Charles Friedel
Чарлес Фриэдел (1832-йил, 3-декабр, Страсбург — 1899.20.4, Монтобан) — франсуз органиккимёгари ва минералоги. Париж Фанлар академияси аъзоси (1878-йилдан), Петербург Фанлар академияси хорижий мухбир аъзоси (1894-йилдан). Страсбург университетини тугатган (1852). Париж университети профессор (1876-йилдан). Асосий илмий тадқиқотлари органик синтезга оид. Илк бор ацетофенон (1857), сут кислота (1861), иккиламчи пропил спирт (1862), глицерин (1873) ва бошқаларни синтез қилган. Ароматик бирикмаларни алкил ва ацилгалогенидлар билан алюминий хлорид иштирокида алкиллаш ва ациллаш усулини кашф этган (Фридел— Крафц реаксияси). Сунъий усулда кварс, рутил, топаз ва бошқа минералларни олган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |