Чек — Наманган вилоятида жойлашган қишлоқ. Маълумотларга қараганда, қишлоқ асосчиларидан бири бўлмиш Йўлдош кўса исмли киши ўз ерларини одамларга чек сифатида бўлиб берган. Ўша вақтда қазилган барча ариқлар, ўрнатилган қувурларга ҳам Йўлдош кўсанинг номи қўшиб айтилган. Қишлоқ шу тариқа Чек номи олган[1].

Манбалар

  1. ↑ Зоҳид Мадраҳимов. Тарихий топонимика (ўзбекча). „Наврўз“ нашриёти, 2007 — 102-бет.