Чалабуталар – танасининг фақат пастки қисми ёғочланиб, қолган юқори қисмлари қишда қуриб қоладиган кўп йиллик ўсимликлар. Ана шу хусусияти билан бута ва бутачалардан фарқ қилади. Чала буталар ўлкаларда ўсишга кўпроқ мослашган. Масалан, терескен, чўл ва адирларда ўсувчи шувоқ, шўра ва баъзи турлари. Бўйи ўртача 80 см, баъзан 150—200 см. Чала буталар кўп йиллик ўтлардан куртак чиқарадиган шохларнинг ер устидан бир неча см юқорида ўрнашганлиги билан фарқ қилади.