Charli XCX
Чарлотте Эмма Аитчисон (талаффузи: Шарлотта Эмма Эйтчисон; 2-август 1992-йилда туғилган) Чарли ХCХ (талаффузи: Чарли Экс-Си-Экс) тахаллуси остида танилган инглиз қўшиқчиси ва қўшиқнависидир. Cамбридгеда туғилиб, Эссехда ўсган Чарли ХCХ 2008-йилда ашулаларини Мйспаcе платформасида жойлаштиришни бошлайди, бу эса унинг промоутер томонидан кашф этилишига олиб келди. 2010-йилда у Асйлум Реcордс билан шартнома имзолади ҳамда 2011- ва 2012-йилларда кўплаб сингллар ва михтапелар чиқарди.
Чарли ХCХ | |
|---|---|
|
Чарли ХCХ 2018-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Чарлотте Эмма Аитчисон 1992-йил 2-август |
| Жанрлар | |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 2007 – ҳозиргача |
| Лейбллар |
|
| Фуқаролиги |
|
| Ҳамкорлиги | |
| Веб-сайт | ҳоwимфеэлингноw.cо.ук |
2012-йилда Чарли ХCХ швед мусиқий гуруҳи Иcона Поп билан бирга ижро этган „И Лове Ит“ ашуласи ортидан халқаро миқёсда шуҳрат қозонди. Тарона Шимолий Америка ва Европа мусиқий чартларида юқори ўнталикка кирди. Унинг илк студиявий албоми — Труэ Романcе 2013-йилда чиқарилиб, мусиқа танқидчилари томонидан ижобий баҳоланди, бироқ тижорат жиҳатдан муваффақияциз бўлди. 2014-йилда у америкалик раппер Иггй Азалеа билан бирга ижро этилган „Фанcй“ қўшиғи умумжаҳон бўйлаб ҳам тижорат, ҳам танқидий жиҳатдан муваффақият қозонди, ҳатто иккита Граммй Аwардга номзод бўлди. Шу йили, Чарли ХCХ „Боом Cлап“ номли ашулани оммага ҳавола этди. Ашула Биллбоард Ҳот 100 чартида топ ўнталикка кирди ва Чарли ХCХнинг Ҳот 100 чарти топ ўнталигига кирган илк солоси бўлди. Иккинчи студиявий албоми бўлмиш Суcкер шу йил охирида чиқарилди. Албомнинг „Бреак тҳе Рулес“ ва „Доинг Ит“ сингллари ҳит ашулалар бўлди.
2015-йилда Чарли ХCХ ПC Мусиc студияси продусерлари билан ишлашни бошлади. Учинчи албоми устида ишлаётган бир пайтда, у Вроом Вроом (2016) мини-албоми, Нумбер 1 Ангел ва Поп 2 (иккаласи ҳам 2017-йилда чиқарилган) михтапелари ҳамда „Афтер тҳе Афтерпартй“, „Бойс“ ва „1999“ ашулаларини чиқарди. Унинг учинчи ва тўртинчи студиявий албомлари — Чарли (2019) ва Ҳоw И'м Феэлинг Ноw (2020) кенгқамровли мақтовларга сазовор бўлди; албомлардан иккинчиси CОВИД-19 пандемияси локдаунлари пайтида олти ҳафта ичида яратилган. 2021-йилда Чарли ХCХ Жах Жонес ва Жоэл Cоррй билан бирга „Оут Оут“ ашуласини ижро этди. У ушбу ашула матни муаллифларидан бири ҳамдир. Хонанданинг бешинчи албоми Cраш 2022-йилнинг мартида чиқарилди.
Ўзининг яккахон ижодидан ташқари, Чарли ХCХ бошқа кўплаб хонандаларга қўшиқлари учун қўшиқнавис ўлароқ сўзлар ёзган. Булар сирасига Иггй Азалеа ижросидаги „Бег фор Ит“ (2014), Селена Гомез ижросидаги „Саме Олд Лове“ (2015), Блондиэ ижросидаги „Тонигҳт“ (2017) ва Шаwн Мендес билан Cамила Cабелло ижросидаги „Сеñорита“ (2019) каби ашулалар киради.


Дискографияси
Студиявий албомлар
- 2008 : 14
- 2013 : Труэ Романcе
- 2015 : Суcкер
- 2019 : Чарли
- 2020 : Ҳоw И'м Феэлинг Ноw
- 2022 : Cраш
- 2024 : Брат
Михтапелар
Мини-албомлар
Турнелар
- 2014 : Гирл Поwер Нортҳ Америcа Тоур
- 2015 : Суcкер Wорлд Тоур
- 2015 : Чарли анд Жаcк До Америcа Тоур
- 2017 : Нумбер 1 Ангел Тоур
- 2019 : Чарли Тоур
- 2022 : "CРАСҲ" Тҳе Ливе Тоур
- 2011 : Тҳе Тинг Тингс — Шоw Ус Ёурс Тоур
- 2012 : Азеалиа Банкс — Мермаид Балл
- 2012 : Cолдплай — Мйло Хйлото Тоур
- 2013 : Эллиэ Гоулдинг — Тҳе Ҳалcён Дайс Тоур
- 2013 : Марина анд тҳе Диамондс — Тҳе Лонелй Ҳеарц Cлуб Тоур
- 2013 : Параморе — Тҳе Селф-Титлед Тоур
- 2015 : Катй Перрй — Тҳе Присматиc Wорлд Тоур
- 2017 : Ҳалсей — Ҳопелесс Фоунтаин Кингдом Wорлд Тоур
- 2017 : Сиа — Носталгиc Фор тҳе Пресент Тоур
- 2018 : Тайлор Сwифт — Тайлор Сwифтъс Репутатион Стадиум Тоур
Филмографияси
| Йил | Ном | Рол | Изоҳлар |
|---|---|---|---|
| 2015 | Тҳе Ф-Wорд анд Ме[1] | Ўзи | Ҳужжатли филм |
| Лост ин тҳе Нортҳ | Қисқа ҳажмли филм | ||
| Тҳе 1989 Wорлд Тоур Ливе[2] | Консерт филм | ||
| 2016 | Тҳе Ангрй Бирдс Мовиэ[3] | Wиллоw | овоз берган |
| 2018 | Тайлор Сwифт: Репутатион Стадиум Тоур | Ўзи | Консерт филм |
| 2019 | УглйДоллс | Киттй | овоз берган |
| 2021 | Алоне Тогетҳер | Ўзи | Ҳужжатли филм |
Манбалар
- ↑ Крепс, Даниэл. „Wатч Чарли ХCХ'с Феминисм Филм 'Тҳе Ф Wорд анд Ме'“. Роллинг Стоне. 27-феврал 2017-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 15-март 2017-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Тҳе 1989 Wорлд Тоур ЛИВЕ cоминг то Аппле Мусиc“. Тайлор Сwифт. 16-март 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-март 2017-йил.(Wайбаcк Мачине сайтида 2017-03-16 санасида архивланган)
- ↑ Стоне, Наталиэ „Чарли ХCХ то Воиcе Wиллоw ин 'Ангрй Бирдс' Мовиэ“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер. 16-март 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-март 2017-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Чарли ХCХ“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий сайти (ингл.)
- Чарли ХCХ ИМДбда
- Чарли ХCХ дискографияси Дисcогсда