Чарлес Оливеира да Силва[2] (1989-йил 17-октябрда туғилган) — бразилиялик профессионал аралаш яккакураш (ММА) жангчиси[3] ва Бразилия жиу-жицуси бўйича тўртинчи даражали қора камар соҳиби[4][5]. Ҳозирда у Ултимате Фигҳтинг Чампионшип (УФC) ташкилотининг енгил вазн тоифасида иштирок этади. У собиқ УФC енгил вазн чемпиони ҳамда ҳозирги рамзий УФC “БМФ” унвони соҳиби ҳисобланади. 2026-йил 27-январ ҳолатига кўра, у УФC енгил вазн рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди[6].

Чарлес Оливеира

Оливеира 2021-йил
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Тахаллуси/Лақаби до Бронхс
Таваллуд санаси 1989-йил 17-октябр (1989-10-17) (37 ёш)
Гуаружá, Braziliya bayrogʻi Бразилия
Фаолият йиллари 2008-ҳозиргача
Бўйи 178 см
Вазни 71 кг
Спорт
Қайси спорт Жангчи
Мураббий(лар)и Диэго Лима[1]

Оливеира ёшлигидан Бразилия жиу-жицуси билан шуғулланишни бошлаган ва ушбу спорт турида бир нечта чемпионлик унвонларини қўлга киритган. Кейинчалик у 2007-йилда профессионал ММА фаолиятига ўтган[3]. Оливеира УФC тарихида бир нечта рекордларга эга. Жумладан, у ташкилот тарихида энг кўп таслим қилиш усули билан ғалаба (17 та), энг кўп муддатидан олдин якунланган ғалабалар (21 та) ва энг кўп бонус мукофотлари (21 та) рекордларига эга[7][8].

Илк ҳаёти

Камтарона шароитда туғилган Оливеира 1989-йил 17-октябрда Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги Гуаружá шаҳрининг фавела ҳудуди бўлган Висенте де Карвалёда туғилган[9]. У 7 ёшида юрак шовқини (ҳеарт мурмур) ва ревматик иситма (рҳеуматиc февер) касалликлари билан касалланганлиги аниқланган ва шифокорлар унга спорт билан шуғулланиш мумкин эмаслигини айтишган. Бироқ унинг ота-онаси бу тавсияга қат’ий амал қилмай, вақт ўтиши билан соғлиғи яхшиланишига ишонган ҳолда унга спорт билан шуғулланишга рухсат беришган. 12 ёшида қўшниси уни бразилия жиу-жицуси машғулотлари ўтказиладиган залга олиб борган. У ерда мураббий Рогер Коэлё кам та’минланган инсонлар учун бепул машғулотлар ўтказган. Оливеиранинг оиласи унинг келажакдаги машғулотларини молиялаштириш учун кўчада газаклар сотиш ва ташлаб юборилган картонларни йиғиб сотиш орқали ёрдам берган. Шундан сўнг у жиу-жицу билан шуғулланишни бошлаганидан атиги икки ой ўтиб Сан-Паулу штати чемпиони бўлишга муваффақ бўлган[10].

Бразилия жиу-жицусидаги фаолияти

2004-йилда Оливеира Сан-Паулу штат чемпионатида иккинчи марта ғолиб бўлди. 2005-йилда у Cопа Наçãо Жиу-Жицу мусобақасида ғалаба қозонди, 2006-йилда эса жами 16 та медални қўлга киритди. 2007-йилда у кўк белбоғ соҳиби сифатида икки карра CБЖЖЕ жаҳон чемпиони бўлди. Кейинги йили бинафша белбоғ билан кумуш медални қўлга киритди ҳамда 2008-йилда CБЖЖЕ Жанубий Америка чемпиони бўлди. Оливеира жигарранг белбоғ даражасигача бўлган барча белбоғларини мураббий Коэлёдан олган[а].

2007-йилга келиб у ўз фаолиятини асосан ММАга йўналтира бошлади[3]. 2010-йилда Оливеира бразилия жиу-жицуси бўйича қора белбоғни Эриксон Кардозу ҳамда Хорхе "Макако" Патино қўл остида қўлга киритди[3].

2020-йил январ ойида Оливеира СФТ 20 ММА мусобақасида Демиан Маиа жиу-жицу жамоасидан бўлган Лукас Барросга қарши грапплинг суперфигҳтида иштирок этди. Оливеира ва Баррос қафас ичида жиу-жицу ги кийган ҳолда ИБЖЖФ қоидалари асосида жанг қилишди. Натижада Чарлз ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди[11][12].

Оливеира 2023-йил 6-август куни Голд Таленц БЖЖ 2 турнирининг асосий жангида Криштиану Соуза билан баҳс олиб бориши режалаштирилган эди[13].

УФC фахрийси Ренан Барãо 2023-йил июл ойида келажакда ўтказиладиган БЖЖ Старс турнирларидан бирида Оливеира билан грапплинг жангини ўтказиш режалаштирилганини ҳам э’лон қилган[14].

Жанг услуби

Оливеиранинг жанг услуби юқори босимга асосланган Муайтай зарба техникаларини УФC тарихидаги энг хавфли таслим қилиш (субмиссион) услубларидан бири билан уйғунлаштиради. У жанг бошланиши биланоқ тажовузкор ҳаракатлари билан танилган бўлиб, кўпинча тўғри зарбалар, тирсак зарбалари ва тизза зарбалари орқали рақибларини ортга суради. Бунда у фақат зарбалар сонига эмас, балки босим ва тўғри вақт танлашга таянади[15].

Унинг грапплинг (ушлаб курашиш) маҳорати ҳатто кўплаб машҳур таслим қилиш усталари орасида ҳам юқори даражада баҳоланади. Оливеира УФC тарихида энг кўп таслим қилиш орқали ғалаба қозонган жангчи ҳисобланади. Унинг техник арсеналига реар-накед чоке, гуиллотине, триангле каби бўғиш усуллари ҳамда бошқа мураккаб комбинациялар киради[16]. Уни айниқса хавфли қиладиган жиҳат — жанг давомида вазият ўзгариши пайтида ҳам таслим қилиш усулларини қўллашга тайёрлигидир. У бундай усулларни рақиб билан олишувлар (сcрамбле), нокдаун ҳолатлари ёки тик туриб cлинчдан ажралиш жараёнида ҳам қўллаши мумкин. Сўнгги йилларда у такедоwн (рақибни ерга йиқитиш) усулларини ҳам яхшилаган ва юқоридан босим билан жанг қилишни кўрсатган. Шунга қарамай, у энг хавфли ҳолатда айнан тартибсиз ва кескин жанг алмашинувлари вақтида рақибни қўлга туширганда бўлади[17].

Яна қаранг

  1. ↑ Пауло кейинчалик Чарлз 14 ёшида бўлганида Висенте де Карвалёда содир бўлган отишма пайтида тасодифий ўқ тегиб ҳалок бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Диэго Лима Дисcуссес Эхпансион оф Чуте Бохе Сао Пауло, Чарлес Оливеира'с Суccесс“. Шердог (2021-йил 28-сентябр).
  2. ↑ „Чарлес до Бронх: cонҳеçа суа тражетóриа атé о cинтурãо“ (пт). Портал де Нотícиас Д24ам – Амазонас (2022-йил 23-май). Қаралди: 2023-йил 18-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 БЖЖ Ҳероэс. „Чарлес Оливеира – БЖЖ Ҳероэс: тҳе жиу-жицу энcйcлопедиа“ (2010-йил 19-декабр). Қаралди: 2015-йил 12-июл.
  4. ↑ Т.П. Грант.. „Чарлес "до Бронх" Оливеира аwардед блаcк белт. Граcиэ Маг сент оут а тwеэт тҳат естердай тҳат...“. блооделбоw.cом (2012-йил 2-феврал). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-феврал.
  5. ↑ ((чарлесдобронхс)). „"Ҳоже тиве о празер де реcебер о меу 3 грау на минҳа фаиха прета (...)"“ (2020-йил 28-июн). Қаралди: 2020-йил 15-декабр.
  6. ↑ „УФC Ранкингс, Дивисион Ранкингс, П4П ранкингс, УФC Чампионс, ас оф Марч 06, 2026, ҳе ис тҳе cуррент БМФ чампион | УФC.cом“. www.уфc.cом. Қаралди: 2026-йил 27-январ.
  7. ↑ Реинсмитҳ, Трент „Чарлес Оливеира броке реcордс, маде ҳисторй ат УФC 289“. Блоодй Элбоw (2023-йил 12-июн). Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  8. ↑ Том, Дан „Алл оф Чарлес Оливеира'с УФC субмиссион wинс, ранкед“. ММА Жункиэ (2023-йил 7-июн). 2024-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-октябр.
  9. ↑ „Чарлес Оливеира“. БЖЖ Ҳероэс – Бразилиан Жиу Жицу Теам Ҳисторй, Фигҳтер Стац, Биограпҳиэс анд Неwс (2010-йил 19-декабр).
  10. ↑ „Чарлес до Бронх: cонҳеçа суа тражетóриа атé о cинтурãо“ (пт). Портал де Нотícиас Д24ам – Амазонас (2022-йил 23-май).
  11. ↑ „Лутадор до УФC, До Бронх é атраçãо эм cард де алто нíвел но СФТ 20“ (пт-БР). Терра. Қаралди: 2021-йил 22-декабр.
  12. ↑ „Чарлес Оливеира вс. Луcас Баррос, СФТ 20 | Грапплинг Боут“ (эн). Тапологй. Қаралди: 2021-йил 22-декабр.
  13. ↑ Рогерс, Киан „Чарлес Оливеира То Cомпете Ин Грапплинг Матч Фор Голд Таленц БЖЖ“. Жицмагазине (2023-йил 6-август). Қаралди: 2023-йил 6-август.
  14. ↑ Бурне, Катҳерине „Ренан Барао Ревеалс Футуре БЖЖ Матч Wитҳ Чарлес Оливеира“. Жицмагазине (2023-йил 28-июл). Қаралди: 2023-йил 28-июл.
  15. ↑ Wагенҳеим, Жефф „Чарлес Оливеира'с чаос ис бй десигн — анд ит'с wоркинг“. ЭСПН (2022-йил 10-август). Қаралди: 2025-йил 22-июн.
  16. ↑ Мартин, Дамон „Чарлес Оливеира: Тҳе эволутион оф а киллер“. ММАФигҳтинг (2022-йил 5-май). Қаралди: 2025-йил 22-июн.[сайт ишламайди]
  17. ↑ Шердог Стафф „Сcоутинг Репорт: Чарлес Оливеира“. Шердог (2022-йил 10-май). Қаралди: 2025-йил 22-июн.