Cheboksari
Чебоксари (чувашча — Шупашкар) — Россия Федерацияси Чувашия Республикасидаги шаҳар, республика пойтахти (1925-йилдан). Волга дарёсининг ўнг соҳилида, Чебоксар дарёсининг Волгага куйилиш жойида. Чебоксари стансияси, автомобил йўллари чорраҳаси, аэропорт бор. Йирик даре порти. Аҳолиси 500 минг киши (2024). Илк бор 1469-йил солномасида учрайди. 1555-йилдан Рус давлати қалъаси. Волга бўйининг йирик савдо маркази. 1781-йилдан Козон губерняси уезд маркази. 1920-йилдан Чувашия мухтор вилояти маркази, 1925-йилдан Чувашия Мухтор Республикаси пойтахти, 1992-йилдан Чувашия Республикаси пойтахти. Етакчи саноат тармоқлари: машинасозлик (электротехника саноати, приборсозлик, тракторсозлик ва бошқалар), енгил (шу жумладан, ипгазлама кти); шунингдек, озиқ-овқат (сут зди, гўшт кти), қурилиш материаллари саноатлари мавжуд. Иссиқлик электр стяси бор. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан, Чувашия университети), 5 театр, 4 музей (ўлкашунослик, бадиий, адабиёт ва бошқа музейлар), филармония, картиналар галереяси фаолият кўрсатади.
Меъморий ёдгорликлардан Троица монастири (ХВИ аср), Введение собори (1651), Воздвижение (1702) ва Успение (1763) черковлари, ХВИИ—ХВИИИ асрларда қурилган турар жой бинолари сақланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |