Charxpalak
Файл:Бруcкер Wассеррад 01.wебм Чархпалак — 1) сув суғориладиган ерга нисбатан анча пастда оқадиган ариқ ва анҳорлардан сувни юқорига кўтариб берадиган иншоот; айланаси бўйлаб чўмичлар ўрнатиб қўйиладиган парракли катта ғилдирак. Ғилдирак диаметрининг ўлчами анҳор ёки ариқнинг каттакичиклигига, оқаётган сувнинг кўп ёки камлигига қараб олинади. Чўмичлар сони ғилдиракнинг диаметрига боғлиқ. Оқиб турадиган сув ғилдирак парраклари (кураклари)га таъсир қилиб, ғилдиракни айлантиради, шунда чўмичлар сувга тўлади. Ғилдирак оғиши билан чўмичдаги сув новга қуйилади, новдан ариқча орқали керакли жойга оқади. Чархпалак қадимги сув иншоотларидан бири ҳисобланади. Дастлабки чархпалаклар милоддан аввалги 4—3 минг йиллиқда пайдо бўлган. Қадимда Ўзбекистон ҳудудида ҳам чархпалак асосий сув чиқариш воситаси ҳисобланган. ХИХ асрда насослар пайдо бўлгач, чархпалакларга бўлган эҳтиёж камайди, лекин айрим жойларда ҳозир ҳам фойдаланилади; 2) маданиятистироҳат боғлари ва болалар майдонларига ўрнатиладиган кўнгилочар иншоот. Айланаси бўйлаб қўзғалувчан қилиб ўриндиқлар осиб қўйиладиган катта диаметрли ғилдирак. Бундай чархпалакни электр двигател ҳаракатлантиради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |