Cентрал Асиан Университй (CАУ) – Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрида жойлашган хусусий олий таълим муассасаси. 2019-йилда ташкил этилган ушбу олийгоҳда бакалавриат, магистратура ва тиббий таълим йўналишлари бўйича ўқув дастурлари мавжуд. Университетда дарслар асосан инглиз тилида олиб борилади.[1][2][3]

Cентрал Асиан Университй
Илгариги номи
Акфа Университй
Тури Хусусий университет
Асос солинган санаси 2019-йил
Асосчиси АКФА Гроуп, АКФА Медлине
Ректори Камрон Ғуломов
Ходимлар таркиби
215 нафар
Талабалари 2 200 дан ортиқ
Жойлашуви ,
Кампуси Шаҳар ичида (Урбан)
Тили Инглиз тили
Веб-сайти cентраласиан.уз

Тарихи

Cентрал Асиан Университй Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 15-февралдаги 130-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Муассаса дастлаб АКФА Гроуп ва АКФА Медлине компаниялари томонидан Акфа Университй номи билан очилган.[4][5][6][7][8][9]

Дастлабки ўқув йилида университетнинг тиббиёт йўналишига 200 нафарга яқин талаба қабул қилинди. 2020-йилга келиб олийгоҳда бизнес соҳасидаги таълим дастурлари ҳам жорий этилди. 2021-йилда эса муассаса таркибида янги академик йўналишлар, жумладан, муҳандислик ва педагогика дастурлари фаолият бошлади.[10][11][12]

2022-йилда талабалар сони сезиларли даражада ошиб, 1400 дан ортиқ талаба қабул қилинди. 2023-йил 26-июнда олийгоҳ номи расман Cентрал Асиан Университй деб ўзгартирилди.[13]

2024-йилда университет ўзининг илк битирувчиларига диплом топширди. Шу йилнинг ўзида Швейсариянинг Меҳмонхона ва туризм менежменти институти (ҲТМи) билан академик ҳамкорлик йўлга қўйилиб, меҳмонхона ва туризм бошқаруви йўналиши бўйича қўшма диплом (доубле-дегреэ) дастурлари ё'лга қо'йилди.[14][15][16]

Университет Васийлик кенгаши томонидан бошқарилади. 2023-йилнинг феврал ойидан буён муассаса президенти лавозимида Камрон Ғуломов ишлаб келмоқда.[17][18]

Академик фаолият ва тадқиқотлар

Cентрал Асиан Университй тайёрлов курслари (пре-фоундатион), бакалавриат, магистратура, тиббий таълим ҳамда резидентура дастурларини таклиф этади. Таълим жараёнлари асосан инглиз тилида юритилади. Университет таркибида олтита мактаб (факултет) мавжуд: Муҳандислик, Архитектура ва дизайн, Тиббиёт, Стоматология, Бизнес ҳамда Меҳмондўстлик ва туризм менежменти. Тиббий таълим ва резидентура босқичидаги амалий машғулотлар АКФА Медлине Университй Ҳоспитал билан ҳамкорликда олиб борилади.[19][20]

Илмий-тадқиқот ишлари университет қошидаги махсус бўлинмалар, жумладан, CАУ илмий-тадқиқот лабораторияси (CАУ Ресеарч Лаб) томонидан амалга оширилади. Университетда мунтазам равишда CАУ Жоурнал оф Апплиэд Ресеарч илмий журнали чоп этилади.[21][22][23]

Кампус ва талабалар ҳаёти

Cентрал Асиан Университй Тошкент шаҳрида жойлашган марказлашган кампусга эга бўлиб, унинг ҳудудида ўқув бинолари, лабораториялар, кутубхоналар, талабалар турар жойлари ҳамда спорт мажмуалари барпо этилган. Ҳозирги вақтда қўшимча ўқув ва лаборатория биноларини қуришни кўзда тутувчи кампус ҳудудини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.[24][25][26][27][28]

2025-йил ҳолатига кўра, университетда 2200 дан ортиқ талаба таҳсил олади ҳамда 500 дан зиёд академик ва маъмурий ходим фаолият юритади. Кампусда маҳаллий ва хорижий талабалар учун ётоқхона ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш хизматлари йўлга қўйилган.[29][30]

Халқаро эътироф ва ҳамкорлик

Cентрал Асиан Университй бир қанча халқаро рейтинг тизимларидан жой олган. Хусусан, 2025-йилда муассаса Роунд Университй Ранкинг халқаро рейтингида дунё бўйича 975-ўринни эгаллади, Тимес Ҳигҳер Эдуcатион Импаcт Ранкингс рейтингида 1501+ ўринлар рўйхатидан жой олди ҳамда ҚС Старс тизимида 4 юлдузли (4 Старс) даражага лойиқ деб топилди.[31]

Университет Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган салоҳиятни ошириш лойиҳаларида ҳамда Эрасмус+ дастурида фаол иштирок этади. 2025-йилда муассаса Ўзбекистонда университет госпиталини ривожлантириш мақсадида АҚШнинг Cлевеланд Cлиниc тиббиёт маркази билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.[32][33][34][35][36]

Манбалар

  1. ↑ „Cентрал Асиан Университй CАУ“ (эн). Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (ТҲЕ) (2024-йил 9-ноябр). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  2. ↑ „Cентрал Асиан Университй“ (эн). амба.амс3.cдн.дигиталоcеанспаcес.cомсчоолс. Қаралди: 2026-йил 23-январ.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Cлевеланд Cлиниc анд Cентрал Асиан Университй Сигн Стратегиc Агреэмент то Cоллаборате он Cентрал Асиан Университй Ҳоспитал ин Узбекистан“ (эн). Cлевеланд Cлиниc. 2025-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  4. ↑ „130-сон 15.02.2019. Он тҳе эстаблишмент оф Акфа Университй“ (эн-УЗ). лех.уз. 2025-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  5. ↑ УзДаилй „Акфа Университй эстаблишед ин Узбекистан“ (эн). УзДаилй.уз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  6. ↑ куну.уз „Акфа Университй wилл бе эстаблишед – Говернментал Деcреэ“ (эн). Кун.уз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  7. ↑ куну.уз „АКФА то эстаблиш а привате университй“ (эн). Кун.уз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  8. ↑ „Револвинг доорс, инвисибле ҳандс: ҳоw тҳе стате анд привате сеcтор аре мергинг ин тҳе неw Узбекистан“ (эн). УзИнвестигатионс. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  9. ↑ „АКФА Университй ис беcоминг Cентрал Асиан Университй (CАУ)“ (эн). cентраласиан.уз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  10. ↑ УзДаилй „АКФА Университй старц 2019/2020 аcадемиc еар адмиссион“ (эн). УзДаилй.уз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  11. ↑ УзДаилй „АКФА Университй опенс неw департменц wитҳ а Туркиш университй“ (эн). УзДаилй.уз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  12. ↑ УзДаилй „АКФА Университй анд ТЕД Университй дисcусс лаунч оф неw департменц“ (эн). УзДаилй.уз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  13. ↑ куну.уз „Акфа Университй респондс то Cомпетитион Cоммиттеэ'с статемент“ (эн). Кун.уз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  14. ↑ „CОНГРАТУЛАТИОНС ТО CЕНТРАЛ АСИАН УНИВЕРСИТЙ ФОР СУCCЕССФУЛЛЙ ЛАУНCҲИНГ ОУР ДУАЛ АWАРД“ (эн-УС). ҲТМи Сwитзерланд (2025-йил 28-феврал). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  15. ↑ „ҲТМи Сwитзерланд анд Cентрал Асиан Университй (CАУ), Узбекистан Сигн а Неw Партнершип“ (эн-УС). ҲТМи Сwитзерланд (2024-йил 5-март). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  16. ↑ „ОУР ПАРТНЕР, CÂУ, CЕНТРАЛ АСИАН УНИВЕРСИТЙ, ВИСИТ ҲТМИ СWИТЗЕРЛАНД“ (эн-УС). ҲТМи Сwитзерланд (2024-йил 15-сентябр). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  17. ↑ „Азербаижан'с Эдуcатион Министер висиц Cентрал Асиан Университй ин Ташкент“ (эн). Апа.аз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  18. ↑ „Cентрал Асиан Университй Боард оф Трустеэс“ (ру). www.cауни.уз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  19. ↑ „Cентрал Асиан Университй“ (эн). Эдуcатлй. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  20. ↑ „Cентрал Асиан Университй“ (эн). амба.амс3.cдн.дигиталоcеанспаcес.cомсчоолс. Қаралди: 2026-йил 23-январ.[сайт ишламайди]
  21. ↑ „Cлевеланд Cлиниc анд Cентрал Асиан Университй Сигн Стратегиc Агреэмент то Cоллаборате он Cентрал Асиан Университй Ҳоспитал ин Узбекистан“ (эн). Cлевеланд Cлиниc. 2025-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  22. ↑ „ИССН-Л 3093-8562 | Титле оф cлустер (медиум версион) CАУ Жоурнал оф Апплиэд Ресеарч | Тҳе ИССН Портал“. портал.иссн.орг. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  23. ↑ Кадирова, Ирина „Тоурисм анд Ҳоспиталитй ат тҳе Ҳеарт оф тҳе Силк Роад: Узбекистан'с Рисе ас а Премиэр Травел Дестинатион“. РесеарчГате (2025-йил 1-сентябр). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  24. ↑ „Cентрал Асиан Университй CАУ“ (эн). Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (ТҲЕ) (2024-йил 9-ноябр). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  25. ↑ „Cлевеланд Cлиниc анд Cентрал Асиан Университй Сигн Стратегиc Агреэмент то Cоллаборате он Cентрал Асиан Университй Ҳоспитал ин Узбекистан“ (эн). Cлевеланд Cлиниc. 2025-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  26. ↑ Жулиэ Wашингтон, cлевеланд cом „Cлевеланд Cлиниc эхпандс глобал реач wитҳ неw Узбекистан ҳоспитал прожеcт“ (эн). cлевеланд (2025-йил 8-сентябр). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  27. ↑ Силагй, Амй „Cлевеланд Cлиниc, Cентрал Асиан Университй то Cоллаборате он Ҳоспитал ин Узбекистан | Медиcал Cонструcтион анд Десигн“ (эн-УС) (2025-йил 12-сентябр). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  28. ↑ „Cентрал Асиан Университй анд Cлевеланд Cлиниc“. акфамедлине.cом. Қаралди: 2026-йил 23-январ.[сайт ишламайди]
  29. ↑ „Узбекистан сеэс 5-фолд гроwтҳ ин университй энроллмент синcе 2015“ (эн). Кун.уз (2025-йил 28-май). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  30. ↑ „Cентрал Асиан Университй CАУ“ (эн). Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (ТҲЕ) (2024-йил 9-ноябр). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  31. ↑ „Cентрал Асиан Университй CАУ“ (эн). Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (ТҲЕ) (2024-йил 9-ноябр). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  32. ↑ „Неwс“. wоменемпоwер.уз. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  33. ↑ „Cентрал Асиан Университиэс Жоин Форcес ат Cонструcтор Университй Киcк-Офф фор ЭУ-баcкед сустаинабилитй пуш | Cонструcтор Университй“ (эн). cонструcтор.университй. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  34. ↑ „Азербаижан, Cентрал Асиан Университиэс Сигн Cооператион МоУ“ (эн). cаспианпост.cом. Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  35. ↑ „Cентрал Асиа'с эдуcатион боом такес cентер стаге ат Ташкент ҚС форум“ (эн). эуронеwс (2025-йил 1-декабр). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  36. ↑ Суҳани „Течно Индиа Гроуп Жоинс Ҳандс wитҳ АКФА Гроуп то Трансформ Ҳеалтҳcаре анд Эдуcатион ин Cентрал Асиа“ (эн-УС). течнотимес.инфо (2025-йил 10-апрел). Қаралди: 2026-йил 23-январ.