Кумаратунга Чандрика хоним (1945.29.6, Коломбо) — Шри Ланка давлат арбоби. Сорбонна университетини тугатган. Сиёсий фанлар доктори. 1972—76 йилларда Ер ислоҳоти комиссияси директори ва бош директори, 1976—77 йилларда ёшларни уй-жой билан таъминлаш комиссияси раиси, 1977—79 йилларда БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташқилотининг Шри Ланкадаги ваколатхонаси мутахассиси. 1993 йилдан Ғарбий вилоят ҳукумати бошлиғи, сўнг Шри Ланка Демократик Социалисток Республикаси бош вазири, 1994 йил октябрдан президенти.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил