Чарлес де Ганаҳл Коч (/коʊк/, КОҲК; 1935-йил 1-ноябрда туғилган) – америкалик миллиардер ва тадбиркор. 2023-йил ноябр ҳолатига кўра, Блоомберг миллиардерлари индексида 22-ўринни эгаллади, унинг бойлиги 60 миллиард долларни ташкил қилади[1]. Коч 1967-йилдан бери Коч Индустриэс компаниясининг эгаси, раиси ва бош ижрочи директори. Унинг марҳум акаси Давид Коч эса ижрочи вице-президент лавозимида ишлаган. Чарлес ва Давид конгломератнинг 42% га эгалик қилишган. Ака-ука бизнесни отаси Фред C. Кочдан мерос қилиб олди, кейин бизнесни кенгайтирди[2]. Форбес маълумотларига кўра, Коч Индустриэс АҚШдаги даромад бўйича энг йирик хусусий компания ҳисобланади[3].

Чарлес Коч
Чарлес де Ганаҳл Коч
Таваллуди 1935-йил 1-ноябр (1935-11-01) (91 ёш)
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ

Коч шунингдек, инсонпарварлик тадқиқотлари институти, Като институти, Айн Ренд институти ва Георге Масон университети қошидаги Меркатус марказини ўз ичига олган бир қатор либертар таҳлил марказларини қўллаб-қувватлайди[4]. Республикачилар партияси ва номзодларга, либертар гуруҳларга ва турли хайрия, маданий муассасаларга ҳомийлик билан ҳисса қўшади. У Вашингтонда жойлашган Като институтига асос солган. Коч акаси билан биргаликда атроф-муҳит муҳофазаси таҳлил марказларининг ҳомийси бўлган. Коч ўзининг бизнес фалсафаси ҳақида тўртта китоб нашр этди: „Маркет Басед Манагемент“ (Бозорга асосланган бошқарув, 2006), „Тҳе Сcиэнcе оф Суccесс“ (Муваффақият илми, 2007), „Гоод Профит“ (Яхши фойда, 2015), ва „Белиэве ин Пеопле“ (Одамларга ишонинг, 2020)[5][6][7][8][9][10].

Манбалар

  1. ↑ „Блоомберг Биллионаирес Индех: Чарлес Коч“. Блоомберг. Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
  2. ↑ Фергусон, Андреw (Април 21, 2011). „Тҳе 2011 Тиме 100“. Тиме. Април 25, 2011да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Април 22, 2011.
  3. ↑ „Америcа'с Ларгест Привате Cомпаниэс“. Форбес (2020). Қаралди: 2021-йил 17-март.
  4. ↑ „Айн Ранд Институте - Тиэс то тҳе Коч Бротҳерс“. СоурcеWатч. Қаралди: 2020-йил 2-март.
  5. ↑ „Чарлес Коч’с Неw Боок Оут Туэсдай“ Биз Жоурналс, Wичита, Оcтобер 12, 2015. ИСБН 978-0147520470
  6. ↑ 2006 ИСБН 978-1931721998
  7. ↑ Чарлес Г. Коч (2007).
  8. ↑ „Чарлес Коч’с Неw Боок Оут Туэсдай“ Биз Жоурналс, Wичита, Оcтобер 12, 2015. ИСБН 978-0147520470
  9. ↑ 2006 ИСБН 978-1931721998
  10. ↑ „"Белиэве ин Пеопле" Бй Чарлес Коч & Бриан Ҳоокс“ (эн-УС). Белиэве Ин Пеопле. Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.