Чарлес Дуллин (1885.12.5, Ен, Савойя — 1949.12.12, Париж) — франсуз режиссёр, актёр, педагог. 1922-йил "Ателе" Париж театрига асос солган (1940-йилгача ишлаган). 1940-йилдан "де Пари театри", "Сара Бернар театри" каби театрларда режиссёр ва актёр. Ўзи саҳналаштирган спектаклларда бош ролларни ижро этган. "Мария Магдалина", "Ҳаёт шираси", "Ишбилармон", "Архипелаг Ленуар" ва б. энг яхши спектаклларидан. Миллий театрнинг танилган актёр ва режиссёрлари сулоласини етиштирди.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил