Чархин — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги шаҳарча. Самарканд шаҳридан 15км узоқликда, туман маркази (Жума шаҳри)дан 16 км масофада. Яқин темир йўл стансияси — Улуғбек. Аҳолиси 18,3 минг киши (2015). Эски Ангор каналидан сув олади. Чархинда пахта тозалаш, тери саралаш заводлари, 2 та касбҳунар коллежи, умумий таълим мактаби, 3 та кутубхона, маданият уйи, аҳолига хизмат кўрсатиш, тикувчилик, поябзал, автомобил ва мебел таъмирлаш устахоналари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Касалхона, поликлиника, 2 та дорихона бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Чархин" ЎзМЕ. Ч-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил