Чаïм Перелман (франсузча: Чаïм Перелман; 1912-йил 20-май, Варшава - 1984-йил 22-январ, Брюссел) — белгиялик олим, файласуф, логик, профессор, ҳуқуқ фанлари доктори (1934), фалсафа ва математика фанлари доктори (1938).

Чаïм Перелман
Таваллуди 1912-йил 20-май
Варшава, Россия империяси
Вафоти 1984-йил 22-январ
Уккел, Брюссел ҳудуди, Белгия
Фуқаролиги Белгия, Полша

Таржимаи ҳоли

1925-йилда Варшавадан Антверпенга (Белгия) эммиграция қилган яҳудий оиласида туғилган. Брюссел эркин университетида таҳсил олган.

Перелман 1934-йилда ҳуқуқ фанлари доктори бўлди ва 4 йилдан сўнг у Готтлоб Фреге ҳақида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, фалсафа бўйича иккинчи докторлик даражасини олди. 1934-йилда уни Эркин университетга фалсафа ва адабиёт кафедрасига дарс бериш учун таклиф қилишди. 1944-йилда Брюсселдаги Эркин университетида мантиқ ва метафизика профессори бўлди ва шу тариқа ушбу таълим муассасаси тарихидаги энг ёш профессорга айланди.

Фалсафа ва адабиёт факултети декани, педагогика билим юрти директори бўлган.

Перелман Халқаро фалсафий жамиятлар федерацияси бош котиби, Белгия фалсафа жамияти ва Белгия мантиқ ва фан фалсафаси жамияти президенти бўлган. У Қуддус Иброний университети бошқарув кенгаши аъзоси ва Иброний университетнинг Белгиялик дўстлари ташкилотининг бош котиби бўлган.

У ХХ асрнинг замонавий гуманизм фалсафаси тарафдорларидан бўлиб, 1973-йилда" Иккинчи гуманистик манифест"ни имзолаган.

Перелман 1984-йил 22-январда Брюсселдаги ўз уйида юрак хуружидан вафот этди.

Илмий фаолияти

Перелман ХХ асрнинг етакчи аргументация назариётчиси.

Унинг дастлаб ёзган кўп асарлари математик мантиқ билан боғлиқ. Адолат тушунчасига ва дедуктивдан ташқари дискурсив фикрлаш шаклларига алоҳида эътибор берди.

Олим 1950-йилларда шаклланган Брюсселдаги „янги риторика“ мактабини бошқарган. Перелман ижоди ХХ асрнинг иккинчи ярмида риторик ренессанснинг бошланишини белгилаб берди, риторика („янги риторика“) ривожланишида янги даврнинг манбаи ва неорриторика - аргументатив риториканинг янги йўналишининг асоси бўлди.

Брюсселдаги Эркин университетнинг Мантиқ соҳасидаги илмий изланишлар миллий марказида директор сифатида ишлаб юрганида ҳуқуқ соҳасини ўрганиш ишларига салмоқли ҳисса қўшган.

Танланган илмий ишлари

    • О произвольности в познании (1933)
    • О справедливости (1945)
    • Философия и риторика (1952)
    • Новая риторика: Трактат по аргументации (в соавторстве с Л.Ольбрехт-Тытекой, 1958)
    • Справедливость и разум (1963)
    • Дроит, морале эт пҳилосопҳиэ (1968)
    • Ле Чамп де л’аргументатион (1969)
    • Логиқуэ журидиқуэ (1976)
    • Л’Эмпире рҳéториқуэ (1977)
    • Ле Раисоннабле эт ле дéраисоннабле эн дроит (1984) и др.

Перелман университетлар учун „Ан Ҳисториcал Интродуcтион то Пҳилосопҳиcал Тҳинкинг“ ўқув қўлланмаси ва бутун дунё бўйлаб фалсафий журналларда чоп этилган кўплаб мақолалар муаллифи.

Рус тилидаги нашрлар

Перельман, Х.; Олбрехт-Тытека, Л. Из книги «Новая риторика: трактат об аргументации» // Язык и моделирование социального взаимодействия. — М.: Прогресс, 1987. — С. 207—264

Мукофотлари

  • 1962-йилда ижтимоий фанлар бўйича Франcқуи мукофоти билан тақдирланган.
  • Унинг хизматлари ва эришган ютуқлари инобатга олиниб, Перелман 1983-йил декабр ойида Белгия қонун чиқарувчи органи томонидан барон унвони билан тақдирланди.

Манбалар

Ҳаволалар