Charles James Adams


Чарлес Жамес Адамс, 1859 — 1931, инглиз ландшафт рассоми[1], Кентнинг Гравесенд шаҳрида туғилган ва Чарлес Адамс ва унинг рафиқаси Саранинг иккинчи фарзанди эди. Чарлес Лестер санъат мактабида (ҳозирги Де Монтфорт университети) Wилмот Пилсбери қўл остида таҳсил олган. У ерда Лондон Санъат Жамиятининг „Ҳаётий расм учун“ Мулреадй олтин медалини қўлга киритган. Ҳайвонлар (айниқса, қўй ва отлар), жанр ва тарихий мавзуларда манзаралар яратган, асосан ёғли бўёқларда чизган, бир қанча тошбосма асарлар муаллифи ва ниҳоятда моҳир акварел рассоми бўлган[1]. У Англиянинг турли қисмларида, жумладан, Лестер 1891 (Санъат мактабида дарс берган), Сиденхем Лондон 1895, Ҳоршам Суррей 1897, Биллингшурст 1900 ва Мидҳурст 1901 Ғарбий Сассексда, Гуилдфорд Суррей 1904-йилда яшаган ва ниҳоят Суррей шаҳрида 1904-йилдан то ўлимига қадар яшаган. Чарлес 1931-йил 8-ноябрда 72-ёшда вафот этган.
Адамс асарлари Қироллик санъат академиясида, Суффолк кўчасида, акварел бўйича Қироллик рассомлар институтида, Қироллик Ҳиберниан академиясида, Дублинда, Қироллик мойбўёқ рассомлар институтида ва Британия рассомлари Қироллик жамиятида намойиш этилган. Шунингдек, унинг асарлари Ноттингем музейи ва санъат галереяси, Манчестер санъат галереяси (собиқ Манчестер Сити санъат галереяси), Уокер санъат галереяси, Ливерпул ва Дадли музейи ва санъат галереяси каби йирик провинсия галереяларида намойиш этилган. Унинг ишига мисолларни Лестернинг Неw Wалк музейи ва санъат галереяси ва Бригҳтон музейи ва санъат галереясида топиш мумкин.
Унинг таржимаи ҳоли ҳақидаги маълумотларни „Британиялик рассомлар луғати“дан топиш мумкин. Ушбу луғат 2007-йилда антиквар коллексиячилар клуби томонидан нашр этилган. Шунингдек Кристофер Вуд томонидан яратилган „Виктория рассомлари луғати“, Буюк Британиянинг Антиквар коллекторлар клуби томонидан нашр этилган „Британиялик рассомлар луғати“, Грант Wатерснинг рассомлари ва ҲЛ Маллалиэу томонидан чоп этилган „Британиялик акварел рассомлари луғати“дан ҳам Чарлес ҳақидаги маълумотларни топиш мумкин.
Галереяси
-
Чарлз Жеймс Адамс - Шимолий Уэлсдаги моорланддаги қорамол . Акварел.
-
Чарлз Жеймс Адамс - Қўйларни қишлоқ йўлидан ҳайдаш . Акварел.
-
Чарлз Жеймс Адамс - Қоронғи қишки яйловларда ўтлаётган қўйлар . Акварел.
-
Чарлз Жеймс Адамс - Ҳаракатланувчи яйловлар . Акварел.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ҳ. Л. Маллалиэу. Тҳе Диcтионарй оф Бритиш Wатерcолоур Артисц уп то 1920. Антиқуэ Cоллеcторс' Cлуб, 1986 — 12-бет. ИСБН 1-85149-025-6.
Ҳаволалар
- 1 артwорк бй ор афтер Чарлес Жамес Адамс ат тҳе Арт УК сите