Chaqilikalon
Чақилкалон — Зарафшон тизмасининг ғарбий қисмидаги тоғ тизмаси. Шарқда Зарафшон дарёсининг чап ирмоғи (Мағиёндарё)дан бошланиб, ғарбга Тахтақорача довонигача тахминан 70–75 км га чўзилган. Эни 15–20 км. Баландлиги 2000–2500 м. Энг баланд жойи унинг шарқий қисмида (2936 м), ғарбида эса 2388 м дан ошмайди. Ч. ассиметрик тузилишга эга. Шимолий ён багри тик, қояли. Сувайирғич қисмида платосимон юзалар учрайди. Ғарбий чеккасининг сувайирғич қисмида Қирқгоғ платоси мавжуд. Ч. герсин бурмаланиши даврида шаклланган. Мезозойда кўтарилган тоғлар емирилган. Ҳозирги кўриниши янги текгоник ҳаракатлар натижасида вужудга келган. Тектоник жиҳатдан антиклинорий структура. Тизма, асосан, силур ва девон даври чўкинди тоғ жинслари (оҳактош ва доломитлар)дан ташкил топган. Ч. иклими қурғоқчил. Ёзи анча илиқ, қиши совуқ. Ўртача йиллик температура 12,0°— 12,3°. Йиллик ёғин 800 мм (Омонқўтонда), тоғ ён бағирларида 550 мм дан ошмайди. Ч.дан бошланадиган дарёлар (Қорасув, Ургуцой, Камонгарон, Омонқўтонсой ва бошқалар) Зарафшон ва Қашқадарё дарёлари ҳавзасига мансуб.
CҲ. тизмаси ҳудудида, асосан, жигарранг тупроқлар тарқалган, тоғ олди қисмларида бўз тупроқлар учрайди. Тизма ҳудуди адир ва тоғ ўсимликлари минтақасига киради. Мезоксерофил ва эфемер ўсимликлар ўсади. Тизманинг шимолий ён бағрида ёнғоқ, ёввойи олча ва бошқа дарахтлардан ташкил топган ўрмонлар мавжуд. Ч.да кўплаб карст релеф шакллари (каррлар, карст воронкалари, ботиқлари, қудуқлар, шахталар, ғорлар) вужудга келган. Ч.нинг Қирқтоғ платосида Киев три бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |