Чалқар — Қозоғистондаги бир неча кул номи. Энг йириклари: 1) Ч. (Чархал), Оқтўба вилоятида, Уралск шаҳридан 65 км жан.да. Майдони 190 км², уз. 18,6 км, эни 14 км, чуқ. 13,5 м. Суви шўрроқ (езда шўр). Шолаконкат ва Исенанкат дарёлари ва ер ости сувларидан тўйинади. Баъзан, Солянка дарёси орқали Урал дарёсига қуйилади. Балиқ овланади; 2) Ч. (Шалқар) Қозоғистоннинг Кўкчатов шаҳридан ғарбда жойлашган оқмас кўл. Майд 40 км², чуқ. 17 м. Суви шўрроқ.