Chamandagul
| Чамандагул | ||
|---|---|---|
| Вербена ҳалеи | ||
| Биологик классификация | ||
| ||
Чамандагул (Вербена) — тизимгулдошларга мансуб бир ва кўп йиллик ўцимон ўсимлик ва ярим буталар туркуми; экма гул. Ватани — Перу. Американинг тропик ва субтропик минтақаларида 200 дан ортиқ тури ўсади. Гулчиликда гуллари қалқонсимон, тўпгули диаметри 6—7 см, оқ, қизил, пушти, сариқ, бинафша рангли, бир йиллик дурагай Ч. (В.ҳйбрида) экилади. Бўйи 2550 см, тупи ёйиқ, шохлари ғуж, барги тухумсимон, ранги яшил. Совуққа чидамли, эрта тушган қор остида ҳам совуқ урмайди. Ч. уруғидан кўпайтирилади. Уруғи февралмарт ойларида иссиқхоналарда экилади. Июндан октабргача гуллайди. Ч. хонадонларда, кўп қаватли уйлар балконида, парк ва хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |