Чармгар масжиди — Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Чармгар МФЙда жойлашган меъморий ёдгорлик. Масжид Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ 2018-йил 19-декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон моддий ва маданий меросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган — давлат муҳофазасига олинган[1].

Чармгар масжиди
Умумий маълумот
Мақоми Давлат муҳофазасида
Тури Масжид

Тарихи

Қадимги Чармгар мавзесида жойлашган. Қаршининг қадимги масжидларидан эди. Чармгар масжидининг уч тарафи айвон билан ўралган. Тўққизта ёғоч устуни бўлган. Қурилган вақти аниқ, эмас. Асосий бино пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, меъморий ишланиши мукаммал. Тарихий манбаларда қайд этилишича Чармгар масжиди номи билан илк бор ХИХ асрнинг иккинчи ярмидаги хужжатларда учради. Инқилоб даврида омон қолган. 1945-йил 16-мартдан унинг фаолиятига яна расман рухсат берилади. У Кўк гумбаз билан биргаликда икки йил ишлаб туради ва 1947-йил 4-апрелдан Қарши шаҳар мехнаткашлари депутатлари кенгаши ижрокуми мажлиси қарори билан ёпилиб, шаҳар кутубхонаси ва маданият ишлари клубига айлантирилади. Орадан 7 йил ўтиб, яъни 1954-йил мазкур Чармгар масжиди вилоят маданият уйи сифатида ҳали ҳам хизмат кўрсатаётганди. Чармгар масжиди кейинчалик хароба ахволга тушиб қолади. Ҳозир таъмирланаётган экан.

Манбалар