Франçоис Мариэ Чарлес Фоуриэр (талаффузи: Франсуа Мари Шарл Фуре; 1772-йил 7-апрел, Бесанçон, Франсия қироллиги — 1837-йил 10-октябр, Париж, Франсия қироллиги) — франсуз файласуфи ва социологи, утопик социалист. Буржуа тузумини танқид қилиб, бўлажак жамият режасини ишлаб чиққан. Унингча, инқирозни бошидан кечираётган сивилизациялашган жамият ўрнига уйғунликка асосланган, инсоннинг барча қобилиятлари намоён бўладиган олий ижтимоий тузум келади. Бу жамиятнинг бошланғич ячейкаси саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бирлаштирувчи „фаланга“ (жуда катта жамоа) лардир. Фоуриэрга кўра, социалистик ғояларни тинч йўл билан тарғиб қилиш орқали янги жамият қарор топади. Асосий асарлари: „Тўрт ҳаракат ва муштарак такдирлар назарияси“ (1808), „Жаҳон бирлиги назарияси“ (1822), „Уй ва ер ишлари уюшмаси ҳақидаги рисола“ (1822), „Янги хўжалик социетар дунёси“ (1829).

Чарлес Фоуриэр
Таваллуди
Франçоис Мариэ Чарлес Фоуриэр

7-апрел 1772-йил
Вафоти 10-октябр 1837-йил(1837-10-10)
(65 ёшда)
Париж, Франсия қироллиги

Манбалар