Қадим замонларда чечен қабилалари бутпарастликни, асосан, оловга ва қуёшга сиг'инишни тан олишган, э'тироф этишган. Масалан, қуёшга сиг'иниш Мелхий бирлашмаси(ёки иттифоқи)да кузатилган.

ВИИ асрдан бошлаб Араб халифалиги Кавказ ҳудудида мустаҳкам ўрнашиб олишга ҳаракат қилади. Исломлаштириш, биринчи навбатда, Дог'истон ва Кавказортида содир бо'лди. Кавказликлар учун мутлақо янги бо`лган дин аста-секин ривожланди. Ислом Дог'истонда асосий динга айланган бо'лса-да, Чеченистонда у деярли нома'лум бо`лгани учун о'ша кунларда чеченлар орасида мусулмонлар деярли ё'қ эди. Шунга қарамай, Чеченистон ҳудудида Қур'он оятлари ёзилган ВИИ-ВИИИ асрларга оид қабр тошлари топилган.

Қадимги зиёратгоҳлардан топилган грузин алифбоси ҳарфлари билан пергамент варақларида ёзилган Забур грузин черковининг Чеченистон ҳудудида насронийликни ёйишга уринишларидан далолат беради. Бундай артефактлар ХИХ аср охири ХХ аср бошларида тоғли Ингушетиядаги Тхаба-Эрда ва Маго-Эрда ибодатхоналарида топилган. Бу вақтда маҳаллий бутпараст авлиёлар энг ҳурматли насроний авлиёларидан ба'зи одатларни олдилар. О`зларига азиз инсон шарафига чечен усталари томонидан қурилган Тамйш-Эрда ибодатхонаси ко'п жиҳатдан муқаддас Георгга о'хшайди. Шунга қарамай, Чеченистонда насронийлик кенг тарқалмаган, масалан, дафн маросимлари бутпарастларга хослигича қолган. ХИИИ асрда татар-мўғуллар босқинидан сўнг грузин черкови Шимолий Кавказга христиан динини тарғиб қила олмади ва миссионерлик фаолияти сусайди.

Рамзан Қодиров раҳбарлиги даврида Чеченистондаги ҳаётни исломлаштириш

Шали шаҳридаги янги масжид

2007-йил, 15-февралда президент Владимир Путин Рамзан Қодировни Чеченистон президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади [1] . Қодиров ко'пинча шариат қонунлари ёки шахсий қоидаларини қо'ллаб-қувватлаган [2] [3] . Қодировнинг президентлиги даврида Грознийда “Чеченистон юраги ” масжиди, Россия ислом университети, ҳофизлик мактаблари, ислом табобати клиникаси очилди [4] .

2007-йилнинг кузида Қодиров давлат муассасаларида ишлайдиган барча аёлларнинг рўмол ўрашини талаб қилган. 2007-йил охирига келиб, аёл телебошловчилар, давлат хизматчилари, омбудсман аппарати ўқитувчилари ва ходимлари рўмол ўрашган. 2007-йилда мактаб ва олий ўқув юртларида ҳижобсиз дарсларга бориш имконсиз бўлиб қолди. 2009- ва 2010-йиллар давомида ҳижоб ўраш талаби жамоат жойларига, жумладан, кўнгилочар марказлар, кинотеатрлар ва ҳоказоларга ёйилди. 2009-йилнинг июл ойида ислом нормаларининг амалга оширилишини танқид қилган Наталя Эстемирова Грознийда о'г'ирлаб кетилган ва о'лдирилган [5] .

Сиёсацҳунос Эмил Паин Қодиров давридаги Чечен Республикасининг Россияга содиқлигини э'лон қилган, лекин аслида очиқ қарама-қаршиликка тайёр бо'лган мустақил теократик давлат сифатида тавсифлади [6] . 2016-йилнинг 23-феврал куни “Халқ эркинлиги” партияси раиси ўринбосари Иля Яшин Қодиров ҳақида “Миллий хавфсизликка таҳдид” номли ҳисоботини тақдим этиб, унда Чеченистондаги режимни “Миллий хавфсизликка таҳдид” деб та’рифлаган эди.[7][8] . Қодиров исломлашувининг оқибатларидан бири Чеченистонда энг қаттиқ шариат ме'ёрларига риоя қилишга мажбур бо'лган аёлларнинг хо'рланган ҳолатларидир, акс ҳолда улар то'сиқ ёки зо'равонликка дучор бо'лишлари мумкин [2] . Қодировнинг о'зи шараф о'лдирилишини ма'қуллаган ҳолда гапирган [9] . Ҳуқуқ ҳимоячилари Қодировнинг фармойишлари билан ўрнатилган баъзи янгиликларни шариатда аслида мавжуд бўлмаган, масалан, аёлларга нисбатан зулмни оқлаш мақсадида муқаддаслаштирилган бид'ат деб ҳисоблайди [10] .

Ҳаволалар

Эслатмалар

  1. ↑ Мурадов, М. „Рамзан Кадыров намолил себе место“. Коммерсантъ (2007-йил 17-феврал). 2011-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 Литтелл 2012.
  3. ↑ Сейранян, Т.; Смирнов, С. „«Путин — мой идол!»“. Ведомости (2010-йил 26-октябр). 2013-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-апрел.
  4. ↑ Фуллер, Л. „Тҳе Унстоппабле Рисе Оф Рамзан Кадйров“. Радио «Свобода» (2015-йил 19-январ). 2016-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-июн.
  5. ↑ „Исламизация Чечни“. 2018-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-март.
  6. ↑ Смирнов, С. „«Сколько продержится на плаву этот корабль? Это задача для школьников»“. Русская планета (2013-йил 26-июн). 2013-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 30-июн.
  7. ↑ „Доклад Яшина о Чечне появился на странице Инстаграм Рамзана Кадырова“. Росбизнесконсалтинг (2016-йил 23-феврал). 2016-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-феврал.
  8. ↑ Горяшко, С. „Презентация на грани срыва“. Коммерсантъ (2016-йил 23-феврал). 2016-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-май.
  9. ↑ Беррй, Л. „Чечен леадер импосес стриcт Исламиc cоде“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2009-йил 2-март). 2013-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-апрел.
  10. ↑ Васильева, В. „Северный Кавказ: изобретенные традиции“. Радио «Свобода» (2016-йил 12-апрел). 2016-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 9-июн.

Адабиёт