Чантриморе
„Чантриморе“ (русча: Чантриморэ) — ёзувчи Эркин Аъзамнинг „Анойининг жайдари олмаси“ ҳикояси асосида суратга олинган бадиий филм[1][2]. Филм Комил Ёрматов номидаги „Ўзбекфилм“ киностудиясининг маҳсулотидир. У „СВЕМА“ плёнкасида суратга олинган.
| Чантриморе | |
|---|---|
| Файл:Чантриморе.жпг | |
| Режиссёр(лар) | Фарҳод Ҳайдаров |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Рихсибой Муҳаммаджонов |
| Ролларда |
Юлдуз Ҳамидова Шуҳрат Умаров Муҳаммаджон Ҳолматов |
| Бастакор(лар) | Абдулҳошим Исмоилов |
| Постановкачи рассом(лар) |
Фарҳод Акромов |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 44 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
Тарихи
Филм 1990-йил суратга олинган бўлиб, „Буюк ипак йўли“ метро бекатининг аввалги кўриниши ва унинг атрофидаги кадрларда кўкаламзорлик кўзга яққол ташланиб туриши билан ҳам қадрли экани айтилади[3].
Мавзуси
Филмда Тошкентга ўқишга кирган дўстини қидириб келган синфдош дўст — Рамазоннинг бошидан кечирган саргузаштлари тасвирланган. У ўз саргузаштлари мобайнида Тошкентда ўқиётган талаба дўстининг анча ўзгарганини, энди у қишлоқдаги содда ва самимий синфдош эмаслигини, балки аста-секин кибрга берилиб бораётган талаба эканлигини гувоҳи бўлади. Филмнинг рамзий саҳналаридан бирида, Камрон болалик дўстининг „Чантриморе“ деб бақирганига жавобан „Каламакаторе“ деб жавоб қайтариш одати бор эди. Филм охирларида дўстига қаттиқ гапирган Камрон, унинг „Чантриморе“ ҳайқириғига жавоб қайтармайди[4]. Камроннинг ўз хатосидан пушаймон бўлиши билан филм якунланади.
Соундтраcклари
Юлдуз Усмонова томонидан куйланган „Дўстга зор“ қўшиғи филмнинг ўзига хос рамзига айланган[манба керак].
Манбалар
- ↑ Қизи, Кўчарова Дилдора Карим; Кҳуррамовна, Убайдуллаева Жамила (2022-02-26). "Рамадан Оф Эркин А’зам" (эн). Эурасиан Сcиэнтифиc Ҳералд 5: 114–116. ИССН 2795-7365. ҳттпс://www.гениусжоурналс.орг/индех.пҳп/эш/артиcле/виэw/672.
- ↑ „Чантриморе (Чантриморэ) — Эркин А’зам асари асосида бадиий филм. | Хуршид Даврон кутубхонаси“. кҳ-даврон.уз. Қаралди: 2024-йил 13-апрел.
- ↑ „15 фильмов с видами старого Ташкента и привкусом ностальгии — Афиша Ташкента“ (ру). www.афиша.уз (2024-йил 5-апрел). Қаралди: 2024-йил 13-апрел.
- ↑ „ЭРКИН А’ЗАМ АСАРЛАРИДА ҚЎЛЛАНГАН ИНДИВИДУАЛ НЕОЛОГИЗМЛАР ЛИНГВОПОЭТИКАСИ“. 2024-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-апрел.