Чашмаи айюб (форсча: چشمه ایوب‎‎) — Бухородаги меъморий ёдгорлик (1208—1209[1], 1379—1380-йиллар). Бухоро шаҳрининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган мақбара (мазорот). ХИИ аср бошлари қорахонийлар даврида қурилган. Амир Темур даврида ХИВ асрда қайта таъмирланиб, ҳозирги шаклга келтирилган[2]. Ҳозирги кунда Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган. 39°46′42″Н 64°24′10″Э / 39.7782664°Н 64.4026628°Э / 39.7782664; 64.4026628

Чашмаи Айюб
Умумий маълумот
Мақоми Тарихий обида
Тури зиёратгоҳ
Шаҳар Бухоро
Мамлакат Ўзбекистон
Қурилиши бошланган ХИИ
Техник ҳолати
Материал пишган ғишт, ёғоч, ганч
Қаватлар сони 1
Чашмаи Айюб мақбараси
Чашмаи Айюб ичидаги қудуқ
Чашмаи Айюб

Тарихи

Чашмаи Айюб баъзан мақбара сифатида ҳам тилга олинади. Аслини олганда ушбу обида Айюб пайғамбарининг қадамжосидир. Мазкур обида бир неча асрлар давомида қурилган. Обектнинг энг қадимги қисми ХИИ асрга бориб тақалади. Мазкур даврда сақланиб қолган лавҳда 1380-йил санаси ўйиб ёзилган. ХВИ асрга оид пештоқларда ёзувлар ҳам мавжуд. Бино Амир Темурнинг Хоразмга қилган юришидан сўнг хоразмлик усталар томонидан бунёд этилган[3]. Чашмаи Айюб мозори ҳам бўлган. Амир Темур даврида Амир Ҳажжож деган киши томонидан бунёд этилган ва ҳозирги кунда ҳам мавжуд мақбара биноси остида қолиб кетган. Бухоро хони шайбоний Абдуллахон ИИ даврида бино қайтадан тўла таъмирланган ва қурилиш ишлари якунига етказилган. Обиданинг бош фасади шарқ томонга қараган ва ичкарида махсус қудуқ жойлашган хона бор. Қудуқ жойлашган хона орқасида меҳроб бўлиб, айнан шу хонада Айюб пайғамбарнинг сағанаси яъни қадамжоси мавжуд. Гўрхонадаги эшик юқорисида китоба битик бўлиб, Айюб пайғамбарнинг Бухорога ташриф буюриши ҳақида ёзилган ёғоч тахта мавжуд. Ҳозирги кунда Чашмайи Айюбда Бухоро сув таъминоти тарихи музейи жойлашган[4].

Меъморчилиги

Муқаддас зиёратгоҳ биноси тўғри тўртбурчак тарҳли (19х26 м) бўлиб, ғарбдан шарққа чўзилган 4 хонадан иборат, ҳар бир хона бирбирига ўхшамаган гумбазлар билан қопланган. Дастлаб энг қадимги хона — мурабба тарҳли (4,5 х 4,5 м) қудуқхона бунёд этилган. Ушбу хона Арслонхон томонидан Минораи калон ва Намозгоҳ масжиди билан бир даврда қурилган деган ривоятлар сақланган. Унинг икки ёнида зиёратчилар учун ўз вақтида 2 эшиги бўлган; олд томонига тоқли хона (4,5х4,5 м) туташтириб қурилган, у бинога пештоқ вазифасини ўтаган, қўш гумбазли, олди пештоқли. Зиёратхона деворида Амир Темур фармойишига биноан 1379-йилда унга тақаб кулоҳий гумбазли катта хона, бурчакларида миноралари бўлган дахдиз қурилганлиги ёзилган. Бинонинг қадимги қисми ичкарида қолган.

Ривоят қилинишича

Ривоятларга кўра чашма (булоқ) Аюб Алайҳис-салом Бухоро бўйлаб динни тарғиб қилиб юрган пайти билан боғлиқ. Қурғоқчилик пайтида маҳаллий халқ чанқоқликдан ўлаётган пайтида ундан сув сўраган. Пайғамбар ўз асоси билан ерни бир уриб ҳозирги кунгача уни сувини ичиб бўладиган шифобахш булоқ ҳосил қилган. Ривоятга кўра чашма суви шифобахш ҳисобланган ва булоқ бошига кўплаб зиёратчилар келаверган. Вақтлар ўтиб ушбу маскан зиёратчилар масканига айланади. Бу шамнинг суви тери касалликларига, пес-моховга ҳам қарши шифобахш эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд[4].

Манбалар

  1. ↑ ҳттп://wҳc.унесcо.орг/эн/тентативелисц/5304/
  2. ↑ Ражабов 2016, с. 199.
  3. ↑ Бухоро шарқ дурдонаси 1997, с. 97.
  4. ↑ 4,0 4,1 Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 387.

Адабиётлар

Илмий адабиётлар

  • Ражабов Қ, Иноятов С.. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0. 
  • Абдухолиқов Ф, Ртвиладзе Э, Раззоқов А, Раҳимов К, Ҳакимов А, Абдуҳалимов Б, Мансуров А, Маннонов А, Муҳамедов Н. Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро. Тошкент: Узбекистан Тодай, 2016 — 560-бет. ИСБН 978-9943-4510-5-6. 
  • Азизхўжаев А Масъул муҳаррир. Бухоро шарқ дурдонаси. Тошкент: Шарқ нашриёти, 1997 — 232-бет.