Чапақай – асосан чап қўли билан ишловчи инсонларга айтилади. „Чапақай“ сўзи антоними – „ўнақай“. Инсонлар орасида чапақайлар таҳминан 15%ни ташкил этади, яъни, ҳар еттинчи инсон чапақайдир.
Чапақай инсон ўнг қўлига нисбатан чап қўлини кўп ишлатади. Чапақай чап қўлини айниқса, шахсий эҳтиёж, таом тайёрлаш ва шунга ўхшаш ишларда кўпроқ фойдаланади. Ёзадиган қўл эса ўнақай ёки чапақайликни аниқ индикатори ҳисобланмайди. Масалан, кўпчилик чапақайлар ўнг қўлида ёзадилар, лекин қолган барча ишларни чап қўлларида қиладилар.
Халқаро чапақайлар куни – ҳар йили 13-августда нишонланадиган байрам ҳисобланади.

Статистика

1977-йили 8-15%га яқин аҳоли чапақай ҳисобланарди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чапақайлар жинси аёллардан кўра, кўпроқ эркаклар бўлади. Чапақайлар биртухумлик эгизаклар орасида кўп учрайди ва баъзи асабий зўриққан инсонлар гуруҳида, яъни, эпилепсия, Даун синдроми, аутизм, ақлий ривожланиши тўхтаб қолган ва дислексияларда учрайди. Статистикага кўра, биртухумлик эгизаклар 76%лик чапақай бўлиш имконияти бор. Бунга сабаб қилиб, қисман генетик ва қисман экологик ўхшашлиги кўрсатилади. Чапақайлар Жанубий Осиё, Шарқий Европа, Жанубий-шарқий Осиё, Австралия аҳолиларида бошқа этник гуруҳларга нисбатан орасида кўпроқ учрайди. Чап қўллар Жанубий яримшарда кўпроқ: Бу социал сабабларга кўра бўлиши ҳам мумкин, чунки Кўҳна олам четларида чапақайлар жамиятдан четлаштирилиб, сиқиб чиқарганлар. Статистикага кўра, ҳозирда сайёрамизда 500 миллиондан ортиқ чапақайлар яшамоқда. Европада чапақайлар туғилаётган чақалоқлар орасида 10%ни ташкил этади: улар бақироқроқ, сабрсизроқ, лекин болалар ёшида эса киришимлироқ, сўзга чечанроқ бўлишади. Чапақайлар кўпроқ касбларда артистлик, рассомлик, ёзувчиликни танлашади. Шунингдек, чап қўллар бокс ва қиличбозликда алоҳида қадрланади.