Chaqar masjidi
Чақар масжиди — Марғилондаги меъморий ёдгорлик (1911); хонақоҳ, айвон ва хўжалик биноларидан иборат бўлган. Бизгача бинонинг айвон қисми сақланган. Айвоннинг уч томони ёпиқ, шифти тўсинлар ёрдамида тўғри тўртбурчакларга бўлиниб, уларнинг ҳар бирига гуллар солинган гулдонлар ишланган, рангбаранг нақшлар билан серҳашам безатилган[1].
| Масжид | |
Чақар масжиди
„Чақар“ Саид Жалолхон тўра масжиди | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Фарғона вилояти |
| Шаҳар | Марғилон |
| Манзил | Абдуғофуров кўчаси 37-уй |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Бинокор | Мирбобо Ҳожи |
| Меъмор | меъмор Тўхтабек |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Саййид Жалолхон тўра |
| Ҳомийлар | Саййид Жалолхон тўра |
| Асосий сана: | |
| Сўнги имом | Юнусхон Мамарасулов |
| Мақоми | амалда |
| Қурилиш материали | Пишиқ г'ишт |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
Чақар „хизматкор, камбағал, йўқсил“ деган маънони билдиради. Қадимда камбағаллар яшайдиган жойлар шундай деб аталган. „Чақар“ сўзи топоним сифатида распубликамизнинг кўпгина жойларида учрайди. Жумладан Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида, Қорақалпоғистондаги Амударё тумани ҳудудларида „Чақар“ номли қишлоқлар бор. Тошкент шаҳрида бир маҳалла „Чақар“, деб аталади.
„Чақар“ масжиди — ХХ аср бошида Марғилоннинг йирик сармоядорларидан бири Саййид Аҳмадхонхўжанинг куёви Саййид Жалолхон тўра томонидан эски нураган масжид ўрнига қурилган. Ҳажми жиҳатидан унча катта эмас, номутаносиб кўринишга эга.
Бинонинг фақат айвон қисми сақланиб қолган. Ўз вақтида бу қисм шарққа қараган уч томони ёпиқ, тўсинли ва устунли айвоннинг бир қисми бўлган. Қишки хона ва хўжалик бинолари бузилиб кетган.
Шифтларнинг энг юқори қисмининг ўрта оралиғига „ҳовуз“ ясалиб, гириҳ услубида нақш солинган. Масжид шифтларига кўк, яшил ва пушти тусдаги ёзувлар билан безак берилган. Айвоннинг баланд жимжима карнизига қизил гулли себаргалар тасвири туширилган[2].
Тўсинлардан бирида бино қурилган сана ҳижрий 1329-йил (1911-йил) ва хўжандлик меъморлар Тўхтабек ва Мирбобо ҳожи исмлари қайд қилинган. Шифтларг ишлатилган бўёқ ва безак композицияларининг уйғунлашган ҳолати Фарғона халқ усталари амалий санъатининг ажойиб намунасидир.
Ҳозир ушбу иншоотда „Саййид Жалолхон тўра“ расмий масжиди фаолият кўрсатмоқда. „Чақар“ Саид Жалолхон тўра масжиди Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Охунбобоев МФЙ ҳудудидаги Абдуғофуров номли кўчаси 37-уйда жойлашган. Жоме масжиди сифатида фаолият олиб олиб бормоқда. Масжид имом хатиби — Юнусхон Мамарасулов (2023-йил июн ҳолатига кўра)[3].
Манбалар
- ↑ „CҲАҚАР МАСЖИДИ“. 2023-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-июн 2023-йил.
- ↑ Расулжон Мирзааҳмедов ва б. Марг'илон замини жавоҳирлари. Фарғона 2014 — 49-бет. ИСБН 9789943427211.
- ↑ „ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ“. масжид.уз. Қаралди: 29-июн 2023-йил.
