтариб берилишини сўради. Бироқ вафотидан кейин ҳам яна қўшимча олтин олишга уринишлар сабабли Cемнинг жасади тўрт йил ўтгачгина Усмонийлар империяси ҳудудига олиб келинди. Охир-оқибат, Cем Султон Бурсада дафн этилди[6].
Мероси
Шахсияти
Cемнинг турк тили ва форс тилида икки девони бўлган. Шунингдек, у араб тили ҳам сўзлашган[10].
Cемнинг тасвирлари
Оиласи
Хотинлари
Cем Султоннинг фақат бир хотини бўлгани маълум:
- Гулширин хотун[14]
Ўғиллари
Cемнинг камида уч ўғли бўлган:
- Шаҳзода Абдуллоҳ (Боязид ИИ томонидан 1481-йилда қатл этилган ва Бурсадаги Ўрхон И мақбарасига дафн қилинган).
- Шаҳзода Ўғузхон (Боязид ИИ томонидан 1482-йилда Константинополда қатл этилган), шунингдек, Шаҳзода Ўғуз деб ҳам аталган[15].
- Шаҳзода Мурод (Сулаймон И томонидан 1522-йил декабрда Родосда қатл этилган) кейинчалик Пиэрре Меҳмед Сайд деб аталган. Уйланган, тўрт ўғил ва уч қиз кўрган[16][17].
Қизлари
Cемнинг камида икки қизи бўлган:
- Гевҳермелик хотун, Гавҳармулук хотун деб ҳам аталган[18], аввал 1496-йилда султон Ан-Носир Муҳаммад ибн Қаитбайга (Қаитбайнинг ўғли, 1498-йилда вафот этган) турмушга чиққан, иккинчи бор 1503-йилда Онадўли бекларбеги Синан пошога турмушга чиққан[16].
- Ойша хотун[19] 1503-йилда Иоаннина санжакбейи Синан пошонинг ўғли Меҳмед бейга турмушга чиққан[18].
Талқинлар ва манбалар
Адабиётда
1490-йилларда Cем Султоннинг ҳаёти ҳақида лотинча китоб ёзилган. Уни Госпиталер рицарлари вице-канслери Гуиллауме Cаоурсин тасвирлар билан безаган. У босмахона имконияти бўлган бир қанча Европа шаҳарларида, жумладан, Венеция, Париж, Бругге, Саламанка, Улм ва Лондонда нашр қилинган. Китобдаги кўплаб иллюстрациялар Ғарбий Европада турк халқининг кийим-кечак ва қурол-аслаҳаларини илк бор аниқ тасвирланган намуналардан саналади.
Cемнинг асирлиги ва уни асирликда ушлаб турган сиёсий ҳийла-найранглар ҳақидаги ҳикоя ҳаитилик ёзувчи ва сиёсий сургун Демесвар Делорме қаламига мансуб „Франcесcа: Лес Жеух ду Сорт“ (1872) тарихий романи учун асос бўлган[20].
Cемнинг ҳаёти югославиялик Нобел мукофоти совриндори, ёзувчи Иво Андриćнинг „Тҳе Дамнед Ярд“ (1954) китобидаги бир қаҳрамон учун ҳам илҳом манбаи бўлган. Асар унинг энг йирик дурдоналаридан бири ҳисобланади[21] ва 30 дан ортиқ тилга таржима қилинган[22]. Cем Султон кўп қатламли ҳикояда асосий қаҳрамонлардан бири сифатида намоён бўлиб, инсоний ҳолат учун метафора вазифасини бажарган.
Болгар усмоний тарихчиси Вера Мутафчиэва ХВ аср Европа сиёсатида Cем Султоннинг аҳамиятидан илҳомланиб, 1967-йилда у ҳақида „Тҳе Cасе оф Cем“ номли роман ёзган. Китоб тарихий аниқликка интилган ва турк, немис, румин, поляк, рус, чех, словак, венгр, франсуз, эстон, юнон ва хорват тилларига таржима қилинган. Ангела Родел томонидан инглизча таржимаси 2024-йилда чоп этилган.
Филмда
1951-йилда „Cем Султан“ тарихий филми намойиш этилган.
1969-йилда Ремзи Айдин Жöнтурк режиссёрлигидаги „Малкоçоğлу Cем Султан“ тарихий-саргузашт филми намойиш этилган. Унда Cем Султон образини Жиҳангир Гҳаффари ижро этган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Баэр, Марc Давид. Тҳе Оттоманс: Кҳанс, Cаэсарс анд Cалипҳс (эн). Жоҳн Муррай Пресс, 14 Оcтобер 2021 — 580-бет. ИСБН 978-1-4736-9572-6.
- ↑ جم سلطان (ота); Cем Султан (турк тили); Зизим (франсуз тили). Шунингдек, Джем ёки Жем деб ҳам айтилади. Султан Cем ор Şэҳзаде Cем номи билан ҳам маълум.
- ↑ İналcıк, Ҳалил. Фатиҳ Султан Меҳеммед Ҳан (тр). Тüркие İş Банкасı Кüлтüр Яйıнларı, 2019. ИСБН 9786257999120.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Ватин, Ниcолас (2011). "Cем". ин Флеэт, Кате; Крäмер, Гудрун; Матринге, Денис эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам (3- нашри). Брилл Онлине. ИССН 1873-9830. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-3/cем-CОМ_24384?с.нум=0&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-3&с.қ=cем.
- ↑ Финкел, 2006, пп. 81—82.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 Фреэлй, Жоҳн. Жем Султан, Тҳе адвентурес оф а Cаптиве Туркиш Принcе ин Ренаиссанcе Эуропе. Ҳаммерсмитҳ, Лондон: Ҳарпер Cоллинс Публишерс, 2004 — 145-бет. ИСБН 0007150660.
- ↑ Миннич, Нелсон. Тҳе Ренаиссанcе Папаcй 1400–1600 (эн). БРИЛЛ, 3 Фебруарй 2025 — 158-бет. ИСБН 978-90-04-71322-2.
- ↑ Финкел, 2006, п. 87.
- ↑ Дуффй, 2006, п. 196.
- ↑ 10,0 10,1 Гüнай Кут (1988–2016). "Cем Султан (ö. 900/1495) Османлı şэҳзадеси." (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам (44+2 волс.). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/cем-султан.
- ↑ Лапина, Элизабетҳ; Моррис, Април Жеҳан; Тҳрооп, Сусанна А.; Wҳатлей, Лаура Ж.. Тҳе Cрусадес анд Висуал Cултуре (эн). Ашгате Публишинг, 2015 — 239-бет. ИСБН 978-1-4724-4926-9.
- ↑ Cирcа 1492: Арт ин тҳе Аге оф Эхплоратион (эн). Яле Университй Пресс, 1 Жануарй 1991 — 78-бет. ИСБН 978-0-300-05167-4.
- ↑ Миннич, Нелсон. Тҳе Ренаиссанcе Папаcй 1400–1600 (эн). БРИЛЛ, 3 Фебруарй 2025 — 158-бет. ИСБН 978-90-04-71322-2.
- ↑ Гöк, İлҳан. ИИ. Бâезîд Дöнеми İн'âмâт Дефтери ве Cейб-и Ҳüмаюн Масраф Дефтери (Тҳесис), 2014 — 580-бет.
- ↑ Cем, Ҳасан. Османлı тариҳинде катледилен şэҳзаделер. Геçит Китабеви, 2004 — 131-бет. ИСБН 978-9-757-69989-7.
- ↑ 16,0 16,1 Тҳуасне, Лоуис. Джем, Султан, филс де Моҳаммед ИИ, фрèре де Баезид ИИ, (1459–1495) д'апрèс лес доcуменц оригинаух эн гранде партиэ инéдиц: Этуде сур ла қуэстион д'ориэнт à ла фин ду ХВе сиècле. Лероух, 1892 — 388–9-бет.
- ↑ Cарон, Мауриcе „4тҳ парт“, . Джем ун принcе данс ла тоурменте, Импр. Cорлет нумéриқуэ (фр), Виллеурбанне: Лес Éд. ду Зеугма, 2010 — Парт ИВ, 5-бет. ИСБН 978-2-9534413-3-8. ОCЛC 758546639.
- ↑ 18,0 18,1 Мустафа Çаğатай Улуçай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара, Öтüкен, 2011 — 50 н. 18, 48 н. 14-бет.
- ↑ Гüлер, Мустафа. Османлı Девлети'нде ҳаремейн вакıфларı (ХВИ-ХВИИ. йüзйıллар). ТАТАВ, 2002 — 132-бет. ИСБН 978-9-756-59610-4.
- ↑ Делорме, Демесвар. Франcесcа: Лес Жеух ду Сорт. Парис: Э. Денту, Либраире-Эдитеур, 1872.
- ↑ Иво Андриć Фоундатион (ин Сербиан): ҳттпс://www.ивоандриc.орг.рс/%Д0%Б4%Д0%Б5%Д0%ББ%Д0%Б0_/%Д1%80%Д0%БЕ%Д0%БC%Д0%Б0%Д0%БД%Д0%Б8/16-%Д0%БФ%Д1%80%Д0%БЕ%Д0%БА%Д0%ББ%Д0%Б5%Д1%82%Д0%Б0-%Д0%Б0%Д0%Б2%Д0%ББ%Д0%Б8%Д1%98%Д0%Б0
- ↑ *Библиограпҳй оф Иво Андриć*, п. 124 фф: ҳттпс://www.ивоандриc.орг.рс/имагес/библиографижа/баи_сеп2011.пдф
Адабиётлар
| Викиомборда „Cем Султон“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Дуффй, Эамон. Авлиёлар ва гуноҳкорлар: Папалар тарихи. Яле Университй Пресс, 2006. ИСБН 978-0-300-11597-0.
- Финкел, Cаролине. Усмоннинг орзуси: Усмонийлар империяси тарихи, 1300–1923. Басиc Боокс, 2005. ИСБН 978-0-465-02396-7.
- Фреэлй, Жоҳн. Жем Султон: Уйғониш даври Европасида асир турк шаҳзодаси саргузаштлари. Ҳарпер Перенниал, 2004. ИСБН 978-0-00-715066-3.
Қўшимча адабиётлар
- Öзгüденли, Осман Г. (2008). "Жем Солṭāн". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме ХИВ/6: Жапан ИВ. Иранианс ин Жапан–Жоббāʾи. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. 623–624 б. ИСБН 978-1-934283-07-3. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/жем-солтан-.