Чарлиэ Броwн (инглизча: Чарлес «Чарлиэ» Броwн) — Чарлз Шулц томонидан яратилган Пеануц комикслари сериясининг асосий қаҳрамонларидан бири ва биринчи марта 1950-йил 2-октябрда комиксда пайдо бўлган. У Салли Брауннинг катта акаси, уни жуда яхши кўради. Чарли Браун[1] чексиз қатъият ва умидга эга[2], лекин доимо омадсизликка учрайдиган[3] ёқимтой омадсиз сифатида тасвирланган эди.

Тавсифи

Чарлиэ Броwн — 1950-йил 2-октябрда комикснинг биринчи сонида пайдо бўлган Пеануц қаҳрамони. Ўша пайтдаги Шулц чизмаларидаги баъзи услубий фарқлардан ташқари, Чарлиэ Броwн биринчи комиксдан бери ташқи кўринишини ўзгартирмаган. Бироқ, у дастлаб бир хил рангли футболка кийган; зигзаг чизиғи 1950-йил 21-декабрда комиксга кўпроқ ранг қўшиш учун қўшилган. 1950-йил 3-ноябрда[4] дастлабки комиксда Чарлиэ Броwн у „атиги тўрт ёшда“ эканлигини айтди, аммо комикснинг кейинги 20-йилида у катта бўлди; 1957-йил 17-ноябрда у 6-ёшда, 1979-йил 11-июлда эса „саккиз ярим ёш“ эди. Кейинги йилларда Чарли Браун тахминан 8 ёшда эканлиги қайта-қайта таъкидланган[5].

Дастлаб, Чарлиэ Броwн кейинги комиксларга қараганда анча шўх ва қувноқ эди. У дўстлари ва катталари билан ҳазиллашар эди ва Петти ва Ваёлет билан муносабатларида романтик оҳанглар бор эди.

Чарлиэ Броwн тез орада ўзи машҳур бўлган омадсиз қаҳрамонга айланди. Комиксдаги кўплаб ҳикоялар унинг ҳамма нарсани йўқотганида ҳам ўжарлик билан таслим бўлмасликка (масалан, кучли ёмғир ёғганда севимли ўйинини тўхтатиб қўйиб, бейсбол майдонини тарк этишни истамаслиги) ёки у билан шу пайт содир бўлган бирор ёмон ҳолатда хаммаси яхши бўлишига умид қилишига асосланган. Чарлиэ Броwн ҳеч қачон валентин ёки Рождество откриткаларини олмайди ва Хеллоуинда унга конфет ўрнига тошлар беришади.

Тасвирнинг таъсири

  • Аполлон 10 астронавтлари буйруқ модули учун „Чарлиэ Броwн“ чақирув белгисини танладилар[6].
  • Cолдплай гуруҳининг „Чарлиэ Броwн“ қўшиғи. Дастлаб, қаҳрамон билан боғлиқ сатрларга эга эди, аммо улар якуний версияда олиб ташланди. Шунга қарамай, исм ўзгармади, чунки ижрочилар бошқасини топа олишмади.
  • „Биллни ўлдириш“ филмида (5-эпизод: „Мовий барглар уйидаги ўзаро келишмовчилик“) О-Реннинг тансоқчиларидан бири Ишии Микки ресторандаги кечки овқат саҳнасида уларга хизмат кўрсатаётган официант Чарли Браунга ўхшаб кўринишини таъкидлаган, шундан сўнг бутун улфатлар, жумладан, ресторан эгаси ҳам буни тасдиқлайди ва уни Чарлиэ Броwн деб атай бошлайди.
  • „Симпсонлар“ мулцериалининг 24-фасли, 6-қисмида Мо Гомерга унда Чарли Браун каби бундай юз ифодаси ва мимикасини ҳеч қачон кўрмаганлигини айтади. Гомернинг сочлари бу вақтда Чарлиэ Броwннинг сочларига ўхшайди.
  • „Сирғалувчилар“ 3-мавсумининг 12-қисми — „Рождество билан табриклаш“ да Куин Меллори ёмон арчага қарамайдиган Чарлиэ Броwн ҳақида гапиради.
  • „Сенинг апрелдаги ёлғонинг“ аниме сериясида Каори Миядзоно Чарли Браундан тез-тез таъкидлайди.
  • Делтаруне ўйиннинг иккинчи бобида, Ралзей унга ўхшаб рақсга тушади.
  • Чарлиэ Броwн немис поwер метал гуруҳи Ҳеллоwеэннинг Кеэпер Оф Тҳе Севен Кейс Парт 1 иккинчи студиявий албомидан „Ҳаллоwеэн“ қўшиғи матнида эслатиб ўтилган.

Манбалар

  1. ↑ Леэ Менделсон, Чарлиэ Броwн & Чарлиэ Счулз, Wорлд Публишинг Cомпанй; 1970. Тҳе дуст жаcкет десcрибес тҳе боок ас „Тҳе wармҳеартед биограпҳй оф а wондерфул ман (реал) анд а wондерфул бой (алмост-ас-реал) wҳо провед тҳат беинг а лосер cоулд бе тҳе биггест суccесс сторй оф алл.“
  2. ↑ Фурнесс, Адриэнне „Пеануц“ (деадлинк). Ст. Жамес Энcйcлопедиа оф Поп Cултуре, БНЕТ. CНЕТ Нетwоркс, Инc (2008). 2012-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 30-март.
  3. ↑ Тҳе Wорлд Энcйcлопедиа оф Cомиcс эдитед бй Мауриcе Ҳорн, ИСБН 0791048543, ИСБН 978-0791048542
  4. ↑ „Пеануц Cартоон 21 Деcембер 1950“ (имаге) (деадлинк) (1950-йил 21-декабр). 2010-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-апрел.
  5. ↑ Банг, Дерриcк „Фреқуэнтлй Аскед Қуэстионс (ФАҚс) абоут Чарлес Счулз анд ҳис Пеануц cартоон стрип“ (техт). Пеануц Cоллеcторс Cлуб (2006-йил 12-ноябр). 2012-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 29-декабр.
  6. ↑ „Тҳе Аполло 10 Cомманд Модуле“ (эн) (деадлинк). А Фиэлд Гуиде то Америcан Спаcеcрафт. 2008-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-ноябр.

Ҳаволалар