Чечак хотун (туркча: Çиçэк Ҳатун; 1431–1498-йил) – Усмонийлар империясининг 7-султони Меҳмед ИИ Фотиҳнинг тўртинчи хотини. Шунингдек, отаси вафот этгандан сўнг усмонийлар тахтига даъво қилган шаҳзода Чем Султоннинг онаси.

Чечак хотун
Таваллуди 1431
Вафоти 1498
Қоҳира, Миср
Фуқаролиги Усмонийлар давлати
Турмуш ўртоғи Меҳмед ИИ Фотиҳ
Болалари Ўғли: Чем султон

Ҳаёти

Чечак хотуннинг туғилган санаси ва туғилган жойи номаълум. Ўғлининг туғилган кунидан келиб чиқиб, уни 1440-йилларда туғилган деб тахмин қилинади[1].

Илгари у франсуз маликаси, Лоуис ХИнинг қизи ва Чарлес ВИИИ нинг синглиси бўлгани ҳақида кенг тарқалган афсона мавжуд бўлган. Тахминларга кўра, у Византия императори Константин ХИ билан унаштирилган, аммо Константинопол қулаганидан сўнг қўлга олинган[2]. Унинг гўзаллигига маҳлиё бўлган Меҳмед ИИ Фотиҳ уни ўз ҳарамига олади. Ушбу версия солномачилар ва тарихчиларнинг бир нечта ҳисоботларига асосланган. Воқеалардан 200-йил ўтганидан сўнг яшаган Авлиё Чалабий (эҳтимол, миш-миш бўлиши ҳам мумкин) франсуз қиролининг қизи Меҳмед ИИ нинг ҳарамига тушиб қолганлиги ҳақида ёзган. Лаоникос Ҳалкокондилис Меҳмед ИИ нинг франсуз аёлини „бағоятда гўзал“ дея тарифлаган[1].

Чечак хотуннинг келиб чиқиши ҳақида турли хил версиялар мавжуд. Жумладан, Гуиллауме Cаоурсин Чем Султоннинг онаси серб маликаси эканлиги ҳақида ёзган[3]. Баъзи тадқиқотчилар кейинчалик худди шу нуқтаи назарга кўра фаолият олиб боришади: „у Сербия қироллик оиласидан чиққан“, „улар уни славян маликаси деб айтишган“ сингари таърифларни беришган[4][1]. Чечак хотун венециялик бўлгани ҳақида кўплаб фикрлар мавжуд. Шунингдек, у ўғлига италян тилини ўргатган деб ҳам тахмин қилинади[1]. Бошқа бир версияда уни венгер миллатига мансуб ва Маттҳиас Cорвинуснинг жияни деб ҳисоблашган[5].

Бабингернинг сўзларига кўра, „ишончлироқ манбалардан маълум бўлишича“, Чечак хотун турк мусулмон оиласидан бўлган[6] ва Султоннинг хизматида бўлган Дая Али Бей исмли укаси бўлган[7][1][8]. Ушбу версия ҳам бироз шубҳали, чунки „Чечак“ (гул) исми унинг қул бўлганини англатади. Унинг акаси мусулмон бўлиб, синглиси Султоннинг ҳарамига олиб келинганидан кейин хизматга кириши ҳам мумкин. Энг ишончли манбалар Чечак билан бир вақтда Қоҳирада яшаган ва у билан учрашган бўлиши мумкин бўлган тарихчи ибн Илёсга тегишлидир. У Чечекнинг асир бўлиб ҳарамга тушиб қолганлиги ҳақида ёзган[1].

Шаҳзоданинг онаси

Чечак Меҳмеднинг ҳарамига 1459-йилнинг бошида кирган, чунки 1459-йил 22-декабрда у ягона фарзанди Чем султонни дунёга келтирган[6][7]. 1474-йилда Чем Султонннинг катта акаси Шаҳзода Мустафо вафот этгач, иккинчи ворис Коняга ҳоким этиб тайинланади ва онаси Чечак ҳам унга ҳамроҳлик қилади.

1481-йил 3-майда Меҳмед ИИ Фотиҳ тўсатдан вафот этади. Чем Султон ва унинг тарафдорлари Боязиднинг ёши каттароқ бўлишига қарамай, уни султон бўлиши керак, деб ҳисоблашган. Улар, биринчи навбатда, Чем Султон Меҳмед ИИ Фатиҳнинг севимли ўғли эканлигига, унинг санжаги Истанбулга яқинроқ эканлигини алоҳида таъкидлашган. Иккинчидан, улар Чем Меҳмед ИИ султон бўлган вақтида туғилган. Чем Султоннинг тарафдори бўлган Садр Караманли Меҳмед Пошо унга отасининг ўлими ҳақидаги хабарни юборади. Аммо Боязиднинг тарафдорлари орасида Румели ва Анадолу ҳокимлари ҳам бўлган. Султоннинг ўлими ҳақида огоҳлантирувчи хат уларнинг қўлига тушган ва 1481-йил 21-майда Боязид укасидан олдин Амасиядан Истанбулга етиб келади ва у ерда султонлик тахтини эгаллайди[9][10][11].

Чем Султон тахтга даъво қилади ва Мисрнинг ёрдамига таяниб Бурсани эгаллайди ва Боязидга империяни икки қисмга бўлишни таклиф қилади. Боязид Чем Султоннинг таклифига эътибор бермай, қўшини билан Бурсага ҳужум қилади. Чем Султон акасининг қўшинлари томонидан мағлуб этилади[11].

Сургунга учраши

Пер Д’Аубуссон 1482-йилда Родосда Чем Султон билан учрашади[12].

Чем Султоннинг биринчи мағлубиятидан сўнг, Чечак хотун ва унинг қолган оила аъзолари Қоҳирада султон ҳузуридан паноҳ топадилар, унинг ўғли Чем Султоннинг қизи билан оила қуради[8][13][14].

1482-йилдаги иккинчи мағлубиятдан сўнг, Чем Султон Родосга қочиб кетади[15]. Кейинчалик Д’Обуссон Боязид билан тинчлик шартномасини тузади ва Чем Султонни қўлга олиш учун алоҳида келишувга эришади. У Боязидга ҳар йили 35.000 дукат тўлаш эвазига Чем Султонни ўз ҳудудида ушлаб туришга ваъда беради. Шундай қилиб, қўмондонлар пулни олгач, Чем Султонга хиёнат қилишади[16].

Невараси билан Қоҳирада қолган Чечек хотун Султон Кайт Бейни ўғли Чем Султонни озод қилишга кўндиради[17]. Воқеа тафсилотлари Чем Султоннинг онаси ва Кайт Бей орасида бўлган ёзишмалар орқали сақланиб қолинган[18]. Чечек хотуннинг саъй-ҳаракатлари Боязиднинг эътиборига тушади ва у Чем Султонни асирликда ушлаб туриш учун тўловларни оширишни ваъда қилиб, кучли чоралар кўради[19]. Чечек хотун кўп йиллар давомида ўғлиқўлга олинмаслиги учун кучли ҳаракат қилади[20].

Вафоти

Чечек хотун 1498-йил 3-майда вафот этган ва Қоҳирада дафн қилинган[21][8]. Унинг ўғли Чем Султон Неаполда вафот этади, жасади эса Боязидга топширилади. У рақиб укасининг ўлганлигини шахсан текширмоқчи бўлади. Чем Султон катта акаси Мустафо қабрига дафн этилган[21].

ОАВ да

  • „Фотиҳ“ сериалида (2013) Чечак ролини Гамзе Озчелик ижро этган[22].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Сакаоğлу 2007, с. 57.
  2. ↑ Сакаоğлу 2007, с. 56.
  3. ↑ Сеттон 1978, с. 410.
  4. ↑ Сеттон 1978, с. 381.
  5. ↑ Сакаоğлу 2007, с. 58.
  6. ↑ 6,0 6,1 Бабингер 1992, с. 173.
  7. ↑ 7,0 7,1 Алдерсон 1956, Табле ХХВИИИ.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Улуçай 1985, с. 41.
  9. ↑ Узунçарşıлı 1988, 1 Cилд, с.163.
  10. ↑ Фишер 1948.
  11. ↑ 11,0 11,1 Финкель 2017, глава 4.
  12. ↑ Cаоурсин 1496, с. 67.
  13. ↑ Шаи Ҳар-Эл 1995, с. 105.
  14. ↑ Пеирcе 1993, сс. 47–48.
  15. ↑ Шаи Ҳар-Эл 1995, с. 112.
  16. ↑ Шаи Ҳар-Эл 1995, с. 117.
  17. ↑ Юрдусев 2016, с. 83.
  18. ↑ Шаи Ҳар-Эл 1995, с. 120.
  19. ↑ Пеирcе 1993, с. 48.
  20. ↑ Сакаоğлу 2007, с. 63.
  21. ↑ 21,0 21,1 Сакаоğлу 2007, с. 157.
  22. ↑ Фатиҳ ИМДбда

Адабиётлар