Chan xing dao
Чан хинг дао (Тран Ҳу’нг Дао), Чан Куок Туан (Тран Қуоc Туан) (1226—1300) — Ветнам саркардаси, Ветнам халқининг мўғул истилочиларига қарши кураш ташкилотчиси. Мўғуллар Дайвет (Ветнам)га 1257— 58, 1284—85, 1287—88 йилларда ҳужум қилишган вақтда мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони (1283-йилдан). 1288-йил 9-апрелда Ветнам қўшинлари Ч.Х.Д. раҳбарлигида Батданг дарёси бўйидаги жангда йирик ғалабага эришганлар. Натижада мўғул истилочилари Дайвет ҳудудидан қувиб чиқарилган. Бу сана ҳар йили миллий байрам сифатида нишонланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |