Charles Scott Sherrington
Qiyofa
Чарлес Сcотт Шеррингтон (1857.27.11 – 1952-йил, 3-апрел) — инглиз нейрофизиологи. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1893-йилдан), Петербург Фанлар академияси мухбир аъзосй (1915-йилдан). Кембриж университетни тугатган. Нейрофизиология (асосан, рефлектор фаолият) соҳасидаги фундаментал кашфиёт муаллифи. Ливерпул ва Оксфорд университетида профессор (18951913; 19131935). Ш. нерв системасининг интегратив фаолияти консепсиясини ишлаб чиққан; рецептив майдон таълимоти асосчиси. Илмий фаолияти марказий нерв системаси, асосан, орқа мия физиологияси ва рефлексларини ўрганишга оид. Ш. асарлари клиник ва экспериментал неврология ривожланишида муҳим аҳамият касб этди. Нобел мукофоти лауреати (1932; Э.Д.Эдриан билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |