Chegrava
| Чеграва | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Чеграва (Ҳйдропрогне cаспиа) — балиқчисимонлар туркумининг чигиртчилар оиласига мансуб қуш. Оиланинг энг катта вакили. Вазни 600—700 г. Қанотлари ёзилганда 120—130 см. Думи айрисимон. Бошини усти қора. Танасининг усти оч кулранг, корни оқ. Тумшуғи бақувват, қизил, оёғи қора. Жанубий Америкадан бошқа ҳамма жойларда тарқалган. Африкада ва Жанубий Осиёда қишлайди. Шўр сувли ҳавзаларнинг кумли ва кум тошли оролларида колония бўлиб уя қуради. 3 тагача тухум қўяди. Тухумини нари ва модаси навбат билан 22—25 кун босади. Асосан, балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчи умуртқасизлар, баъзан қушлар тухуми ва жўжалари билан озиқланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |