„Cентрал Асианс ундер Руссиан Руле: А Студй ин Cултуре Чанге“ („Марказий осиёликлар Россия ҳукмронлиги остида: Маданий ўзгаришлар бўйича тадқиқот“) — америкалик антрополог Элизабетҳ Баcон қаламига мансуб китоб. Китобда Марказий Осиё халқлари маданияти ва уларнинг маданиятида Россия империяси ва Совет Иттифоқи ҳукмронлиги даврида содир бўлган ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Cентрал Асианс ундер Руссиан Руле: А Студй ин Cултуре Чанге
Файл:Cентрал Асианс ундер Руссиан Руле.жпг
Муаллиф(лар) Элизабетҳ Баcон
Тил инглизча
Жанр(лар)и тарих
антропология
Нашриёт Cорнелл университети нашриёти
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1966 (қаттиқ жилд)
1968 (қаттиқ жилд)
1980 (юмшоқ жилд)
1982 (юмшоқ жилд)
Саҳифалар сони 273 (1980)
314 (1982)
ИСБН ИСБН 0-8014-9211-4 (1980)
ИСБН 978-0801-4921-12 (1982)

Китоб илк маротаба 1966-йил Cорнелл университети нашриётида чоп этилган. 1968-йил айни нашриётда қайта нашр қилинган. 1980-йил Мичаэл Фисчер кўп саҳифали кириш сўз ёзган янги нашри чоп этилган. Янги нашр 1982-йил қайта чоп этилган. Асардан 12 фотосурат ва 2 харита, шунингдек, изоҳлар, библиография ва индекс ўрин олган. Баcон китобни туркшунос олим Александр Самойловичга бағишлаган.

Муаллиф 1934–1935-ўқув йилида Яле университети ҳамда СССР Фанлар академияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Совет Иттифоқида яшаган. Баcон Марказий Осиё мамлакатларидан фақат Қозоғистон ССРга боришга муваффақ бўлган. Баcон китобни Совет Иттифоқида бошдан кечирганлари ва АҚСҲга қайтганидан кейин ўтказган чуқур тадқиқотлари асосида ёзган.

„Cентрал Асианс ундер Руссиан Руле“ китоби Россия империяси ва СССР ҳукмронлиги остида Марказий Осиёда содир бўлган маданий ўзгаришлар мукаммал ёритилган ва таҳлил қилинган асар ўлароқ яхши кутиб олинди[1]. Аммо 1960-йилларда китобга тақриз ёзганлар ҳам, 1980-йилги янги нашрга кириш сўзини ёзган Фисчер ҳам Баcонни Марказий Осиё халқлари тарихи ва минтақадаги тарихий ўзгаришларни етарлича чуқур таҳлил қилмагани ҳамда мураккаб масалаларни ошиқча соддалаштиргани учун танқид қилишди[2].

Манбалар

  1. ↑ Пиэрcе, Ричард (1-август 2014-йил). „Cентрал Асианс ундер Руссиан Руле. А Студй ин Cултуре Чанге. Бй Элизабетҳ Э. Баcон. (Итҳаcа, Неw Ёрк: Cорнелл Университй Пресс, 1965. Пп. хи, 273. 12 платес, 2 мапс. $6.50.)“. Тҳе Америcан Ҳисториcал Ревиэw (инглизча). 61-жилд, № 3. 832–833-бет. дои:10.1017/С0003055400201792. Қаралди: 27-ноябр 2020-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. ↑ Треадголд, Доналд (1967-йил). „Cентрал Асианс ундер Руссиан Руле: А Студй ин Cултуре Чанге. Бй Элизабетҳ Э. Баcон. (Итҳаcа, Н. Й.: Cорнелл Университй Пресс. 1966. Пп. хи, 273. $6.50.)“. Тҳе Америcан Ҳисториcал Ревиэw (инглизча). 72-жилд, № 4. 1449-бет. дои:10.1086/аҳр/72.4.1449. Қаралди: 27-ноябр 2020-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()

Ҳаволалар