13°05′0″Н 14°31′0″Э / 13.08333°Н 14.51667°Э / 13.08333; 14.51667

Чад – Марказий Африкадаги оқмас кўл. Нигерия, Нигер, Чад ва Камерун ҳудудида, 240 м баландликда. Узунлиги 270 км, эни 150 км гача. Майдони 10 мингдан 26 минг км² гача (Чадга қуйиладиган оқим миқдорининг кўп йиллик ўзгаришига боғлиқ), чуқурлиги 4 м дан 11 м гача. Иқлим намлиги юқори бўлган даврда, яъни 5—6 минг йил аввал кўл майдони 400 минг км² га етган. Ғарбий ва жанубий қирғоқлари паст, ботқоқлашган, шимолишарқи ва шарқи кучли емирилган, улар яқинида орол кўп. Чадга Шари ва КомадугуЁбе дарёлари куйилади. Кўлнинг дарё делталари якинида суви чучук, қолган қисмида шўр. Чадда сувнинг ер остита сингиб атрофдаги грунт сувларини таъминлаб туриши натижасида кўлнинг суви мунтазам алмашиниб туради. Бегемот, ламатин, тимсохдар, сув ва ботқоқ паррандалари яшайди. Балиқ тури кўп. Кема қатнайди.