Отниэл Чарлз Марш (1831-йил 29-октябр — 1899-йил 18-март) - Ел коллежининг палеонтология бўйича америкалик профессори ва АҚШ Миллий Фанлар академиясининг президенти бўлган. У палеонтология соҳасидаги энг нуфузли олимлардан бири эди. Унинг мероси орасида ўнлаб янги турларни кашф этиш ёки тасвирлаш ҳамда қушларнинг келиб чиқиши ҳақидаги назариялар мавжуд. Камтарона оилада туғилган Марш бой амакисининг сахийлиги туфайли олий ма’лумот олишга муваффақ бўлди. 1860-йилда Ел коллежини тугатгандан сўнг, у анатомия, минералогия ва геологияни ўрганиб, дунё бўйлаб саёҳат қилди. Қайтиб келгач, о'зи о'қиган коллеж Елда ўқитувчи лавозимини олди. 1870-йилдан 1890-йилгача у Суяк урушлари деб номланувчи Ғарбий Американинг шиддатли экспедициялари даврида рақиб палеонтолог Эдwард Дринкер Cопе билан рақобатлашди. Маршнинг энг катта мероси мезозой судралиб юрувчилари, бўр қушлари, мезозой ва учламчи сутемизувчилар тўплами бўлиб, улар ҳозирда Елнинг Табиий тарих музейи ва Смицон институти коллексияларининг асосини ташкил қилади. Маршни "ХИХ асрнинг ажойиб палеонтологи ва Америка дарвинизмнинг энг буюк тарафдори" деб аташган[1].

Отниэл Чарлз Марш
Таваллуди 29-октябр 1831-йил
Локпорт (шаҳар), Ню-Ёрк,АҚСҲ
Вафоти 18-март 1899-йил(1899-03-18)
(67 ёшда)
Неw Ҳавен, Cоннеcтиcут, УС
Касби Палеонтолог
Мукофотлари Бигсбй Медал (1877)
Имзоси

Таржимайи ҳоли

Илк ҳаёти ва оиласи

Отниэл Чарлз Марш болалигида отасининг исми билан чақирилади чунки унинг паспорти тушириб қолдирилган бо'лади[2] ва "ОC"ни афзал кўрди[3] 1831-йил 29-октабрда Ню-Ёркнинг Локпорт шаҳри яқинида туғилган. У Мери Гейнс Пеабоди (1807-1834) ва Калеб Марш (1800-1865) оиласида туғилган тўрт фарзанднинг учинчиси эди. Марш (туғилган Марше) оиласи ва Пеабодй оилалари 1630-йилларда Англиядан Америкага кўчиб келишган. Отаси Мери 1834-йилда тўртинчи фарзанди туғилгандан кўп ўтмай вафот этди[4]. 1836-йилда Калеб яна уйланди ва Отниэл оиласи билан Массачусец штатининг Брадфорд шаҳрига кўчиб ўтди[5]. Кўп ўтмай, Калебнинг бизнес даромади ёмонлашди ва Отниэлнинг дастлабки йиллари молиявий курашлар билан о'тди[2]. Маршнинг ўн икки ёшида Калеб Локпортдаги фермани сотиб олди[6]. Катта ўғил сифатида Отниэл отасига фермада ёрдам бериши керак эди лекин, иккаласи ўртасида жанжалли муносабатлар мавжуд эди. Отниэл ўз юмушларидан кўра кўпроқ ўрмонда сайр қилишни афзал кўрарди[7]. Унинг болаликдаги хотиралари орасида собиқ ҳарбий офицер ва ҳаваскор олим Эзекиэл Жеwетт ҳам бор эди, у Отниэлнинг фанларга қизиқишига та’сир кўрсатган. Жеwетт бу ҳудудга Эри каналининг кенгайиши натижасида топилган қолдиқлар ва намуналарни қидирган бошқа вақтларда эса иккаласи биргаликда ов қилган[8][9][7]. 1847-йилга келиб Отниэл Wилсон (қишлоқ) мактабида ва кейинчалик Лоcкпорт Унион мактабида ўқиди[10]. Отниэл тирикчилик учун нима қилиш ҳақида бир қарорга келмаганди, аммо унинг келажаги муваффақиятли банкир бўлган амакиси Георге Пеабодининг аралашуви туфайли кескин ўзгарди[11]. Пеабодининг молиявий ёрдами билан (Маршнинг холаси Жудит томонидан қўллаб-қувватланган) Марш 1851-йилда Пҳиллипс академиясига ўқишга кирди[8][12]. Бошқа талабалардан ёши каттароқ болгани учун, уни "Дада" деб аташган[8]. Дастлаб у камтарин талаба бўлиб, кўп вақтини дам олиш ва ўйинларга бағишлаган, аммо кейинги йили ўқишга э’тибор қаратишга қарор қилган. "Мен Дракут тепалигида Лоwелл ўтказган куним давомида фикримни ўзгартирдим, - деди у кейинчалик бир биографга. Мен Андоверга қайтишга қарор қилдим, қўлга олдим ва ҳақиқатан ҳам ўқидим." Муаллиф Марк Жаффнинг фикрига кўра, Маршнинг фикрлашидаги тўсатдан ўзгаришига 23 ёшида, онаси билан деярли бир хил ёшда вафот этган синглиси Мерининг ўлими сабаб бўлган[8][13]. Марш ўзини ўқишга бағишлади ва 1856-йилда ўз синфининг валедиктори сифатида ўқишни тугатди[14]. Мактабдан ташқари ёз кунлари у Ню-Ёрк, Массачусец ва Янги Шотландияда фойдали қазилмаларни қидирди[15]. Ўқишни тугатгандан сўнг, Марш кўплаб қариндошлари ўқиган Гарвардга эмас, балки Елга ўқишга қарор қилди. У Жорж Пеабодига юборган хатида аввал Жудит холадан маблағ сўраганди, хола уни ма’қулламай, иккита имло хатоси борлигини та’кидлади[16]. Пеабоди Маршнинг харажатларини қоплашга ва унга пул сарфлаш учун имтиёз беришга рози бўлди ва Марш сентябр ойида Ню-Хейвенга кўчиб ўтди[17]. Марш яхши ўқувчи эди, лекин тежамкор эмасди. Пеабоди Европада бўлганида Маршни назорат қилиш учун мас’ул бўлган Жудит хола жиянига бухгалтерия ҳисобининг сустлиги ва катта харажатлар учун мунтазам равишда та’на қиларди[18][19]. Марш ўз синфида саккизинчи ўринни эгаллаб, Елнинг Шеффилд илмий мактабида магистрлик даражасини молиялаштириш учун юнон тилидаги энг яхши имтиҳон учун ютиб олган стипендиядан фойдаланган, чунки у фан профессори бўлишга қизиққан. Магистратурада ўқиётганда, Марш ўзининг Янги Шотландияга саёҳатларидан минераллар ва умуртқалилар қолдиқлари бўйича биринчи илмий ишларини нашр этди, бу Маршнинг умуртқалилар палеонтологиясига қизиқишини уйғотди. У 1862-йилда магистрлик даражасини олди[18][20].

Европага саёҳатлар

Мактабни тугатгандан сўнг, Марш Ел профессори лавозимини рад этди[21] Биографлар Чарлз Шучерт ва Клара Мей Левене профессорлик ҳақидаги ҳикояни "эҳтимол тўғри" деб айтишади, чунки Марш уни ўз ҳаётининг режасига киритган, аммо бундай таклифнинг тасдиқловчи қайдлари йўқ эди[22] ва бунинг ўрнига Европа бўйлаб саёҳат қилди,Чарлз Америка фуқаролар урушига жалб қилинмади чунки,кўриш қобилияти туфайли хизматдан четлаштирилган эди[3] Марш Англия, Франсия, Германия ва Швейсария бўйлаб саёҳат қилиб, Генрих Эрнст Бейрич, Вилгелм Петерс, Чристиан Готтфриэд Эҳренберг ва Ҳенрй Wоодwард (геолог) каби таниқли олимлар билан танишган. Амакиси билан суҳбатда Марш Яледаги табиий тарих музейини молиялаштиришга кўндирган[23][24][25] 1863-йил охирида Берлин университетида ўқиётганда, 32 ёшли Марш биринчи марта 25 ёшли Эдвард Дринкер Копе билан учрашди, у ҳам Европа бўйлаб илмий саёҳатда эди. Копе Маршга қараганда расмий мактабда ўқиган, аммо аллақачон ўттиз еттита мақола нашр этган эди. Икки америкалик бир неча кун бирга бўлишган ва дўстлашиб кетишган[26][27]. Ирландиядаги Пеабоди билан лосос овлаш экскурсиясидан сўнг, Марш 1865-йил июл ёки август ойида Америкага қайтиб келди[25][28]. Марш Пеабодининг совғаси сифатида Ел коллежида лавозимга олиб беришини кутган эди, аммо бу 1866-йилгача давом этди, Ел университетда палеонтология кафедрасини ташкил этди. Маршга лавозим берилди, аммо маош қўшилмади.Биограф Жорж Гриннелл „бу Маршга жуда мос келади, чунки у ўқитувчиликдан кўра кўпроқ тадқиқотга қизиқади“дея та'риф берган[29][30]. Маршнинг қизиқишлари бутунлай палеонтологияга ўтди ва 1869-йилдан кейин унинг бошқа илмий ҳиссаларини деярли тўхтатди[30].

Ғарбга саёҳатлар

Отниэл Марш(марказ, орқа қатор) ва ёрдамчилари 1872-йилда қазиш учун тайёр

Ўқитувчилик пайтида Марш мамлакат бўйлаб саёҳат қилди, Ел музейини режалаштириш учун музейларга ташриф буюрди ва ко'плаб ма'лумотлар йиг'ди Ўқитувчилик пайтида Марш мамлакат бўйлаб саёҳат қилди, Ел музейини режалаштириш учун музейларга ташриф буюрди ва ко'плаб ма'лумотлар йиг'ди[31]. 1868-йилда у Копеникига ташриф буюрди.Улар учрашганларидан бери бир-бирларига мактубларда илиқ тилаклар билдиришган ва ҳатто бир-бирини махсус ном билан ҳам аташган[32]. Копе Маршни Ню-Жерси штатидаги марл конларига олиб борди, у ерда Чарл қазилмаларни топди;Копега ма’лум бўлмаган ҳолда, Марш кейинчалик Копе ўрнига ўз топилмаларини ўзига йўналтириш учун кон операторларига пул тўлаган[33]. Кейинчалик Марш Копе ўзининг энг янги топилмасини, сув судралиб юрувчиси "Эласмосаурус," ни қайта тиклаганини та’кидлади.Копе ҳайвоннинг бошини думи бўлиши керак бўлган жойга қўйган. Маршнинг танқиди Копени чалғитди ва унинг яқинлашиб келаётган карерасига таҳдид солди.У Маршнинг ишидаги хатоларни танқид қилишини Марш қидираётган ҳудудларга ўтиш билан жавоб берди.Шу тариқа уларнинг муносабатлари ёмонлаша бошлади[34].

Марш қазилмаларни қидиришда Ню-Жерсидан ҳам узоқроққа кетганди. Америка ассоциациясининг йиғилиши учун Чикагога ташриф буюрганидан сўнг, Марш бошқа а’золарга "геологик экскурсия"да Омаҳага қўшилишни танлади;бу Маршнинг Қўшма Штатларнинг узоқ ғарбий қисмига биринчи сафари эди ва бу уни ёрқин келажаги томон боришга илҳомлантирди[35].

Марш 1870-1874-йилларда бошланган бир қатор шахсий экспедицияларни ташкил этди, қидирув гуруҳлари Ел талабалари ёки яқинда битирганлардан иборат эди. Улардан биринчиси умуртқали ҳайвонларнинг юздан ортиқ янги турини кашф этди[36]. 1876-йилдан кейин Марш суяк овчилари билан ишлади,овчилар унга намуналарни қайтариб юборишди.Марш 1879-йилгача ғарбга қайтмади[37].

Копе Маршнинг ҳудуди деб ҳисоблаган Бриджер ҳавзасида қазилмаларни қидиришни бошлаганида, уларнинг муносабатлари душманликка айланди[38].

Марш 1882-йилдан 1892-йилгача АҚСҲ Геологик Хизматининг Умуртқалилар Палеонтологи бўлиб ишлаган[39]. УСГС раҳбари Жон Уэсли Пауэлл ва Маршнинг Вашингтондаги алоқалари туфайли Марш 1880-йилларнинг охирида консолидациялашган ҳукумат сўровига раҳбарлик қилди[40].

Карерасидаги бошқа ёрқин лаҳзалар

1880-йилда Марш ўзининг тишли қушларнинг кашфиётларини ўз ичига олган Одонторнитҳес: а Монограпҳ он Эхтинcт Бирдс оф Нортҳ Америcа нашри билан илмий дунё э’тиборини тортди.Ушбу скелетлар динозаврлар ва қушлар ўртасидаги бўшлиқни тўлдиришга ёрдам берди ва Дарвиннинг эволюция назарияси учун бебаҳо асос бўлди[41]. Дарвин Маршга шундай деб ёзган эди: Сизнинг бу қадимги қушлар ва Шимолий Американинг кўплаб қазилма ҳайвонлари ҳақидаги ишингиз сўнгги 20-йил ичида пайдо бўлган эволюция назариясига энг катта асос бўлди (Дарвиннинг Турларнинг келиб чиқиши китоби нашр этилганидан бери[42]

Отниэл Марш томонидан чизилган ва ўзининг Одонторнитҳес: А Монограпҳ он тҳе Эхтинcт Тоотҳед Бирдс оф Нортҳ Америcа китобида нашр этилган тишли қадимий учмайдиган қуш тури.

1883-1895-йилларда Марш Миллий Фанлар академиясининг президенти бўлган[39].

Маршнинг динозаврлар билан бог'лиқ иккита китоби Шимолий Америка динозаврлари ва Умуртқалилар қолдиқлари 1896-йилда нашр этилиши билан иш фаолиятининг чо'ққисига эришди.Бу унинг фан бўйича тенгсиз билим эгаси эканлигини ҳам кўрсатди[43].

1897-йил 13-декабрда Марш Франсия Фанлар академиясидан 1500 франклик Куве мукофотини олди[44].

Илмий мероси

Питер Додсоннинг сўзларига кўра, Копе ва Марш мерос қолдирган ва уларнинг ҳар бири таниқли тадқиқотчи бўлган. Аммо аслида бир исмни иккинчисисиз айтиш мумкин эмасдек туюлади. Копе ва Марш. Маршнинг учта динозавр гуруҳи ва ўн тўққиз авлоднинг номлари сақланиб қолган ва Копенинг номи билан аталган авлодларнинг фақат учтаси ҳали ҳам ишлатилаётган бўлса-да, у рекорд даражадаги 1400 та илмий мақола нашр этган[45].

Марш қуйидаги динозаврларни номлаган.

субордер Cератопсиа (1890), Cератосауриа (1884), Орнитҳопода (1881), Стегосауриа (1877),ва Тҳеропода (1881).

Марш шунингдек Аллосауридаэ оиласи(1878), Анчисауридаэ (1885), Cамптосауридаэ (1885), Cератопсидаэ (1890), Cератосауридаэ, Cоэлуридаэ, Диплодоcидаэ (1884), Дрйптосауридаэ (1890), Нодосауридаэ (1890), Орнитҳомимидаэ (1890), Платеосауридаэ (1895),ва Стегосауридаэ (1880) каби умуртқали ҳайвонларга ном берган.

Марш динозаврларнинг кўплаб қўшимча турларини, шу жумладан таниқли таксонларни ҳам номлади Аллосаурус фрагилис, Триcератопс ҳорридус, Стегосаурус стенопс, Орнитҳомимус велох, ва Бронтосаурус эхcелсус.

Бошқалар томонидан Марш шарафига номланган динозаврлар орасида Ҳоплитосаурус марши (Луcас, 1901), Иаcеорнис марши (Cларке, 2004), Маршосаурус (Мадсен, 1976), Отҳниэлиа (Галтон, 1977), ва Отҳниэлосаурус (Галтон, 2007).

Марш топилмалари Елнинг табиий тарих музейи коллексиясининг асл ядросини ташкил этди. Музейнинг Катта залида у кашф этган "Бронтосаурус"нинг биринчи қазилма скелети ҳукмронлик қилади, у бир муддат Апотозавр деб қайта таснифланган. Бироқ, 2015-йилда нашр этилган кенг қамровли тадқиқот шуни кўрсатдики, Бронтосаурус Апотозавр дан фарқ қиладиган сауроподларнинг ҳақиқий жинси эди[46][47][48]. Cамарасаурус лентус,Наносаурус агилис, ва Cамптосаурус диспар каби бошқа Марш таксонлари ҳам Пеабодй қазилма залида тақдим этилган.

У 1899-йилда Коннектикут штатининг Ню-Хейвен шаҳридаги уйини Ел университетига совға қилди. Ҳозирда Марш Ҳалл номи билан танилган Отниэл C. Марш уйи Миллий тарихий ёдгорлик уйига айланган. Марш Ҳалл Яле Счоол оф Энвиронментдаги Ел ўрмон хўжалиги мактабининг уйи бўлиб хизмат қилади. Майдон ҳозир Марш ботаника боғи сифатида танилган.

Марш 1877-йилда Америка антикварлар жамияти а’зоси этиб сайланган[49].

Марш мия ўсиш қонунини ишлаб чиқди, унда айтилишича, учламчи даврда кўплаб таксономик гуруҳлар мия ҳажмининг аста-секин ўсишини тақдим этади. Ушбу эволюцион қонуният ўзининг тушунтириш ва ма’лум даражада башорат қилиш салоҳияти туфайли ҳамон қўлланилмоқда[50].

Маршнинг са’й-ҳаракатларигача Шимолий Америкада ма’лум бўлган қазилма қолдиқларининг умумий миқдори жуда оз эди. Георге Пеабодйнинг саховати туфайли, Марш 1870-йилдан то умрининг охиригача деярли узлуксиз равишда дала тадқиқот гуруҳларини сафарбар эта олди. Унинг 30 йиллик тўплаш фаолияти давомида қўлга киритилган материаллар илмий ҳамжамиятни ҳайратга солди. Пеабодй музейида Марш биринчи бўлиб динозаврларнинг скелет кўргазмаларини яратди. Бугунги кунда бундай кўргазмалар сон-саноқсиз табиий тарих музейларида кенг тарқалган[51].

Марш биографиясининг муаллифи Марк Ж. Маккаррен буни шундай ифодалаган: "Маршнинг қирилиб кетган судралиб юрувчилар, қушлар ва сут эмизувчиларни ўрганиш соҳасига қўшган ҳиссаси палеонтология тарихида тенгсиздир"[52].

Гранд Канёнда жойлашган Марш Бутте 1906-йилда унинг шарафига расман номланган.

2023-йил 15-декабрда "МcСwеэней’с" Антонй Сcибеллининг "ИТ’С А CОМЕДИАН’С ЖОБ ТО МАКЕ ҲАММЕН ЛАУГҲ АНД ТҲАТ’С WҲЙ МЙ АCТ ИС ЭНТИРЕЛЙ АБОУТ 1880С ПАЛЕОНТОЛОГИСТ ОТҲНИЭЛ МАРСҲ" асарини нашр этди[53].

Яна қаранг

  • „Диносаур Wарс“. Америcан Эхпериэнcе. 2011-01-17. ПБС.
  • О. C. Марш Паперс. марш.динодб.cом
  • Виэw wоркс бй Отҳниэл Чарлес Марш онлине ат тҳе Биодиверситй Ҳеритаге Либрарй.
  • Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес Биограпҳиcал Мемоир
  • Сcиэнтист оф тҳе Дай-Отҳниэл Чарлес Марш ат Линда Ҳалл Либрарй
  • Отҳнеил Чарлес Марш паперс (МС 343). Манусcрипц анд Арчивес, Яле Университй Либрарй.Cоллеcтион: Отҳниэл Чарлес Марш паперс | Арчивес ат Яле

Манбалар

  1. ↑ МcCаррен 1993, с. 1.
  2. ↑ 2,0 2,1 Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 15–16.
  3. ↑ 3,0 3,1 Wилфорд 1985, с. 112.
  4. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 6–13.
  5. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 13–15.
  6. ↑ Гриннелл 1910, с. 284.
  7. ↑ 7,0 7,1 Гриннелл 1910, сс. 284–285.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 Жаффе 2000, с. 22.
  9. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 16–18.
  10. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 18.
  11. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 13.
  12. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 20–21.
  13. ↑ Гриннелл 1910, сс. 285–286.
  14. ↑ Гриннелл 1910, с. 287.
  15. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 22, 25–27.
  16. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, с. 29.
  17. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, с. 30.
  18. ↑ 18,0 18,1 Жаффе 2000, с. 23.
  19. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 39–40.
  20. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 41–45.
  21. ↑ Гриннелл 1910, с. 290.
  22. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, с. 47.
  23. ↑ Жаффе 2000, сс. 23–24.
  24. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 49, 56–57.
  25. ↑ 25,0 25,1 Гриннелл 1910, с. 291.
  26. ↑ Давидсон 1997, с. 29.
  27. ↑ Жаффе 2000, сс. 11–13.
  28. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, с. 63.
  29. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 59–60, 65.
  30. ↑ 30,0 30,1 Гриннелл 1910, с. 290–291.
  31. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 94.
  32. ↑ Жаффе 2000, с. 12.
  33. ↑ Галлагҳер 1997, сс. 34–36.
  34. ↑ Жаффе 2000, сс. 13–20.
  35. ↑ Счучерт & ЛеВене 1978, сс. 96–97.
  36. ↑ Гриннелл 1910, с. 293.
  37. ↑ Гриннелл 1910, сс. 296–297.
  38. ↑ Wилфорд 1985, с. 118.
  39. ↑ 39,0 39,1 „Отҳниэл Чарлес Марш“. Яле Пеабодй Мусеум оф Натурал Ҳисторй (2017). Қаралди: 2017-йил 27-июл.
  40. ↑ Wаллаcе 2000, сс. 175–179.
  41. ↑ МcCаррен, Марк Ж. Тҳе Сcиэнтифиc Cонтрибутионс оф Отҳниэл Чарлес Марш, пп. 16-17, Пеабодй Мусеум оф Натурал Ҳисторй, Яле Университй, Неw Ҳавен, Cоннеcтиcут, 1993. ИСБН 0-912532-32-7.
  42. ↑ Cианфаглионе, Паул. "О.C. Марш Одонторнитҳес Монограпҳ Стилл Релевант Тодай", 20 Жул 2016, Авиан Мусингс: "гоинг беёнд тҳе фиэлд марк."
  43. ↑ МcCаррен, Марк Ж. Тҳе Сcиэнтифиc Cонтрибутионс оф Отҳниэл Чарлес Марш, п. 11, Пеабодй Мусеум оф Натурал Ҳисторй, Яле Университй, Неw Ҳавен, Cоннеcтиcут, 1993. ИСБН 0-912532-32-7.
  44. ↑ „Минор Параграпҳс“. Популар Сcиэнcе Монтҳлй. Феб 1898. 574-бет. Қаралди: 13 Май 2013.
  45. ↑ Жаффе 2000, сс. 381–382.
  46. ↑ Цчопп, Э.; Матеус, О. В.; Бенсон, Р. Б. Ж. (2015). „А спеcимен-левел пҳйлогенетиc аналйсис анд тахономиc ревисион оф Диплодоcидаэ (Диносауриа, Сауропода)“. ПеэрЖ. 3-жилд. э857-бет. дои:10.7717/пеэрж.857. ПМC 4393826. ПМИД 25870766.Open access icon
  47. ↑ Горман, Жамес. „А Преҳисториc Гиант Ис Ревивед, иф Онлй ин Наме“. Неw Ёрк Тимес (2015-йил 7-апрел). Қаралди: 2015-йил 7-апрел.
  48. ↑ Чои, Чарлес „Тҳе Бронтосаурус Ис Баcк“. Сcиэнтифиc Америcан.
  49. ↑ „МемберЛистМ | Америcан Антиқуариан Соcиэтй“. www.америcанантиқуариан.орг.
  50. ↑ Фариа, Фелипе (2017). „Марш'с лаw оф браин гроwтҳ анд тҳе идеа оф биологиcал прогресс ин эволутион“. Сcиэнтиаэ Студиа. 15-жилд, № 2. 387–410-бет. дои:10.11606/51678-31662017000200009.
  51. ↑ МcCаррен, Марк Ж. Тҳе Сcиэнтифиc Cонтрибутионс оф Отҳниэл Чарлес Марш, пп. 2, 8-9, Пеабодй Мусеум оф Натурал Ҳисторй, Яле Университй, Неw Ҳавен, Cоннеcтиcут, 1993. ИСБН 0-912532-32-7.
  52. ↑ МcCаррен, Марк Ж. Тҳе Сcиэнтифиc Cонтрибутионс оф Отҳниэл Чарлес Марш, п. 55, Пеабодй Мусеум оф Натурал Ҳисторй, Яле Университй, Неw Ҳавен, Cоннеcтиcут, 1993. ИСБН 0-912532-32-7.
  53. ↑ Сcибелли, Антҳонй „Ит'с а Cомедиан'с Жоб то Маке Фун оф Эверйбодй, анд Тҳат'с Wҳй Мй Аcт Ис Энтирелй Абоут 1880с Палеонтологист Отҳниэл Марш“. МcСwеэней'с Интернет Тенденcй.

Адабиётлар