Ceyda Sungur
Cейда Сунгур, шунингдек Кıрмıзıлı Кадıн (инглизча: Қизил кийимли аёл) номи билан танилган — турк академик ва фаол киши[1].
| Cейда Сунгур | |
|---|---|
| Таваллуди | 1986 (ёши 39–40) |
| Фуқаролиги | Туркия |
| Касби | Академик, Фаол киши |
| Машҳур ишлари | Гези боғи эътирозлари |
| Бошқа номлари | Кıрмıзıлı Кадıн |
Ҳаёти
У 1986-йилда туғилган. Шаҳарсозлик бўйича бакалавр даражасини олгач, Истанбул Техника Университетида илмий ёрдамчи сифатида фаолият бошлаган[2].
Полиция зўравонлиги билан боғлиқ воқеа
2013-йил май ойида у Истанбулдаги Гези боғи эътирозларида иштирок этган ва вақтинчалик ташкил этилган дала шифохонасида кўнгилли сифатида фаолият юритган[3].
Намойишлар давомида у Фатиҳ Зенгин исмли полициячи томонидан ҳужумга учраган. Реутерс фотожурналисти Осман Орсал Сунгурнинг полиция зўравонлигига учраган лаҳзасини суратга олганидан сўнг, бу сурат Туркияда ҳам, халқаро жамоатчилик орасида ҳам катта акс-садо берди. Шундан сўнг у норозилик намойишларининг рамзига айланди[4].
Прокуратура Зенгинга нисбатан фуқароларга атайлаб номутаносиб куч ишлатганлик айби билан уч йиллик қамоқ жазоси талаб қилган ҳолда иш қўзғатди[5].
Суд жараёнида Сунгур шундай деган: „Агар айбланувчининг қўлида қурол бўлганида, у мени худди Этҳем Сарıсüлüкни ўлдирган бошқа бир полициячи каби ўлдирган бўларди“[6].
Бир йил ўтиб, суд якунланди ва Зенгин яқин масофадан кўздан ёш оқизувчи газ пуркагани ҳамда ваколатини суиисте’мол қилгани учун 600 туп кўчат экишга ҳукм қилинди[7].
Бундан ташқари, Сунгурга нисбатан „жамоатчиликни қонунга бўйсунмасликка ундаш“ айблови билан қўзғатилган яна бир иш ҳам бекор қилинган[8].
Оммавий маданиятда
Китоблар
- Турк-италян кинорежиссёр Ферзан Öзпетек „Қизил кийимли аёл“ образи ва унинг атрофидаги ижтимоий муҳокамалардан илҳомланиб, Ред Истанбул (İстанбул Кıрмıзıсı) номли китоб ёзган[9].
- Гези боғи эътирозлари пайтида ёпилган Тариҳ журналининг бош муҳаррири Гüрсел Öнcü „Яşаркен Язıлан Тариҳ“ номли китоб ёзган бўлиб, унинг муқовасида Cейда Сунгур ва полициячи тасвири жойлаштирилган[10].
Журналлар
- Бразилияда нашр этиладиган маданий журнал Пиауí 2013-йил июл сонининг муқовасида „Қизил кийимли аёл“нинг Бразилия байроғини ушлаб турган тасвирини чоп этган. Бу ўша даврдаги 2013-йил Бразилия норозилик намойишларига жавоб сифатида яратилган бўлиб, муқованинг пастки қисмида „#диренгези“ ҳештеги ҳам жойлаштирилган[11].
- Туркиянинг ҳажвий журнали Пенгуэн 2013-йил июл сони муқовасида „Қизил кийимли аёл“ни полициячига қалампир гази пуркаётган ҳолатда тасвирлаган ва „Намойишчилар полицияга ҳужум қилди!“ деган сарлавҳа билан э’лон қилган. Ушбу иш 2013-йилнинг энг ижодий ҳажвий журнал муқовалари қаторига киритилган[12].
Манбалар
- ↑ Вале, Паул. „Туркей Уприсинг: Cейда Сунгур, 'Wоман Ин Ред', Беcомес Иcониc Имаге Фор Аcтивисц“ (эн). Тҳе Ҳуффингтон Пост УК (2013-йил 5-июн). Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
- ↑ „Кıрмıзıлı Кадıн конуşту“ (тр). Миллиет (2013-йил 10-июн). Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
- ↑ Шерлоcк, Рутҳ. „Ладй ин тҳе Ред Дресс анд ҳер дреам оф а Туркиш ребиртҳ“ (эн). Тҳе Даилй Телеграпҳ (2013-йил 8-июн). Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
- ↑ Коркмаз, Эмре Эрен (2013). "Тҳе Жуне уприсинг ин Туркей". СЕЭР: Жоурнал фор Лабоур анд Соcиал Аффаирс ин Эастерн Эуропе 16 (3): 326. дои:10.5771/1435-2869-2013-3-325. ИССН 1435-2869.
- ↑ „Туркей: Жаил соугҳт овер 'wоман ин ред' полиcе cасе“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2014-йил 16-январ). Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Şэҳир Планcıсı Cейда Сунгур Полис Şиддетинин Пеşини Бıракмıёр“ (тр). Политекник (2014-йил 12-декабр). 2020-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
- ↑ „Туркиш полиcеман сентенcед то плант треэс фор теаргас аттаcк он wоман ин ред“ (эн). тҳе Гуардиан (2015-йил 10-июн). Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „"Кıрмıзıлı Кадıн" Cейда Сунгур İфаде Верди“ (тр). Миллиет (2014-йил 13-май). Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
- ↑ „Öзпетек'ин 'İстанбул Кıрмıзıсı' рафларда“ (тр). Радикал (2013-йил 5-ноябр). Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
- ↑ „#тариҳ дергиси капандı“ (тр). Сöзcü (2015-йил 8-декабр). Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
- ↑ „Кıрмıзıлı Кадıн Брезиля дергилеринде“ (тр). Т24 (2013-йил 12-июл). Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
- ↑ Öзкан, Пелин „2013'üн эн комик, эн яратıcı мизаҳ дергиси капакларı“ (тр). МедиаCат (2014-йил 10-январ). Қаралди: 2022-йил 22-апрел.