Чаккалик, чаккатузи — заргарлик буюми; чаккага тақиладиган аёллар тақинчоғи. Қуйи қисмига атрофи феруза кўзлар билан ҳошияланган безак тош ёки рангли шиша ўрнатилган йирик ҳажмдаги ҳалқа ва босма безакли япроқча ва маржонли шокилалардан тузилган. Чаккаликдан кейинчалик исирға келиб чиққан.