CҲАПЕК (Сарек) Карел (1890.9.1, МалеСватоневице — 1938.25.12, Прага) — чех ёзувчиси. Прага университетининг фалсафа фтини тугатган (1915). 1921 — 22 йилларда Прага театрида режиссёр, кейинчалик бутунлай ёзувчилик ва журналистика билан шуғулланган. „Краконот боғи“ (1918) ҳамда „Шуълавор тубсизликлар“ (1916) тўпламларига кирган дастлабки ҳикояларини акаси Иосиф Чапек (18871945) билан ҳамкорликда ёзган. „Чормихга тортиш“ (1917) ва „Ғамгин ҳикоялар“ (1921) тўпламларидан жой олган ҳикояларида уруш йилларининг серташвиш муҳити, кишилараро муносабатлардаги зидсиятли манзаралар акс эттирилган. „Кдроқчи“ лирик комедияси (1920) да ўзи эътиқод қўйган „ҳар ким ўзича ҳақ“ фалсафасини бадиий ёритишга ҳаракат қилган.

CҲ. номини, асосан, ижтимоийфантастик мазмундаги асарлари дунёга ёйган. Темиртан (робот; „робот“ сўзини Ч. ўйлаб топган)лар қўзғолонидан ҳикоя қилувчи „Р. В. Р.“ (1920), „Микропулоснинг қуроли“ (1922) драмалари, „Абсолют фабрикаси“ (1922) ва „Кракатит“ (1924) романларида юксак инсонпарварлик борасидаги ўймушоҳадаларини баён этган. „Адамсавдогар“ песаси (1927; акаси билан ҳамкорликда), „Чўнтакдаги ҳикоялар“, „Бошқа чўнтакдаги ҳикоялар“ (1929) ўтмишдаги адабий ва диний сюжетлар асосида ёзилган. „Апокрифлар“да ана шу ҳолат сезилади. „Гордубал“, „Метер“, „Оддий ҳаёт“ (1933—34) романларини қамраб олган трилогияси ноинсоний урфодатлар, фашизм реаксиясига қарши кураш ғоялари билан йўғрилган. „Саламандрлар билан жанг“ (1916) романи Ч. ижодининг чўққиси ҳисобланади. Унда умуминсоний қадриятлар фашизмнинг ирқий назарияси ва сиёсатига, ғайриинсоний муносабатларга қарамақарши қўйилган. Айни шу ғоялар „Оқ касаллик“ (1937), „Қутқарувчи“ (1937), „Она“ (1938) каби қисса ва драмаларида ҳам давом эттирилган.

CҲ. ҳозирги замон ижтимоий фантастикасига самарали таъсир кўрсатган, унинг бадиий оламини бойитган.

Манбалар

  • Сочинения, т. 1—5, М., 1958—59. == Адабиёт ==
  • Николский СВ., Карел Чапек — фантаст ва сатирик, М., 1973.