Charles Martinet
Чарлес Андре Мартинет (талаффузи: Чарлз Андре Мартиней, 1955-йил 17-сентябр) америкалик дубляж актёри, 1995-йилдан бери у доимий равишда бир хил номдаги компютер ўйинларида Марио персонажини овозлаштирб келади. Шунингдек, у бир қатор бадиий филмлар ва телесериалларда ҳам суратга тушган.
| Чарлес Мартинет | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Чарлес Андре Мартинет |
| Касби | Кинематограф, дубляж актёри |
| Фаолият йиллари |
1986—2005 (кино ва ТВ) 1995—2023 (видеоўйинларга овоз бериш) |
Иш фаолияти
У 1955-йил 17-сентябрда АҚШнинг Калифорния штати Сан-Жосе шаҳрида туғилган[1]. 1995-йилда Нинтендо учун ишлаган Мартинет ўйин шоуларида Мариони образига овоз бериб, телевизор экранида 3Д Марио персонажида кўрина бошлади, у экранда кўрингач ҳаракатланган ҳолатда томошабинларга гапирди. Мартинетнинг ўзи эса махсус жиҳозланган хонада ўтириб ҳаракатни суратга олиш тизимидан фойдаланган ҳолда Марио тасвирини назорат қилди. У яширин камера ёрдамида ташриф буюрувчиларни кўрган. Шунга ўхшаш тизим „Реал вақтда Марио“ деб номланган (инглизча: Марио ин Реал-Тиме)[2].
Мартине Марио овоз берган биринчи компютер ўйини 1995-йилда чиқарилган Мариўс Гаме Галлерй (1998-йилда Мариўс ФУНдаменталс номи остида қайта чиқарилган) эди. Бироқ, унинг овози 1996-йилда, Супер Марио 64 визуал ўйини чиқарилгандан сўнг таниқли бўлди. Марио билан бир қаторда, Мартине ушбу белгилар пайдо бўлган ўйинларнинг кўпчилигида Луижи, Варио, Валуиджи, Тоадсворт ва бошқа қўзиқоринлар қироллиги аҳолиси қаҳрамонларига овоз берди[3]. Бундан ташқари, Супер Марио Адванcедаги баъзи антагонистлар унинг овозида гапиришган. Мартиннинг дубляждаги овози ушбу ўйинларнинг инглиз ва япон версияларида ҳам эшитилади. Шуни унутмаслик керакки У овоз берган персонажлар ўйин давомида инглиз тилида гаплашади.
Мартинет дубляж актёри сифатида бошқа лойиҳаларда ҳам иштирок этди. У " Скиэс оф Аркадиа „ ўйинида Вигоро, “Тақдир соясида" Ҳомунcулус, "Тақдир акс садоси" филмида Лагерфелд ва бошқа овоз имконияти тўгри келган персонажлар дубляжида овоз берди. Шунингдек, у бир қатор филмлар ва телесериалларда ҳам суратга тушган бўлиб уларда асосан эпизодик ролларни ижро этган. Айнан, " Ўлим рўйхати " (1988), " Тўққиз ой " (1995), " Ўйин " (1997) филмларидаги актёр сифатидаги ролларини мисол келтириш мумкин
Манбалар
- ↑ „Чарлес Мартинет (318 Чараcтер Имагес)“ (эн). Беҳинд Тҳе Воиcе Аcторс. Қаралди: 2020-йил 14-апрел.
- ↑ „Чарлес Мартинет интервиэw“ (эн). Стуфф.cо.нз (2009-йил 9-сентябр). 2012-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-июн.
- ↑ „Чарлес Мартинет: тҳе воиcе оф Марио“ (эн). МСН.cом (2008-йил 9-август). 2012-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-июн.
Ҳаволалар
- УРЛ топилмади.
- Видео интервью Чарльза Мартине ЁуТубеда (ингл.)