Charles Richet

Чарлес Ричет (1850.26.8 Париж — 1935-йил, 12-апрел) — франсуз иммунологи ва физиологи. Париж Фанлар академияси аъзоси (1914) ва президенти (1933-йилдан), 1887-йилдан Париж университети физиология профессор Илмий фаолияти овқат ҳазм қилиш физиологиясига оид. 1888-йил фанга "пассив иммунитет" тушунчасини киритган. 1902-йил организмнинг ёт оқсилларга бўлган аллергик реаксиясини ўрганиб, уни анафилаксия деб ифодалаган. Ричет иммунитет ва серотерапия, шунингдек, эпилепсия ва ўпка силини даволаш муаммоларини ўрганган. Нобел мукофоти лауреати (1913)[1].
Манбалар
- ↑ "РИСҲЕ (Ричет) Шарл" ЎзМЕ. Р-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |