Cemalnur Sargut
Жемалнур Саргут | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1953-йил 3-ноябр |
| Дини | Ислом |
| Миллати | Турк |
| Ота-онаси |
|
| Мазҳаб | Сунний |
| Юриспруденсия | Ҳанафий |
| Имом | Мотуридий |
| Асосий қизиқиш(лар)и | Ислом фалсафаси, Тасаввуф |
| Тариқат | Рифоъий |
Cемалнур Саргут (1952-йил 3-ноябрда туғилган) – турк сўфий, Рифоъий тариқати раҳбари, ёзувчи ва ислом олими[1][2][3][4][5][6].
Ҳаёти
Cемалнур Саргут 1952-йил 3-ноябрда Истанбулда Мешкуре Саргут ва Омер Фарук Саргут оиласида туғилган[7]. Саргутнинг онаси турк сўфий пири Кенан Рифаийнинг шогирди эди[1]. У Кадикой қизлар ўрта мактабида ўқиган ва Истанбулдаги Миллий архитектура ва муҳандислик академиясида кимё муҳандислиги бўйича таҳсил олган. Ёшлигида Саргут сўфий орифи ва ёзувчи Самиҳа Айвердийнинг шогирди бўлган[1]. У йигирма йил давомида кимё ўқитувчиси бўлиб ишлаган[7].
Саргут, гарчи у билан шахсан учрашмаган бўлса-да, Кенан Рифоий ижоди бўйича олим ҳисобланади[1]. У Ибн Арабий, Мисрий Ниёзий, Абу Бакр аш-Шиблий, Садриддин Қунавий, Абд ал-Карим ал-Жилий, Аҳмад ар-Рифоий ва Румий асарларини ўрганган[7]. Саргут диний етакчи сифатида фаол бўлиб, телевидениега чиқади ва Туркия радиосида эфирга узатиладиган ваъзларни қилади[1]. Унинг суҳбатлари шогирдлари томонидан тўпланган ва 2012-йилда Нефес нашриёти томонидан Динле (Тингла) номи билан чоп этилган. Бу асар инглиз тилига таржима қилиниб, Фонс Витаэ нашриёти томонидан Беаутй анд Лигҳт: Мйстиcал Дисcоурсес бй а Cонтемпорарй Фемале Суфи Мастер (Гўзаллик ва нур: замонавий аёл сўфий устозининг маърифий суҳбатлари) номи билан нашр этилган[1].
Саргут Туркия Аёллар Маданият Ассоциацияси (ТÜРККАД)нинг Истанбул бўлими раҳбаридир, мазкур ташкилот турк маданиятини, анъанавий турк санъат шаклларини тарғиб қилади ва кам таъминланган талабаларга таълим бўйича ёрдам кўрсатади[8]. ТÜРККАД 1966-йилда Самиҳа Айвердий томонидан исломий ташкилотлар, мактаблар ва хонақоҳларга давлат томонидан босим кучайиши натижасида нодавлат нотижорат ташкилотлар жонланиши даврида ташкил этилган[1]. Туркияда тасаввуф тариқатлари ва амалиётлари 1925-йилда Отатуркчилик мафкураси доирасида тақиқланиб, сўфийлар яширин фаолият юритишга мажбур бўлган[9].
Саргут ислом ва тасаввуф ҳақида ўнлаб китоблар муаллифидир[1]. У ва унинг ташкилоти 2009-йилда Шимолий Каролина университетида Кенан Рифоий номидаги Ислом тадқиқотлари профессурасини таъсис этишди[1][10]. Шунингдек, улар Пекин университетида (Пекин, Хитой) кафедра ҳомийлигига ҳам ҳисса қўшганлар[1]. Улар Киото университети қошида Кенан Рифоий тасаввуф тадқиқотлари марказини ташкил этишда ёрдам берганлар[1][11].
Асарлари
- Мулк сураси
- Аллоҳимга сафарга чиқдим
- Кенан Рифоий билан ишққа саёҳат
- Тингла
- Ишқдан тингла
- Эй инсон (Ёсин сураси шарҳи)
- Бақара (Бақара сураси илк 10 оятнинг шарҳи)
- Бақара ИИ (Бақара сураси 11–29 оралиғидаги оятларнинг шарҳи)
- Бақара ИИИ (Инсони комилнинг ҳақиқат
и)
- Ҳазрати Одам (Фусусу-л-ҳикам шарҳи)
- Ҳазрати Шис (Фусусу-л-ҳикам шарҳи)
- Ҳазрати Нуҳ (Фусусу-л-ҳикам шарҳи)
- Ҳазрати Идрис (Фусусу-л-ҳикам шарҳи)
- Самиҳа Айверди билан сирга саёҳат
- Пайғамбарга суюк бўлган аёл
- Каъбанинг ҳақиқат
и
- Усмонли султонларида Пайғамбар муҳаббати
- Жон-у жондир Ҳазрати Аҳмад Муҳаммад Мустафо
- Ҳазрати Марям – яратилиш сири (Марям сураси 1–15 оралиғидаги оятларнинг шарҳи)
- Суҳбатлар
- Оят ал-Курсий
- Пайғамбар муҳаббати
- Яратилиш сири
Инглиз тилидаги асарлари
- Беаутй анд Лигҳт: Мйстиcал Дисcоурсес бй а Cонтемпорарй Фемале Суфи Мастер, таржимондлар: Cангузел Зулфикар, Омер Чолақоғлу ва Назли Каяҳан, таҳрирчи: Теҳсеэн Тҳавер
- О Ҳуманкинд: Сураҳ Я-Син, таржима қилган Виктория Роув Ҳолбрук
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 Саргут, Cемалнур. Беаутй анд Лигҳт: Мйстиcал Дисcоурсес оф А Cонтемпорарй Фемале Суфи Мастер (Энглиш). Фонс Витаэ, 2018. ИСБН 978-1941610060.
- ↑ Ҳоwе, Жустине. Тҳе Роутледге Ҳандбоок оф Ислам анд Гендер (Энглиш). Роутледге, 2020. ИСБН 9781351256544.
- ↑ „Cемалнур Саргут кимдир?“ (тр). Ҳüрриет (2019-йил 15-май). Қаралди: 2021-йил 30-октябр.
- ↑ „Поэтрй анд wоршип wитҳ Сара Салеҳ, анд Туркиш Суфи Cемалнур Саргут“. АБC Радио Натионал (2003-йил 10-октябр). Қаралди: 2021-йил 30-октябр.
- ↑ „Букет Айдıн а конуşан Cемалнур Саргут уярдı – Гüнcел Ҳаберлер, Сон Дакика Ҳаберлери, Турктиме Ҳабер Порталı“ (тр). Турктиме. Қаралди: 2021-йил 30-октябр.
- ↑ „Саргут: Месневи Куран'ıн öзетидир“ (тр). CНН Тüрк (2017-йил 4-июн). Қаралди: 2021-йил 30-октябр.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 „Cемалнур Саргут | WИСЕ Муслим Wомен Cемалнур Саргут“. WИСЕ Муслим Wомен (2011-йил 31-май). Қаралди: 2021-йил 23-октябр.
- ↑ Мооса, Эбраҳим; Кеннедй, Жеффрей Т.. Ислам ин тҳе Модерн Wорлд (Энглиш). Тайлор & Франcис, 2013. ИСБН 9781135007959.
- ↑ „Суфисм ин Туркей“ (эн). рпл.ҳдс.ҳарвард.эду. 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-октябр.
- ↑ „УНC Лаунчес Cампаигн фор Дистингуишед Профессоршип ин Исламиc Студиэс“ (эн-УС). УНC Глобал. 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-октябр.
- ↑ „Кенан Рифаи Cентер фор Суфи Студиэс“ (эн-УС). Кенан Рифаи Cентер фор Суфи Студиэс. Қаралди: 2021-йил 23-октябр.
Ҳаволалар
- Cемалнур.орг (турк тилида)
- 3-noyabrda tugʻilganlar
- 1953-yilda tugʻilganlar
- Soʻfiy olimlar
- Islom boʻyicha ayol olimlar
- Turk musulmonlar
- Turk soʻfiylar
- Islom dinida yetakchi ayollar
- Istanbullik yozuvchilar
- Islom boʻyicha turk olimlar
- Tasavvuf ustozlari
- Ayol soʻfiy oriflar
- Soʻfiy oriflar
- Ibn Arabiy tadqiqotchilari
- Rumiy tadqiqotchilari
- 21-asr turk ayol yozuvchilari
- Yashayotgan insonlar