Chatirkoʻl
Чатиркўл — Кирғизистон Республикаси Норин вилоятидаги кул. Марказий Тяншанда. Шим.да Отбоши ва жан.да Тўруғарттов тоғлари орасида, 3530 м баландликдаги сойликда жойлашган. Майдони 175 км², уз. 23,5 км, энг кенг жойи 12 км. Кўл саёз, ўртача чуқ. 3,8 м (энг чуқур жойи 22 м). Чатиркўлга атрофидаги тоғлардан бир қанча сой ва жилғалар оқиб тушади, ундан сув оқиб чиқмайди. Июн — июл ойларида сув сатҳи анча кўтарилади, январ—февралда пасаяди. Суви чучук, шарқий қисмида бир оз шўр. Ноябрдан апрелгача муз билан қопланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |