Чангwон миллий университети (қисқартмаси: CWНУ) – Жанубий Кореянинг Кёнсандо ороли, Чангwон шаҳрида жойлашган давлат олий таълим муассасасидир[1].

창원대학교
Тури давлат
Асос солинган санаси 1969
Факултетлар 304 та
Талабалари 12,927 (2019)
Бакалавриат 11,497 (2019)
Магистратура 1,430 (2019)
Манзили
Чангwон,Жанубий Корея
Веб-сайти чангwон.аc.кр

Тарихи

Университет дастлаб 1969-йил Масан таълим коллежи сифатида ташкил этилган. 1991-йил март ойида университет сифатида аккредитация қилинган. 1999-йил Жанубий Кореядаги университетлар орасида биринчи бўлиб бакалавриат таълим шакли учун ИСО-9001 сертификатини қўлга киритган. 2004-йил "Минтақавий инновациялар учун университет" (НУРИ) лойиҳаси томонидан ғолиб сифатида танланган. 2005-йил 10-окябрда „Кореа Регионал Инноватион Cонвентион анд Эхпо“ кўргазмасида Президент мукофоти билан тақдирланган. 2020-йил "Ишлаб чиқаришда инсон ресурсларини ўқитиш" лойиҳаси учун танланган.

Тил дастури

Корейс тили мактаби (КЛС) – CWНУ халқаро муносабатлар ва таълим институти қошидаги тил мактаби ҳисобланади ва у корейс тили билан биргаликда чет эллик талабалар учун корейс маданияти каби дарсларни ўз ичига олади[2].

Халқаро муносабатлар

Чангwон миллий университети талабалар алмашинуви ва тадқиқот алмашинуви каби турли халқаро дастурлар орқали глобал лидерларни ривожлантириш учун Осиё, Европа, Шимолий Америка, Океания ва Африкадаги университетлар ва агентликлар билан меморандум имзолади[3]. 2020-йил ҳолатига кўра, университет 30 га яқин давлатдаги 190 та университет билан, шу жумладан АҚШ, Хитой, Япония, Германия, Франсия ва бошқалар билан меморандум имзолади. Халқаро муносабатлар ва таълим институти турли халқаро алмашинув дастурларини, жумладан, талабалар алмашинуви ва қисқа муддатли ва узоқ муддатли тил курсларини амалга оширади. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун турли хил чет тили курслари ҳам мавжуд.

•Халқаро ёзги лагер: Хориждаги қардош университетларда таҳсил олаётган талабалар ёзги таътилда CWНУ талабалари билан уч ҳафта давомида корейс тили ва маданиятини ўрганадилар.

•Талаба алмашинув дастури : Алмашинув дастури талабалари чет элдаги қардош университетда бир ёки икки семестр ўқиш имкониятига эгадир.

•Халқаро Талабалар Кенгаши (ИСC) : ИСC-автоном талабалар ташкилоти бўлиб, халқаро талабаларга кампус ҳаётига мослашишда ёрдам беради. ИСC халқаро алоқалар ва таълим институти ёрдамида халқаро талабаларни кутиб олиш кечалари, спорт фестиваллари ўз ичига олган турли тадбирларини ўтказади.

•Халқаро талабалар учун ўқув гуруҳи: Бакалавриат таълим шаклидаги янги халқаро талабалар корейс тилини ёки асосий курсларни ўрганиш учун бир хил йўналишдаги кореялик талабалар билан мослаштирилади.

Манбалар

  1. ↑ „창원대학교영문“. www.чангwон.аc.кр. Қаралди: 2023-йил 19-сентябр.
  2. ↑ [ҳттпс://www.чангwон.аc.кр/аффаирсенг/cм/cнтнц/cнтнцВиэw.до?ми=11662&cнтнцИд=4465
  3. ↑ „Чангwон Натионал Университй“ (эн). Топ Университиэс. Қаралди: 2022-йил 1-апрел.

Ҳаволалар