Chegara qatlam
Чегара қатлам — суйри жисмларнинг сирти яқинида, канал деворларида ёки суюқликнинг ҳар хил тезликли, трали, ё бўлмаса, турлича кимёвий таркибли икки оқимнинг бўлиниш чегарасида суюкдик ёки газнинг оқиш соҳаси. Чегара қатлам назариясини 1904-йилда Л. Прандтлъ яратган. Оқиш режими суюқлик ёки газнинг қалинлиги, ташқи муҳитнинг қандайлиги, суюқлик (ёки газ) тегиб турган юзанинг силликлигига боғлиқ. Чегара қатламда ёпишқоқлик кучи ҳисобга олинади. Нисбий тезликка эга бўлган икки оқимнинг қўшилиши натижасида ҳам Чегара қатлам ҳосил бўлади ва у эркин қатлам деб аталади. Чегара қатламда оқимнинг ламинар (текис) ва турбулент (уюрмали) режими юз бериши мумкин. Ламинар Чегара қатлам қалинлиги турбулент Чегара қатлам учун эса формула орқали аниқланади.
CҲ.қ.да муҳит зарралари тормозланади, маълум вақтдан кейин уларнинг кинетик энергияси ҳосил бўлган босимни енгиш учун етарли бўлмай қолади, бу вақтда Чегара қатламда тескари о қи м ҳосил бўлади. Суюқлик зарралари дастлаб жисм юзасига параллел ҳаракат қилади, тескари оқим ҳосил бўлиши билан жисм юзасидан узоқдашади. Бу ҳодисани Чегара қатламнинг ажралиши дейилади. Чегара қатламда ажралиш канча оддин рўй берса, жисмнинг қуйруқ қисмида босим шунча кам бўлади. Чегара қатлам ажралиши билан Ч.қдан ташкарида суюклик (газ) оқими тубдан ўзгаради. Бу, ўз навбатида, жисмга, маc, самолёт қанотига қаршилик кучини кўпайтириб, кўтариш кучини камайтиради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |