Charxlash stanogi
Чархлаш станоги - кесувчи асбобларни абразив (жилвир) олмос доиралар билан чархлайдиган силликлаш гурухига кирувчи станок. Кескичлар, пармалар, кўп кескичли кесиш асбоблари, фрезалар, зенкерлар, развёрткалар, диск арралар, метчиклар ва бошқаларни чархлайдиган махсус Чархлаш станоги кенг тарқалган. Пичоқ чархловчи усталар фойдаланадиган Чархлаш станогининг электр двигател ёрдамида ишлайдиган ёки чархчининг ўзи оёғи билан ҳаракатлантирадиган турлари бор. Бундан ташқари, абразив доирасиз чархлайдиган анодмеханик, элекгручқунли ва ултратовушли Чархлаш станоги ҳам ишлатилади. Чархлаш бурилувчи стол ёки кескични керакли бурчакка буришга имкон берадиган мослама ёрдамида бажарилади. Лентали ёки дискли арраларни чархлаш учун автомат усулда ишлайдиган Чархлаш станогидан фойдаланилади. Рўзгорда дастаки Чархлаш станогидан фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |