Charles Dickens
Чарлес Жоҳн Ҳуффам Диcкенс (талаффузи: Жон Ҳаффем Чарлз Диккенс; 7-феврал 1812 – 1870) – инглиз ёзувчиси. Адабий фаолияти 1833-йилда бошланган. Меҳнаткаш халқнинг огир ахволи Диcкенс асарларининг бош мавзуси бўлган. Диcкенс танқидий реализм услубининг асосчиларидан ҳисобланади. Ҳажвий-сентиментал руҳда ёзилган Пиквик клубининг ўлимидан кейинги ёзишмалари (1837), Оливер Тwистнинг саргузаштлари (1838), Николас Никлби (1839) романлари Диcкенсни дунёга машҳур қилди. ХИХ асрнинг 40—50-йиллари Диcкенс ижоди гуллаган давр бўлди. „Мартин Чуззлеwит“ (1844) романида Америка воқелигидаги салбий томонлар тасвирланган. Домби ва ўғли (1848) романида инсонлик қиёфасини йўқотган, манмансираган инглиз бойваччалари ҳажв тиғи остига олинган. Таржимаи ҳол йўсинидаги „Давид Cопперфиэлд“ (1850) романида эса ўша замоннинг ижтимоий зиддиятлари кўрсатилган. Диcкенс асарларида, умуман оддий кишилар қиёфаси зўр маҳорат билан акс этади. 1848-йилда Англияда чартистлар (йўқсуллар) ҳаракати мағлубиятга учраган даврда Диcкенс долзарб ижтимоий муаммоларни қаламга олди (Совуқ уй, 1853; „Машаққатли замон“, 1854; Жажжи Доррит, 1857 ва бошқалар). Булар орасида, айниқса, Машаққатли замон романи алоҳида аҳамиятга эга.
| Чарлес Диcкенс | |
|---|---|
|
Диcкенс (Неw Ёрк, тах. 1867–1868) | |
| Таваллуди |
Чарлес Жоҳн Ҳуффам Диcкенс 7-феврал 1812-йил Порцмоутҳ, Англия |
| Вафоти |
9-июн 1870-йил (58 ёшда) Ҳигҳам, Кент, Англия |
| Касби | Ёзувчи |
| Турмуш ўртоғи |
Cатҳерине Диcкенс (турм. 1836; ажр. 1858) |
| Имзоси | |
|
| |
„Икки шаҳарча тўғрисида қисса“ (1859), „Интизорлик“ (1861), „Бизнинг умумий дўстимиз“ (1865) каби романларида эса Диcкенс жамиятни ижтимоий инқироздан олиб чиқиш йўлларини бадиий воситалар ёрдамида тасвирлайди.
„Оливер Тwистнинг саргузаштлари“ романи ўзбек тилида нашр қилинган (1984).
Ёшлик даври
Чарлес Диcкенс 1812-йил 7-февралда 1 Миле Энд Терраcе (ҳозирги 393 тижорат йўли), Порцеа оролининг Ландпорт шаҳрида дунёга келган. Отаси денгиз ҳарбий хизматчилари ишида ишчи бўлиб, туманда вақтинчалик хизмат қилган.
1815-йил январ ойида Жоҳн Диcкенс Лондонга қайтарилиб, оиласи олдига Норфолк Стреэт, Фитзровиага кўчиб ўтган[1][2]. Чарлес тўрт ёшлигида Шеэрнессга кўчиб ўтишган ва у ердан Кентнинг Чатҳам шаҳрига кўчиб кетишган. Гарчи у ўзини „ўта кичик ва унча ғамхўрлик кўрсатилмаган ўғил“ деб ҳисоблаган бўлса-да унинг ёш ҳаёти осойишталик билан ўтган[3]. У сиёсацҳунос журналист сифатида Парламент баҳсларидан баёнот бериб ишлаган ва Морнинг Чрониcле учун сайлов ҳаракатларини қамраб олиш мақсадида Британияни саёҳат қилиб чиққан[4].
Фаолияти
Журналисм ва Ёзувчилик
1832-йил, ўзининг 20 ёшида Диcкенс кучли ва ўзига ишонадиган бўлган[5]. Тақлид санъати ва машҳур кўнгил очар ўйинларни ёқтирган. Ўзи аниқ нима хоҳлашини билмаган бўлса ҳам машҳур бўлишига ишончи комил бўлган. Театрга жалб этилган вақтларида Гарриcк Cлуб[6] театрига аъзо бўлган. Диcкенс синчковлик билан тайёргарлик кўриб бўлгач комик Чарлес Матҳеwсга тақлид қилган, аммо совуқ ҳаво туфайли ижро қолдирилган. бошқа имконият тайёр бўлишидан олдин у ўз карерасида ёзувчиликка қадам қўйган[7].
1833-йилда Диcкенс ўзининг „А Диннер ат Поплар Wалк“ номли биринчи ҳикоясини Лондоннинг даврий Монтҳлй журналида чоп эттирган[8]. Унинг амакиси Wиллиам Барроw унга Тҳе Миррор оф Парламентдан иш таклиф қилган ва Диcкенс биринчи марта 1832-йилда Коммунлар палатасида ишлаган. У сиёсацҳунос журналист сифатида Парламент баҳсларидан баёнот бериб ишлаган ва Морнинг Чрониcле учун сайлов ҳаракатларини қамраб олиш мақсадида Британияни саёҳат қилиб чиққан[4].
Манбалар
- ↑ Cаллоw 2012, с. 5
- ↑ Cаллоw 2012, с. 5
- ↑ Форстер 2006, с. 13.
- ↑ 4,0 4,1 Томалин, Cлаире. Чарлес Диcкенс: А Лифе. Пенгуин, 2011. ИСБН 9781594203091.
- ↑ Cаллоw 2009, с. 48
- ↑ Томалин 1992, с. 7
- ↑ Томалин 1992, с. 76
- ↑ Паттен 2001, сс. 16–18.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |